• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Пул

    Ўзбекистонда электрон тижорат бозоридаги ўсиш қандай даражада?

    Ўзбекистонда электрон тижорат бозорининг трансформацияси кенг тус олмоқда. Чунончи “Уretail.уз” маълумотларига кўра, 2022 йил якунлари бўйича, мамлакатда интернетдан фаол фойдаланувчилар 9,6 млн бўлган ҳолда бозор ҳажми $1048,9 ни ташкил қилди, бунда ўртача чек $2,36 га тенг бўлди.

    “Статиста” прогнозларга кўра, Ўзбекистон “э-cоммерcе” бозори ажойиб ўсиш суръатларини намоён этади ва бозор ҳажми 2023 йилдаёқ $1567 млн га етади. Яқин беш йилга ўртача йиллик ўсиш суръатлари 13,93 фоиз деб баҳоланмоқда, бунинг натижасида 2027 йилга келиб бозорнинг прогноз қилинаётган ҳажми $2640 млн, фойдаланувчилар сони тақрибан 15,9 млн кишига етади, бунда фойдаланувчилар кириб бориши 2023 йилдаги 38,0% дан 2027 йилга бориб 42,9% га ўсади, бир фойдаланувчидан ўртача чек эса, қарийб $117,2 ни ташкил қилади.

    Ушбу рақамлар республиканинг умумий ривожланиш статистикасига тўлиқ мос келади. Чунончи Ўзбекистонда 2012 йилдан бошлаб ўртача йиллик иқтисодий ўсиш суръатлари 5,9% ни ташкил қилди. Минтақанинг энг аҳолиси зич мамлакати саналадиган Ўзбекистон аҳолисининг сони кейинги 20 йилда 42% га ошди, ЯИМ эса 4 баробарга кенгайди (фақат 2022- йилнинг ўзида ЯИМ ўсиши 5,7% ни ташкил қилди).

    Ҳозирда Ўзбекистон аҳолисининг 60% дан кўпроғи ёшлар, улар том маънода қўлларида смартфон билан катта бўлдилар ва хизмат ҳамда товарларни онлайн буюртириш бўйича кўникмага эгалар. Интернетнинг чуқур кириб борганлиги (55% дан юқори),  шунингдек пандемия чекловлари даврида шаклланган харидларни онлайн амалга ошириш борасидаги қатъий одат бунда асосий рол ўйнайди.

    Ва ниҳоят, электрон тижорат ривожланиши республика ҳукумати томонидан изчил қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, 2022 йил 31 декабрда кучга кирган “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонуннинг янги талқини электрон тижорат, унинг субъектлари ва рақамли маҳсулотлар ҳамда хизматларнинг турли тоифаларига аниқ таъриф беради. Ҳужжат олди-сотдининг масофавий характерини, “э-cоммерcе” бозорининг барча иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини қатъий белгилайди, бу мазкур соҳа ривожланишининг шаффоф ва барқарор характерини таъминлайди.

    Тўловга қобил аҳоли томонидан онлайн харидларга ишонч ва талаб ўсиб бориши фонида онлайн-иштирокчилар ўз майдонларини ривожлантирмоқдалар. Рақобат ўсмоқда, у билан бирга тобора талабчан ва зийрак бўлиб бораётган мижоз садоқати учун кураш фаол авж олмоқда. Бу, айниқса, товарларни етказиб бериш тезлигига тегишли: чунончи, озиқ-овқат чакана бозорида ва умумий овқатланишда соат ва дақиқаларнинг қадри ошиб бормоқда.

    Шу тариқа электрон тижорат сегментининг жўшқин ривожланиши яқинроқдаги омбордан якуний харидоргача бўлган барча “охирги мил” етказмалар логистик амалиётлари учун чақириққа айланмоқда, бунда энг муҳим рақобат афзалликлари тезлик ва сифат бўлмоқда.

    Етказиб беришдаги мураккаб занжирлар қисқариши

    Онлайн-харидлар етказиб берилишининг фойдаланувчи учун қулай шакллари ривожланиши буюртмаларни олиш пунктлари (БОП), постаматлар ва “эшиккача” курерлик етказиб бериш вариантларининг кескин кўпайишига олиб келди. Ҳар йили БОП ва постаматлар сони каррасига ошмоқда ва ҳозирча  – ҳар қалай, яқин бир неча йилда – бозор тўйиниши тўғрисида гапиришга эрта.

    Ҳозирдаёқ “э-cоммерcе” бозори иштирокчилари курерлик етказиб берилиши ва автотранспортга салмоқли талабни шакллантиряпти, бунинг баробарида якуний етказишгача товарлар сақланадиган омборхоналар ва тақсимот марказларига талаб ўсмоқда. НФ Group баҳолашига кўра, Марказий Осиёнинг аксарият мамлакатларида омборхона кўчмас мулкининг ижара қиймати кескин ошиб боряпти, бу бозорда майдонлар танқислиги мавжудлигини билвосита тасдиқлайди.

    Етказиб беришни ташкил этиш модели қандай бўлмасин, “э-cоммерcе” бозори учун буюртмалар ҳаракатланишининг мослашувчанлиги ва шаффофлигини таъминлаш энг муҳим нуқта бўлади. Бундай имкониятлар узоқ йўналишларда ишлаш бўйича салмоқли тажрибага эга, биринчилардан бўлиб рақамли сервисларни ўзлаштирган логистика операторларининг замонавий технологик АТ-платформаларида мавжуд. 

