• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Green Card DV-2026 мавсуми учун рўйхатдан ўтиш санаси маълум қилинди

    Green Card DV-2026 мавсуми учун рўйхатдан ўтиш 2 октябрь куни соат 21:00да бошланиб, 5 ноябрь соат 21:00 га қадар давом этади.

    Фото: Getty Images

    Маълум қилинишича, 2026 йил учун жами 55 000 тагача турли миллат вакилларига визалар бериш режалаштирилган. DV дастурида рўйхатдан ўтиш учун ҳеч қандай тўлов йўқ, лекин сараланганлар расмий виза аризасини топширишдан олдин виза учун тўлов қилиши керак.  DV-2026 учун қуйидаги мамлакатлар ва ҳудудларнинг фуқаролари ариза бера олмайди. Сўнгги беш йил ичида ушбу мамлакатлардан 50 000 нафар маҳаллий аҳоли АҚШга кўчиб келган:

    • Бангладеш
    • Бразилия
    • Канада
    • Хитой Халқ Республикаси (шу жумладан материк ва Гонконгда туғилганлар)
    • Колумбия
    • Куба
    • Доминика Республикаси
    • Салвадор
    • Гаити
    • Гондурас
    • Ҳиндистон
    • Ямайка
    • Мексика
    • Нигерия
    • Покистон
    • Филиппин
    • Корея Республикаси (Жанубий Корея)
    • Венесуэла
    • Вьетнам

    Green Card лотереяси нима? Green Card чет эл фуқароларига АҚШда расман ишлаш имконини берувчи шахсни тасдиқловчи ҳужжатдир.

    Бу виза лотереяси бўлиб, унда иштирок этиш учун сиз махсус шаклни тўлдиришингиз керак. Ҳар йили бутун дунё бўйлаб минглаб аҳоли лотереяда ютиб олади ва АҚШга расман кўчиб ўтиш имкониятига эга бўлади.

    Ушбу мақолада Diversity Visa лотереясида ёки бошқа айтганда, Green Card лотереясида иштирок этиш учун ариза тўлдириш жараёнини батафсил кўриб чиқамиз. Иштирок этиш учун сизга қуйидагилар керак бўлади:

    • Барқарор интернет;
    • Фото;
    • Ариза берувчининг шахсий маълумотлари. 

    Аризани 2 октябрь куни соат 21:00 дан қуйидаги ҳавола орқали ўтиб тўлдириш зарур: ҳттпс://двпрограм. стате. гов/ 

    1. Бошлаш учун BEGIN тугмасини босасиз;

    Шундан сўнг сизда 14 пунктдан иборат аризани тўлдириш учун 30 дақиқа вақтингиз бўлади. Барча пунктлар транслитерация билан тўлдирилади.

    • Исм-фамилия;
    • Туғилган сана;
    • Туғилган шаҳар/аҳоли пункти;
    • Туғилган мамлакат;
    • Келиб чиқишингиз кўрсатилган мамлакат;
    • Сизнинг ва барча оила аъзоларингизнинг фотосурати;
    • Почта манзили. Сиз етиб боришингиз мумкин бўлган манзилни кўрсатинг, чунки лотерея натижалари унга юборилади;
    • Яшаётган мамлакатингиз;
    • Телефон рақами;
    • E-mail манзили;
    • Таълим даражаси;
    • Оилавий аҳвол ва болалар ҳақидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса).

    Фотосуратга қўйиладиган талаблар:

    • Ариза берувчининг фотосурати (охирги 6 ой ичида олинган), турмуш ўртоғи ва барча болаларнинг фотосурати талаб қилинади. Green Card’га ариза беришда аввал фойдаланилган фотосуратлардан фойдалана олмайсиз.
    • Расм .jpg форматида бўлиши керак;
    • Максимал қабул қилинадиган тасвир ҳажми 240 кБ (килобайт);
    • Пикселлар квадрат бўлиши керак (тасвирнинг эни бўйига тенг бўлиши керак);
      Рухсат берилган ўлчам 600х600 пиксел;

    Боланинг фотосуратига қўйиладиган талаблар:

    • Боланинг фотосуратида бегоналар, уларнинг қўллари ёки бегона нарсалар бўлмаслиги керак.
    • Бола камерага очиқ кўзлари билан қараши керак.
    • Кичкинтойлар учун ёпиқ ёки қисман очиқ кўзлар қабул қилинади.

    Яшаш манзили

    Таълим даражасини танланг:

    Сизда таълим ёки иш тажрибасини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак: диплом ёки ҳар қандай сертификат.

    Қуйида таълим бўйича нозик нашрда АҚШ Меҳнат Департаменти (DOL) маълумотлар базасига ҳавола мавжуд бўлиб, у эрда касбингиз талабга эга ёки йўқлигини осонгина билиб олишингиз мумкин.

    Primary school (бошланғич мактаб) — 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган ўқувчилар учун мўлжалланган биринчи таълим даражасидир.

