Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур, Олмазор ва Яшнобод туманларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Veolia Energy Таshkent хабар берди.

18 апрелдан 22 апрелгача 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб Л-ДОК-1 ва Л-ДОК-2 тармоқлари бир вақтнинг ўзида ўчирилади.
Ушбу узилиш даврида ИМ-4 подстанцияси электр энергияси билан таъминланмайди, бу эса унга уланган маҳаллий қозонхоналар фаолиятининг вақтинча тўхтатилишига олиб келади. Шу сабабли 18–22 апрель кунлари айрим кўчаларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Булар:
Амир Темур, Мустақиллик проспектлари, Аҳмад Дониш, Шароф Рашидов, Й. Ғулямов, Шаҳрисабз, Шастри, Янгишаҳар, Деҳқонобод, Соҳибкор, Катта ҳалқа йўли, Шаҳристон, Уч қаҳрамон, Мойқўрғон, Рихсили, Янги Юнусобод, Юнус ота, Жумамасжид, Осиё, Боғишамол, Минор 1-тор, Чингиз Айтматов, Кичик ҳалқа йўли, Ҳамид Олимжон, Мингўрик, Абдулла Қодирий, Бодомзор, Кўргазма, Қозитарнов, Гиргиртепа, Шивли, Шуҳрат, Боғиравон, Мукаррам Турғунбоева, Гулсарой, Себзор, Олтинсой, Шимолий, Олмазор, Зулфияхоним, Лабзак, Нурафшон, Қорақамиш, Талабалар, Университет, Белтепа, Форобий, Беруний, Мухбир, Мирзо Ғолиб, Шифокорлар ва бошқа кўчалар.
Шунингдек, қуйидаги мавзеларида ҳам чекловлар бўлиши мумкин:
Белтепа, Ибн Сино-1,2, Жарариқ, Қамарнисо, Бешқўрғон (1–4), Олимпия, Шифокорлар шаҳарчаси, Талабалар шаҳарчаси, бундан ташқари, ЎзМУ, ТDTУ ҳудудлари, Юнусобод мавзуси (1–19, С-1,2,4,5,6,12,15,17,18-кварталлар), Себзор, Тахтапул, Қорақамиш 1/1-, 1/2-, 1/3-, 1/4-, 2/1-, 2/3-, 2/4-, 2/5- мавзелари, Ҳамид Олимжон майдони, Махтумқули кўчаси ва бошқалар.
Тошкент шаҳрида апрель ойида кўплаб ҳудудларда иссиқ сув вақтинчалик ўчирилиши ҳақида хабар берилганди.
Март ойида Тошкентнинг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Чилонзор, Учтепа туманлари ва қисман Юнусобод туманида иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилган эди.
Изоҳ (0)