• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Машҳур фильмлардаги кўпчиликнинг эътиборидан четда қолган қизиқарли деталлар (фото)

    Ҳеч кимга сир эмаски, режиссёрлар кўпинча фильмларида кичик ишоралар қолдиради. Бу кино классикасига ёки ўз асарларига ҳавола бўлиши мумкин, ёки шунчаки кулгили деталлар фильмни яхшироқ тушунишга имкон беради.

    “Матрица: тирилиш” фильмида Тринити кимга турмушга чиққан?

    Афсонавий франшизанинг тўртинчи қисмида Neo тирилиб, виртуал оламга қайтгани маълум бўлади. У ўзини бошқа одам деб ҳисоблайди, севгилиси Тринитини ҳам эслолмайди. Аммо бир куни қаҳрамонлар яна учрашади.

    Фото: Фильмдан кадр

    Тринити ўзини Тиффани деб таништиради, бу пайтда у қандайдир Чадга турмушга чиққанди. Ҳаммаси шу ердан бошланади. Бу образни Чад Стахелски ижро этган. Ҳозирда у “Жон Уик”нинг учта қисмининг координатори ва режиссёри сифатида танилган.

    Аммо “Матрица” трилогиясини суратга олиш вақтида Стахелски Киану Ривзнинг дублёри сифатида ишлаган. Шундай қилиб, Тринити том маънода сохта Neo билан турмуш қурган. Шу йўл билан улар сохта дунёда яшаётгани ҳақида ишора берган.

    “I операцияси” комедиясида кутубхона нечагача ишлайди?

    Фото: Фильмдан кадр

    Леонид Гайдайнинг учта қисқа ҳикоясидан иборат ушбу алманахни ҳамма томоша қилгани аниқ. Бундан ташқари, фильмдаги жумлалар машҳур бўлиб, оғиздан оғизга кўчиб юради. Энг машҳур эпизодлардан бири, албатта, кутубхона ҳақида.

    Фото: Фильмдан кадр

    Леонид Гайдай ажойиб ҳазил туйғусига эга режиссёр эканлигини унутмаслик керак. Аввалги “Васваса” фильмида бош қаҳрамон Шурик кутубхонани тарк этади ва томошабинга муассасанинг иш тартиби қисқача кўрсатилади.

    “Қуёш туриши” режиссёри сюжет га ишора қилган

    Ари Астер режиссёрлигидаги иккинчи бадиий фильм 2019 йилда экранларга чиқди. Бу даҳшатли кино томошабинларни ноодатий тақдимот ва мавзу билан ҳайратда қолдирди. Фильмда барча воқеалар кун ёруғида содир бўлади, гарчи даҳшатли фильмларда одатда қоронғида содир бўлса ҳам. Сюжет воқеаларини олдиндан айтиб бўлмайди.

    Фото: Фильмдан кадр

    Мазкур фильмга Астер ўткир ақл билан ёндашади. “Қуёш туриши” фолклор услубидаги гўзал полотно билан бошланади. Мазкур расмда финалгача бўлган барча асосий бурилишлар кўрсатилган. Аммо буни “Қуёш туриши”ни иккинчи марта кўрсангизгина тушунишингиз мумкин.

    “Тиғ устида юрувчилар” ва “Ёғду”нинг қандай боғлиқлиги бор?

    Ридли Скоттнинг “Тиғ устида юрувчилар” фильми бир неча бор қайта ишланган. Мисол учун, синов намойишларидан сўнг студия режиссёрни янада ижобий якунни суратга олишга мажбур қилади.

    Янги якун учун тоғ йўли тасвирлари керак эди ва муаллиф Кубрикка мурожаат қилади. Кубрик унга “Ёғду” фильмининг биринчи саҳнаси учун суратга олган жуда кўп материалларни беради. Скотт улардан фильмининг охирини яратишда фойдаланади.

    Фото: Фильмдан кадр

    Агар “Тиғ устида юрувчилар” фильмини бош қаҳрамонлар машинада кетадиган жойда тўхтатиб, дарҳол “Ёғду”ни кўришни бошласангиз, иккита фильмда бир хил умумий кадрлар кўрсатилаётганини сезасиз.

    “Келажакка қайтиб-2” фильмидаги автомобиллар қаердан келиб қолган?

    Фото: Фильмдан кадр

    Машҳур “Келажакка қайтиб” франшизасининг иккинчи қисмида қаҳрамонлар 2015 йилга келиб қолишади. Албатта, келажакнинг футуристик дунёсида машиналар учади ва уларнинг кўпчилиги ғайриоддий кўринади. Аммо илмий-фантастик фильмлар мухлислари улардан баъзиларини таниши мумкин.

    Фото: Фильмдан кадр

    Масалан, бош қаҳрамон Марти безорилар тўдасидан қочаётганда “Тиғ устида юрувчилар”даги полиция машинаси ёнидан ўтиб кетади. Машина бир сонияга кўринади холос. Аммо “Сўнгги жангчи” фильмидаги тўхтаб турган StarCar яхшироқ кўринган.