    High school degree (ўрта мактаб даражаси) — тугатилган 11 йиллик ўрта мактаб ва аттестат;

    High School, nо degree (ўрта мактаб, даражаси йўқ) — бу шахс аллақачон 10-синфга ўтган, лекин ҳали тугатмаганлигини билдиради;

    Vocational school — коллеж;

    Some University Cources (баъзи университет курслари) — университетга ўқишга кирган ва у ерда бир муддат ўқиган шахс. Бу камида 1 имтиҳондан ўтганлиги қайд этилган зачёт дафтарчасидаги ёзув билан тасдиқланади;

    University degree — бакалавр даражаси;

    Some Graduete Level Cources (баъзи магистратура курслари) — бу 1 имтиҳондан ўтганлиги қайд этилган зачёт дафтарчасидаги ёзув билан тасдиқланади;

    Маster’s degree – Green Card ўйинида қатнашувчи аллақачон магистрлик даражасини олганлигини билдиради;

    Some doctorol-level Cources (докторлик даражасидаги баъзи курслар) — аспирантурада ўқишни бошлаган ва 1 имтиҳондан ўтган шахс.

    Doctorate degree – иштирокчининг номзодлик ёки докторлик даражасига эга эканлигини билдиради.

    Оилавий ҳолатни танлаш

    • Singlе — бўйдоқ|турмушга чиқмаган;
    • Маrried — уйланган|турмушга чиққан. Агар сиз турмуш ўртоғингиз билан бирга яшамасангиз, лекин расман ажрашмаган бўлсангиз, унда сизнинг мақомингиз турмуш қурган бўлади ва сиз турмуш ўртоғингизнинг фотосуратини оила аъзоси сифатида юклашингиз керак;
    • Divorced — ажрашган;
    • Widowed — бева|турмуш ўртоғи вафот этган.

    Турмушга чиқмаган ва 21 ёшгача бўлган барча фарзандларингизни, шу жумладан, биологик ва асраб олинган фарзандларингизни рўйхатга қўшишингиз керак. Агар фарзандларингиз Қўшма Штатлар фуқароси бўлса, уларни аризангизда кўрсатманг.

    Диққат! Агар бола 21 ёшга тўлмасдан уйланган ёки турмушга чиққан бўлса, уни ота-оналарнинг сўровномасига киритиш мумкин эмас.

    Агар ариза бериш вақтида ҳомиладор бўлсангиз, ҳеч нарса кўрсатманг. Агар лотереяда омадингиз кулса, янги туғилган чақалоққа ҳам виза берилади.

    Оила аъзоларининг маълумотлари сизникига ўхшаш тарзда тўлдирилади.

    Маълумотларни текширгандан сўнг, давом этиш тугмасини босинг.

    Текширувдан сўнг сизда 3 та тугма пайдо бўлади:

    яшил тугма — ҳамма нарсани тасдиқлаш. Уни босиш орқали сиз энди ҳеч нарсани тузата олмайсиз ёки бекор қила олмайсиз — барча маълумотлар АҚШ Давлат департаментига юборилади.

    ўртадаги кўк тугма — бу тугмани босиш орқали маълумотларни ўзгартириш учун энг бошига қайтишингиз мумкин.

    ўнг тарафдаги кўк тугма — иштирокингизни бекор қилиш.

    Маълумотларни тасдиқлаганингиздан сўнг, сиз иштирокчи рақамингиз кўрсатиладиган саҳифага йўналтириласиз. Агар бу содир бўлмаса, сиз барча маълумотларни қайта киритишингиз мумкин.

    Диққат! Иштирокчи ҳарфлар ва сонлардан иборат бўлган иштирокчи кодингизни сақлаб қўйинг. Мазкур код орқали натижаларни текширишингиз мумкин бўлади.

    Лотерея натижаларини 2025 йил май ойида билиб олиш мумкин бўлади. 

    30.09.2024, 12:40   Изоҳ (3)   53426
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (3)

    Кириш
    1. matnazarovshohjaxon@gmail.com / 30.09.2024, 23:47

      мен 19 йошман озим номимдан катнаша оламанми?

      Жавоб бериш
      • shovshuvchi@gmail.com matnazarovshohjaxon@gmail.com / 05.10.2024, 16:38

        Ha qatnashsangiz bo'ladi, tushinmagan joyingiz bo'lsa @greencardkokand1 ga murojat qilishingiz mumkin

        Жавоб бериш
    2. shokhrukhochilov22@gmail.com / 30.09.2024, 23:23

      Ajoyib

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Энг сўнгги қурол”. Путин қизил тугмани босадими?

    30.09.2024, 12:25

    “Ҳизбуллоҳ” янги етакчиси тайинланганини рад этди 

    30.09.2024, 11:55

    Саудия Арабистонида 200 га яқин одам қатл қилинди

    30.09.2024, 11:15

    Зеленский Путиннинг ядровий таҳдидларига жавоб қайтарди

    30.09.2024, 10:30

    Исроил “Ҳизбуллоҳ” етакчиси ҳақидаги маълумотни эронлик агентдан олган — ОАВ

    30.09.2024, 09:01

    “Ҳизбуллоҳ”га янги етакчи тайинланди

    30.09.2024, 08:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.