• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Асли ўзбекистонлик бўлган Россиянинг энг сердаромад тиктокери Раҳим Абрамов: Ойига қанча даромад кўради, пулларини нимага сарфлайди? (видео)

    Forbes рус тилида сўзлашувчи тиктокчилар даромадларининг биринчи рейтингини тузгани, биринчи ўринни 9,5 миллион нафар обуначига эга ўзбекистонлик 22 ёшли Раҳим Абрамов эгаллагани тўғрисида хабар берилганди. Ҳисоб-китобларга кўра, ўтган йилда унинг TikTok’дан олган даромади 10,47 миллион рублни (136 минг доллар атрофида) ташкил қилган. Абрамов Forbes Digest’га берган интервьюсида қаерда яшаши, даромади асосан нимадан эканлиги ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: People Talk

    Фото: People Talk

    Маълумотларга кўра, Абрамовнинг ёшлиги Сибир ўлкаси Могоча қишлоғида ўтган. Ўзи яшаган ҳудудда бокс ва футбол билан шуғулланган, кейин спорт мактабида ўқиш учун Читага кўчиб келган. 16 ёшида 9-синфни битиргач, уни техникумга қабул қилишмагани учун компьютерларни дастурлаш орқали топган бир неча минг рубли билан Москвага кўчиб келган.

    Раҳим Абрамовнинг Fendi қўшиғига Россиядаги TikTok фойдаланувчилари томонидан 3 миллиондан ортиқ клип суратга олинган ва бу Россия сегменти учун рекорд ҳисобланади. Ҳозирда Moskva City’даги пентхауслардан бирида дўстлари билан яшаб келмоқда.

    «Олти йил олдин Москвага кўчиб келганман. Дастлаб ётоқхонада, кейин квартирада яшаб юрдим. Орзум City’да яшаш, эрталаб уйғонганингда атрофни кузатиш қанчалик мароқли бўлишини ҳис қилиш эди. Бу мени илҳомлантиради деб ўйлардим. Аммо бу ҳам оддий квартирада яшашдек экан, атрофдаги манзаралар ҳам жонга тегиши мумкинлиги маълум бўлди», — дейди блогер.

    Скриншот: YouTube

    Скриншот: YouTube

    Раҳим бой оиладан чиқмагани, ота-онаси оддий одамлар эканини айтади. Ёшлигида Хитойда ишлаб чиқарилган кийим-кечакларни чегара яқинидаги бозордан арзон нархларда олиб, сўнг марказий бозорга олиб бориб сотишда ота-онасига ёрдамлашган. Бозорда савдо қилган: «Ўша пайтларда яхши пул тўплаганман. Бир сафар 12 ёшимда 11 минг рубль тўплаганимда онам менга берсанг, 3 ойдан кейин 20 минг қилиб қайтараман, деб олиб қўйганди. Кейинроқ пулларимни сўраганимда мактаб формангга, ўқув қуролларингга ишлатдим деб қайтариб бермаганди. Ҳозир катта бўлгач, уни тушуна бошладим. Ўрнида бўлганимда мен ҳам бермаган бўлардим (кулади). Болалигим яхши ўтган, дўстларим орасида ичадиган, чекадиганлари кўп эди. Менга ҳам таклиф қилишарди. Лекин мен рад қилардим. Мусулмон бўлганим учун кўп мажбурлашмасди, буни тўғри қабул қилишарди».

    Блогер ҳозирда алоҳида лойиҳалар билан ҳамкорлик қилиб, даромад олади. Ўзига ёқмаган мавзудаги рекламаларни, масалан, сайловга тарғибот ишларини қилмайди. Сохталик билиниб тургани учун бу нарсалар обуначиларини ундан совитиб юбориши мумкин деб ҳисоблайди. Фақат ўзига ёқадиган видеоларни эълон қилади.

    Интервью вақтида у онаси ҳозир ватанида яшаётганини айтган. Журналистнинг «Ўзбекистондами?», деган саволига «Йўқ, мен у ерда туғилганман, холос», деб жавоб берган. Умуман, болалик вақтларини эсларкан Ўзбекистон ҳақида ҳеч нима демаган.

    Ҳозирда TikTok юлдузи яшаб келаётган Moskva City’даги квартиранинг ижараси ойига 400 минг рублни (5200 доллар) ташкил этади. Блогернинг сўзларига кўра, у ҳеч қаерда ишламасдан фақат дам олиб яшашни хоҳлаб қолса, бугунги кунга қадар жамғарган маблағлари ушбу квартирада яна 2 йиллар атрофида яшашга етади. Аммо у ҳозирга қадар миллион доллар ишлаб топмаганини таъкидлаган.

