Бўйи 2,16 метр, оғирлиги 147 килограмм бўлган америкалик баскетболчи Шакил O’Нил Tesla Model S электрокарини минишга қарор қилди. Спортчи йўловчи ўриндиғида ўтирганига қарамай, у автомобилга осонликча сиғмаган, деб хабар беради Motor.
O’Нилнинг Tesla моделига муваффақиятли ўтириши тасвирланган видео TikTok’да пайдо бўлган. Лифтбекнинг баландлиги етарли бўлган, бироқ узунлиги бироз калталик қилган: спортчи оёқларини бемалол жойлаштира олмаган.
«Илон, Tesla’ни катта болалар учун ҳам ясашни хоҳламайсанми?», — дея O’Нил компания раҳбари Илон Маскка мурожаат қилган.
Tesla Model S узунлиги 4970 миллиметрни, эни 1964 миллиметрни, баландлиги эса — 1435 миллиметрни ташкил этади. Электрокар соатига 97 километр тезликка 2,3 сонияда эришади, бу Bugatti Chiron’дан ҳам тезроқ дегани.
Изоҳ (0)