    Квентин Тарантино фильмларидаги қаҳрамонлар бир-бирига боғлиқми?

    Машҳур америкалик режиссёр фильмларига жуда кўп нозик деталларни қўшиши ҳеч кимга сир эмас. Улардан баъзилари ҳатто Тарантино асарларини ўзига хос қилган. Масалан, унинг ўзи ўйлаб топилган Red Apple сигарет бренди ва Big Каhuna Burger ресторани бор.

    Фото: Фильмдан кадр

    Аммо бундан ҳам қизиғи, унинг фильмларидаги кўплаб образлар бир-бирига қариндош экан. Шундай қилиб, “Жиноий асар” фильмидаги Жон Траволта — “Қутурган ит” фильмида Майкл Мадсен ўйнаган Вик Веганинг акаси. Дастлаб Тарантино иккала фильмда ҳам бир хил образ бўлишини хоҳлайди. Аммо Мадсен ўша пайтда банд эди, шунинг учун “Жиноий асар”га бошқа актёр таклиф қилинади.

    Фото: Фильмдан кадр

    “Қабиҳ саккизлик” фильмида Тим Рот Пит Хикокс ролини ўйнайди. Бу қаҳрамон Майкл Фассбендер ўйнаган “Манфур кимсалар” фильмидаги Арчи Хикокснинг катта бобоси.

    Фото: Фильмдан кадр

    Аммо энг ғайриоддийсини Тарантино Ума Турманнинг қаҳрамонларига беради. “Жиноий асар” фильмида у омадсиз телесериал актрисасини ўйнайди. Винс билан учрашувда қаҳрамон қотил аёллар тўдаси тасвирланган лойиҳанинг пилот версияси ҳақида гапиради. Унинг бу ҳикояси “Биллнинг ўлими” фильмидаги сюжет асосини эслатади, унда бош ролни худди шу Ума Турман ўйнаган. Яъни бу пилот лойиҳа “Жиноий асар” ичидаги ўша сериал эканлиги маълум бўлади.

    “Озод Жанго” фильмидаги нотаниш одам ким?

    Квентин Тарантинонинг бу фильми 1966 йилда чиққан “Жанго” фильмининг ремейкидир. Тўғри, режиссёр ўша ҳикояни шунчаки қайтадан суратга олмаган, сюжет га сепаратизм мавзусини қўшган.

    Шу билан бирга, фильмда оригиналига кулгили ҳавола мавжуд. Бир саҳнада Жейми Фокс ўйнаган Жангога ковбойча шляпа кийган одам яқинлашади. У қаҳрамондан унинг исмини, кейин эса ҳарфма-ҳарф талаффузини сўрайди. Жанго жавоб беради ва Жангода Д ҳарфи талаффуз қилинмаслигини айтади. Бояги киши “Биламан” дейди.

    Фото: Фильмдан кадр

    Ажабланарлиси шундаки, нотаниш одам ролини ўйнаган Франко Неро оригинал фильмда Жанго ролини ижро этган. Шунинг учун у бу исмни қандай талаффуз қилишни яхши билади.

    Девид Линчнинг “Дюна” фильмида кимнингдир йиқилиб тушгани муҳрланган

    Линчнинг “Дюна” фильмидаги навигаторнинг ташқи кўринишини диққат билан кузатинг. Тўғрироғи, экраннинг чап томонини.

    Фото: Фильмдан кадр

    Бир лаҳзага кимдир йиқилиб, тезлик билан экрандан ғойиб бўлади. Кўринишидан, техник жиҳатдан мураккаб саҳна бундай арзимас нарса туфайли қайта суратга олинмаган.

    23.06.2023, 19:50   Изоҳ (0)   24550
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оламшумул машҳурлик келтирган роль, ёрқин карьера ва муваффақиятсиз тугаган 3 та никоҳ — Наталья Варлей ҳозир нималар билан банд? 

    22.06.2023, 21:38

    Президент бўлиш осон эмас: Соғлиғидаги муаммолар ташқи кўринишига ҳам таъсир қилган АҚШ президентлари (фото)

    23.06.2023, 16:38

    “Сен эгалик қилаётган нарсалар вақти келиб сенга эгалик қилишни бошлайди…” — “Жанг клуби” фильми ҳақида

    22.06.2023, 23:40

    Муваффақиятсиз чиқишига қарамай, фильмлардан кесиб ташланмаган машҳур кадрлар (видео) 

    22.06.2023, 16:43

    “Нарния салтанати”, “Гарри Поттер” ва бошқа машҳур фильмлар ҳақида қизиқарли фактлар

    21.06.2023, 14:28

    Токиода “Гарри Поттер”га бағишланган дунёдаги энг катта ёпиқ парк очилди (видео)

    20.06.2023, 20:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.