Германияда яшовчи талаба Марсель Поль Bobby Car — электрон бошқариладиган ўйинчоқ машиналар тезлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Europaplus нашри хабар бермоқда.

Германия рекордлар институти (RID) вакилининг айтишича, у Хоккенхаймринг трассасида 148,45 км/соат тезликка эришган. Шу билан бирга, у Гиннеснинг рекордлар китоби ва RID томонидан белгиланган 70 километрлик меъёрдан ошиб кетди.

Рекордчи талаба ҳозирда электр муҳандислиги бўйича таҳсил олиш билан бирга ўйинчоқ машиналар тезлиги устида иш олиб бормоқда.
“Катта тезлик доим менга завқ бағишлаган”, — дея тан олади Марсель. У Bobby Car хоббиси билан болалигидан шуғулланиб келган ва ушбу спорт мусобақаларида 14 марта жаҳон чемпиони ва 9 марта Европа чемпиони унвонига сазовор бўлган.

Марселнинг мақсади ўйинчоқ машинасида соатига 141 км тезликка эришиш эди. “Келажакка қайтиб-2” фильмида DeLorean DМC-12 русумли вақт машинасига айнан шу кўрсаткич талаб қилинган эди. Якуний натижа кутилмаганда 148,45 км/соат тезликка етди.
Гиннеснинг рекордлар китобига кириш Марсель учун осон кечмади: у Bobby Car’ни такомиллаштириш учун 10 ой вақт ва 9 минг евро сарфлади.
Изоҳ (0)