Жанубий Африкада иситма, титроқ, ҳаддан ташқари чарчоқни келтириб чиқарадиган маймун чечаги юқумли касаллиги авж олмоқда. Ҳозиргача 6 кишида вирус аниқланган, бу эса сайёҳлар ва маҳаллий аҳолини хавотирга солмоқда.

Симптомлар инфекция юқтириб олинганидан кейин 5 кундан 21 кунгача пайдо бўлиши мумкин ва улар қуйидагилар:
- иситма
- бош оғриғи
- мушак оғриғи
- қалтираш
- катталашган лимфа тугунлари
- қаттиқ чарчаш
Профилактика чоралари жуда муҳим. Улар қуйидагилар:
- Касал одамлар ва ҳайвонлар билан яқин алоқада бўлмаслик.
- Қўлларни тез-тез ювиш.
- Ёввойи ҳайвонлар гўштини емаслик.
Касаллик авж олганига қарамай, Жанубий Африкада маймун чечагига қарши эмлаш тавсия этилганича йўқ. Бироқ саёҳатдан камида 8 ҳафта олдин умумий эмланиш ҳақида ўйлаб кўриш зарур. Чунки, минтақада безгак, вабо, ОИВ ва чикунгуня вируслари ҳам кенг тарқалган.
Бундан ташқари, эпидемия мавжудлиги саёҳат тиббий суғуртаси қамровига таъсир қилмай қолмайди. Жанубий Африка ҳали ҳамон улкан туристик зона ҳисобланади. Шундай бўлса-да, саёҳатчилардан бу даврда ўз соғликларига алоҳида эътибор беришлари лозим.
Изоҳ (0)