    Логистикани автоматлаштириш афзалликлари

    Логистик АТ-платформалар бугунги кунда ягона дарча режимида турли амалиётларни автоматлаштириш имконини берувчи рақамли сервислар экотизимини ўзида ифодалайди. Улар, жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади:

    ●    Юк габарити, ҳажми ва миқдори, етказиб бериш манзили, муддатларга талаблар ва бошқа мезонлар инобатга олинган ҳолда буюртмаларни тақсимлаш ва йўналишни белгилаш;
    ●    Реал вақт режимида етказиб беришни мониторинг ва назорат қилиш;
    ●    Диспетчер, ҳайдовчи/курер ва буюртмачи ўртасидаги коммуникация;
    ●    Ҳисоботлар ва бизнес-таҳлил тузиш.

    Юк етказиб берилиши жараёнининг барча иштирокчилари ўртасидаги ўзаро алоқа уларнинг ҳар бири учун, зарур ҳолларда етказиб бериш мақомига ўзгартиришлар киритиш имконияти билан, ўз бизнес-жараёнларини амалга оширишга керакли барча ахборотдан тўлақонли фойдаланишни таъминлайди.

    Чунончи ҳайдовчи ёки курер мобил иловада буюртма ҳақидаги барча маълумотларни кўради, у ерда бажарилган вазифаларни белгилаши ёки диспетчер ҳамда харидор билан ўзаро алоқада бўлиши мумкин. Юк қабул қилувчи автоматик равишда етказиб бериш муддатлари ҳақида хабар олади ва жараённинг ҳар бир иштирокчиси ҳар бир рейс якунлангач, онлайн-ҳисобот билан танишиши мумкин.

    Ягона платформа доирасида буюртма олишдан то иш бажарилгани ҳақидаги ҳисоботгача бўлган етказиб беришнинг бутун циклини ташкил этиш майда амалиётлар сонини сезиларли даражада қисқартириш, “инсон омили” таъсирини камайтириш ва барча жараёнларни янада шаффофроқ бажаришни таъминлаш имконини беради.

    Замонавий рақамли логистик АТ-платформалар сунъий интеллект технологияси ёрдамида инновацион қайта қурилиш босқичини бошдан ўтказмоқда. Машина таълими алгоритмлари ижрочиларнинг ишончлилигини текшириш ёки ташишнинг адолатли бозор нархини белгилаш каби мураккаб ва меҳнатталаб амалиётларни ҳам автоматлаштиришга имконият яратади.

    “Охирги миля”ни автоматлаштириш 

    “Охирги миля” логистика амалиётларини автоматлаштириш яқин йилларда “э-cоммерcе” бозорининг барча иштирокчилари учун ривожланишнинг асосий устувор жиҳати бўлиши мумкин", - дейди Халқаро “АТИ.СУ юк ташишлар биржаси”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Фарид Воҳидов.

    Логистик операторлар кенг қўллайдиган логистик АТ-платформалардан электрон тижорат ва ички етказиб бериш вазифалари соҳасида фойдаланиш учун қўллаш мумкин. Татбиқнинг "булутли" модели ва мазкур хизматлар провайдерларидан сервис хизмат кўрсатилиши туфайли, “э-cоммерcе” сектори компанияларидан етказиб беришнинг оптималлаштирилган ва рақобатбардош “охирги мил” етказиб берилишини ташкил этиш учун қимматбаҳо АТ-инфратузилма ва катта ҳақ тўланадиган АТ-мутахассисларга эга бўлиш талаб қилинмайди. 

    Мордор Intelligence таҳлилчиларининг фикрларига кўра, жаҳон рақамли логистика бозори 2020-2025 йиллар мобайнида ўртача йилига 7,89% га ўсиб боради, бунда логистик компанияларга бизнес-жараёнларни рақамлаштиришда харажатларни қисқартириш имконини берувчи ўсиш драйверларидан бири бутун етказиб бериш занжири бўйлаб биргаликда ишлашни таъминловчи "булутли" ечимлар бўлади.

    Ҳозирдаёқ кескин ўсиш босқичига ўтган Ўзбекистондаги “э-cоммерcе” бозори учун барча жараёнларга рақамли логистика технологияларини татбиқ этишни, ҳеч бир муболағасиз, тенги йўқ тренд деб аташ мумкин.

    06.06.2023, 17:55   Изоҳ (0)   4706
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Қимматли қоғозлар комиссияси энг йирик криптовалюта биржаси Binance’ни судга берди

    06.06.2023, 15:55

    Миллиардерлар орасида етакчи: Цукербергнинг бойлиги рекорд даражада ошди

    21.05.2023, 20:43

    ЕТТБ Қорақалпоғистонда шамол электростанцияси қурилиши учун 19,3 миллион доллар кредит ажратади

    18.05.2023, 13:15

    ЕТТБ Самарқандга 100 та электробус харид қилиш ва уларга инфратузилма яратиш учун 49 миллион доллар кредит ажратади

    17.05.2023, 16:50

    Mastercard Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очади

    16.05.2023, 18:29

    ЕТТБ 2023 ва 2024 йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилди

    16.05.2023, 17:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.