Агар сиз “Қизалоқ ва маймоқ” мультфильмида фақат битта айиқ бор деб ўйлаган бўлсангиз, адашасиз. Аслида, бу севимли анимацион сериалда бир эмас, бир нечта айиқ образлари иштирок этган, уларнинг ҳар бири ўзига хос феъл-атвор, тарихи ва саргузаштлари билан ажралиб туради. Ушбу мақолада мультфильмда иштирок этган барча айиқлар билан яқиндан танишамиз.

Айиқ — Бош қаҳрамон
Барча учун севимли, Машага доим меҳрибон ва сабрли ўша Айиқ. У жажжи қизнинг барча қилиқларига бардош беради. Илгари у циркда ишлаган, ҳозир эса нафақадаги тинчгина ҳаётдан завқланмоқда. Унинг уйи — қулайлик, характери эса сабр тимсоли. Баъзида Айиқнинг ҳам жаҳли чиқади, норози бўлади ёки чарчайди, лекин ҳар доим Машага ғамхўрлик қилишдан тўхтамайди.
Айиқ хоним — Айиқнинг муҳаббати

Айиқ хоним мультфильмнинг “Баҳор келди!” номли қисмда биринчи марта пайдо бўлади. У нафис, назокатли ва Айиқнинг эътиборига унчалик ҳам жавоб қайтармайди.
Ҳимолай айиғи — Айиқнинг рақобатчиси

У гавдали, кучли, мушакларини намойиш қилишдан уялмайдиган ва ўзига доим оро берадиган айиқ. У ҳам Айиқ хонимнинг кўнглини олишга ҳаракат қилади. Ҳимолай айиғи бош қаҳрамоннинг асосий рақиби сифатида кўрсатилган.
Митти Панда — Хитойлик узоқ қариндош

Панда “Узоқ қариндош” номли қисмда пайдо бўлади. У узоқ ўлкалардан Айиқникига меҳмон бўлиб келади. Панда — энергия, айёрлик ва болаларча беғубор шўхлик тимсоли. У Маша билан тезда тил топишади.
Ғор айиғи

Бу образ 48-қисмда пайдо бўлади, унда Айиқ ва Маша вақт машинаси ёрдамида ўтмишга саёҳат қилади. Улар ўтмишдаги аждоди билан учрашади, у ҳам шўх бир қизалоқ билан дўст тутингани аниқланади.
Кўзойнакли айиқ Розита

Розита исмли айиқ мультфильмда бир неча марта пайдо бўлади. У ёрқин ташқи кўриниши ва қувноқ феъл-атвори билан ажралиб туради. Розита илгари Айиқ билан циркда ишлаган бўлади.
Изоҳ (0)