• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Парҳез озиш учун энг яхши воситами? Мутахассис жавоб беради

    Озиш мавзуси ҳақида жуда кўплаб афсоналарнинг мавжудлиги сабаб бугунги кунда бу жабҳада ҳақиқий реклама фирибгарлиги ҳукм сурмоқда. Оздирувчи дорилар, зарарсиз оздирамиз деб катта-катта вада берувчилар шулар жумласидан. Кўпчилик дарҳол озишни истаб қолади. Неча йиллар мобайнида йиғилган бу семизликни қисқа муддатда йўқотиш имконсиз, аммо буни кўпчилик тушунмайди. Инсонлардаги ана шу кучли истакдан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилаётган «бизнесменлар»,  фармкомпаниялар эса афсуски кўпайган. «Дарё» соҳа бўйича мутахассис шифокор Фазлиддин Мўминовнинг бу борадаги фикрларини келтириб ўтади.

    Озишни истаётганларнинг асосий мақсади озиш бўлиб қолади. Натижада баъзилар жудаям қаттиққўллик билан парҳез қилмоқчи бўлади ёки мутлақо очлик орқали озиш йўлини танлайди. Бу вақтда йўқотилаётган соғлик ҳақида, афсуски, анча кеч англаб етишади. Аввало, семиришни қаттиқ диэталар ва очлик орқали йўқ қилиш мумкин, деган афсоналарга умуман ишонманг. Нима учунлигини эса қуйида батафсил гаплашамиз.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Парҳез семизликни йўқота олмайди

    Ҳеч қандай парҳез, у қанчалик қатъий бўлмасин, семизликни йўқота олмайди. Жудаям кам овқат ейиш билан қилинган парҳез орқали организмни шунчаки қийнайсиз. Тана ҳар қандай парҳез пайтида очликни ҳис қилади ва очликни йўқотиш учун метаболизм даражасини пасайтириб, ёғ тўқимасини сақлаб қолиш учун чоралар кўради, шунда ёғ секин парчаланади. Шунинг учун парҳез қилаётган, аммо жисмоний машқлар билан шуғулланмайдиган ҳар қандай киши биринчи навбатда мушак тўқимасини йўқотади, ёғни эмас.

    Танангиз мақсадингизга қарши ишлайди

    Парҳез қилсангиз мия организмдаги очликни қондириш учун овқат ейишга мажбур қилади, натижада очлик азоби кучаяди. Сифатсиз озиқ-овқат ейдиганлар учун парҳез қилиш янада ёмонроқ ҳолат, чунки уларнинг танаси кўплаб керакли моддалардан маҳрум бўлади. Бундан ташқари, одам парҳездан кейин одатдаги овқатланишга қайтганда, аввалгига қараганда камроқ калория сарфлайди ва ёғни кўпроқ тўплайди, чунки организм энди очликдан қўрқади ва имкон қадар захира қилишга ҳаракат қилади. Шу сабабли, қатъий парҳезлар организмдаги ёғ миқдорини оширади ва сизнинг вазнингизни кўпайтиради.

    Парҳез ва психология

    Бундай парҳезларнинг психологик оқибатлари янада зарарли. Оч ва парҳез тутган одамлар овқат ҳақида орзу қилади ва хаёлида доим шу фикр айланади. Улар хавотир ва руҳий тушкунликка мойил бўлиб, углевод ва ёғ миқдорининг камайгани сабаб жисмоний стресснинг барча турларини бошдан кечиради. Овқатланишдан бош тортиб, тинимсиз овқат талаб қиладиган танага қарши тура олмасангиз, миянинг биринчи реакцияси шод-хуррамликдир. Маза қилиб овқатланасиз. Аммо хурсандчиликдан кейин айбдорлик ҳисси пайдо бўлади, чунки сиз бу вақтинча завқланиш эканлигини тушунасиз ва яна қатъиятсизлигим сабаб овқат еб қўйдим, иродасизман дея чуқур қайғуга ботасиз. Буни тузатиш учун одам яна ўзини жазолашга ҳаракат қилади ва яна очлик йўлини тутади, бундай тартибсиз хатти-ҳаракатлар ва стресс натижасида яна семиради.

    Физиологияни истаганингизча бошқара олмайсиз

    Очлик парҳези ҳам сизнинг саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Парҳез пайтида ширин десерт ҳақида кўп ўйлайсиз, бу эса мия учун ширинлик истеъмол қилиниши тўғрисида сигнал бўлади. Бу сигнал сўлак ва овқат ҳазм қилиш шарасининг кўп чиқарилишига олиб келади. Организм эса қондаги шакарни камайтиришга ҳаракат қилади ва бунинг учун инсулин ишлаб чиқарилишини кучайтириш кераклиги тўғрисида сигнал беради. Инсулин миқдори кўпайгач қонда шакар миқдори камади, янада очлик ҳисси кучаяди. Натижада сиз ширинлик ҳақида кўпроқ ўйлай бошлайсиз ва организм инсулинни янада кўпроқ чиқаришга ҳаракат қила бошлайди. Охир-оқибат инсулиннинг қондаги шакар даражасига нисбатан сезгирлиги пасаяди. Бу эса ёмон, яъни диабет касаллиги деганидир.

