Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримованинг қамоқдан озод қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов буни рад этди.

Унинг “Дарё”га маълум қилишича, бу маълумот асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.
Гулнора Каримовага 2015 йил августида беш йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Ўша вақтда унга нисбатан бошқа жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этаётган эди. 2017 йилда 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган, кейинчалик жазо уй қамоғига алмаштирилганди. Жазони ўташ даврида суд томонидан ўрнатилган чекловларни мунтазам равишда бузиб, ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармагани учун 2019 йилда яна қамоққа қайтарилганди.
2020 йилнинг март ойида Гулнора Каримовага суд ҳукми билан 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди. Жиноят қонунчилиги нормаларига мувофиқ ҳамда бир неча жиноят ва ҳукмлар мажмуйи бўйича жазо тайинланганини инобатга олган ҳолда жазо муддатини 2015 йил 21 августдан бошлаб ҳисоблаш белгиланди.
Изоҳ (0)