    Скриншот: YouTube

    Скриншот: YouTube

    «Бу йўналишдаги фаолиятимни дастлаб вайнлар (қизиқарли қисқа роликлар) суратга олишдан бошлаганман. Оператор ёллашнинг иложи бўлмагани сабаб камерани штативга қотириб, суратга тушардик. Кейин штативни бошқа жойга ўрнатиб, ракурсни ўзгартирардим. Бир ойда ярим миллионга яқин обуначи йиғиб қўйдим. Ишимни ривожлантириш учун ота-онамдан 10 минг рубль қарз олгандим. Ва бу бекорга кетмаган, уларни мақсадли сарфладим», — дейди Раҳим.

    Блогер бундан йил олдин — ўзи мустақил видеороликлар тайёрлашни бошлаганидан сўнг, катта пул топа бошлаган.

    «Биринчи ойда 100 минг рубль ишлаб топдим. Секин-аста 200 минг рубль тўплаб, дўстим билан камера сотиб олгани бордик. Илк миллионимни 19 ёшимда топганман. Ўшанда адашмасам, Қозоғистонга бориб, энг қиммат меҳмонхонада яшаб, бир ҳафтада 300 минг рубль сарфлаб келгандик. Қўлимда ҳеч қачон пул турмаган, уларни доим ижод йўлида сарфлаб юбораман. Ҳозир одамлар клип олиш учун ишлатаётган пулини вайн ёки бир дақиқали ролик учун ҳам сарфлаб юборавераман.

    Олдинлари ойига 4-5 миллион рубль ишлаб топган бўлса, кейин барчаси ўзгарди. Барча пулларимни мусиқага йўналтирдим. Турли анжомлар, студия ижарага олдим, жамоамга сарфладим», — дейди у.

    Раҳимнинг айтишича, вайнлардан келадиган даромад бу реклама ингрециялари.

    Скриншот: YouTube

    Скриншот: YouTube

    «Ҳамма капперларни реклама қилишга тушиб кетганида мен уларни реклама қилмадим (Каппер — спорт ўйинлари натижаларини олдиндан башорат қилиб, пул тикиладиган ўйин). Бунга виждоним йўл қўймасди. Чунки буларнинг барчаси ёлғон эканлигини тушунардим. Аммо пул керак бўлгани сабаб бошқа букмекерлик конторалари билан ҳамкорлик қилганман», — дейди блогер.

    Рекламалар орқасидан ишлаб топган пулига харид қилган кўзга кўринарли нарсалари орасида Mercedes-Benz E-Class’ига кирувчи модель ҳам бўлиб, унинг нархи 5 миллион рубль атрофида (65 минг доллар).

    Раҳим узоқ вақтда TikTok’нинг Россиядаги энг машҳур аёл фойдаланувчиси 21 ёшли Дина Саева билан учрашиб юрган. Унинг 16,4 миллион нафар обуначилари бўлиб, у 2019 йил давомида 4,93 миллион рубль даромад кўрган.

    Скриншот: YouTube

    Скриншот: YouTube

    Раҳим келажакда катта лойиҳалар, йирик шартномаларни амалга ошириш учун ҳозирда турли клублар, концертларга бормайди, катта миқдордаги рекламаларни олмайди. TikTok’да бувиси билан тушган ролиги 500 миллион маротаба томоша қилинган. Раҳим TikTok’да ўзининг қўшиқлари стримингидан, яъни унинг мусиқаси остида жойланган ҳар бир видеодан даромад кўради. Ҳозирда яшаши, студияси, жамоасидагилар маош тўлаш орқали ойига 2 миллион рубль сарфламоқда.

    Мавзуга доир:

    • Forbes биринчи марта энг кўп пул топадиган Tik Tok юлдузлари рейтингини эълон қилди
    • Forbes энг кўп пул ишлаб топган актрисалар рўйхатини эълон қилди. София Вергара рейтингда биринчи деб топилган

    17.10.2020, 12:06   Изоҳ (0)   78793
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Такси» комедиясидаги Петра ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    17.10.2020, 10:32

    Туркия ўрмонида адашиб қолган актрисалар, Зокир Очилдиев ўғлининг тўйидаги юлдузлар ёғдуси. Instagram янгиликлари

    16.10.2020, 22:58

    Лос-Анжелесда Billboard Music Award 2020 ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди (фото, видео)

    16.10.2020, 17:42

    Instagram: 57 ёшни қаршилаган Мавлуда Асалхўжаева, «Ўғирланмаган келин»нинг ўзбекча талқини, Умаржон Маҳкамбоев хонадонидаги тўй

    15.10.2020, 22:57

    «Элчининг қизи» сериали юлдузи Энгин Акюрекнинг туғилган кунига мухлислари томонидан ноодатий сюрприз тайёрланди (фото)

    15.10.2020, 16:45

    Пост учун миллионлар: Instagram’даги рекламадан энг кўп пул ишлаб топадиган болалар (фото)

    15.10.2020, 15:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.