    Мақсадингиз озиш бўлмасин, аксинча ўзингизни ўзгартириш бўлсин

    Озишни истасангиз, шошилманг. Қоматингизни тартибга келтириш ва танадаги ортиқча ёғ даражасини пасайтириш учун вақт керак. Сиз бутунлай ўзгаришга, янгидан ўзингизни яратишга ҳаракат қиляпсиз. Янги кўриниш ва ҳаётга янгича қараш шахсиятнинг чуқур ўзгаришини талаб қилади. Аста-секин мақсадингизга қараб юриш сизнинг онгингизга ушбу янги шахсга мослашиш имконини беради. Бундан ташқари, тез вазн йўқотиш танани стрессга дучор қилади, бу эса соғлик учун яна бир муаммо.

    Баҳор – янгиланиш фасли, нафақат табиат учун, балки инсон организми учун ҳам

    Танангизни янгилашни бошлаш учун йилнинг энг яхши даври – баҳор. Ҳамма нарса баҳорда янгиланади. Илиқ баҳор ва ёзги иссиқлик ёғни эритиб, янги ёғ даражасини белгилашингизга ёрдам беради. Шунга қарамай, сиз исталган вақтда бошлашингиз мумкин, ҳатто бу биринчи уриниш бўлмаса ҳам. Сиз ҳеч қачон таслим бўлманг. Юз марта муваффақиятсизликка учраган бўлсангиз ҳам, нолдан бошланг. Ҳар қандай уриниш самимий бўлса, сизга фойда келтиради ва охир-оқибат, албатта, натижага эришасиз — ўзингизни ўзгартирасиз.

    Гимнастика – чиройли қомат гарови

    Мунтазам жисмоний машқларсиз вазн йўқота олмайсиз буни унутманг. Гимнастикани ҳафтада тўрт-беш марта қиладиган одамлар ҳафтасига атиги уч маротаба шуғулланадиганларга қараганда уч баравар тез вазн йўқотадилар. Танадаги ёғни ўзгартириш учун ҳафтада бир ёки икки марта спорт билан шуғулланиш етарли эмас. Доимий машқлар оғир машқларга қараганда яхшироқдир. Ҳатто ярим соатлик тез юриш ҳам яхши эффект беради. Тўғри, сифатли қилинган массаж ҳам пассив машқлар вазифасини бажаради, мушакларни ҳаракатга келтиради ва қонга эндорфинларни (шодлик гормони) чиқаради.

     Нафас бу метаболизмни ҳаракатлантирувчи асосий кучдир

    Озиш учун нафас олиш алоҳида аҳамиятга эга. Сиз ҳаёт кучини ҳаводан ва овқатдан оласиз. Агар сиз яхши нафас олсангиз, танангиз очликни камроқ ҳис қилади. Агар очликни ҳис қилсангиз, аввал ўтириб, ўнта чуқур-чуқур нафас олишингиз керак. Агар шундан кейин ҳам оч бўлсангиз, овқат ейишингиз мумкин, аммо аксарият ҳолларда очлик ҳисси камайгани ёки йўқолгани маълум бўлади. Нафас машқларини ўрганиб олинг ва бунга доим амал қилинг.

    Кўп уйқу – ортиқча вазн демакдир

    Ҳаддан ташқари кўп уйқу ортиқча вазннинг муҳим сабабидир. Уйқуни қисқартириш учун ҳар куни бир вақтда туринг ва ухланг. Агар сиз одатдагидан олдин ётган бўлсангиз, эртаси куни эрталаб эртароқ туринг. Тонг отишидан бир ярим соат олдин ёки камида соат 6 да уйғонишга ҳаракат қилинг. Уйқуни тартибга солишни бошлаганингиздан бир ой ўтгач, умумий уйқуни ярим соатга камайтиринг. Кўп одамлар ҳар куни эрталаб ярим соат олдин туришдан кўра, ҳар куни кечқурун ярим соат кейин ётишни осонроқ деб билишади. Минималигингизга етгунча ҳар ой уйқуни ярим соатга қисқартириб боринг. Олти-етти соат кифоя қилади, бемор одамлардан ташқари ҳеч ким саккиз соатдан ортиқ ухламаслиги керак.

    Овқатланишингизни назоратда ушланг

    Ҳафтада бир марта ўзингизнинг хоҳишингиз бўйича рўза тутинг. Шунингдек, қандай овқат истемол қилаётганингиз бўйича ўзингизга эслатма қилиб боринг. Кўпинча кераксиз озиқ-овқат истеъмоли онгсиз равишда содир бўлади. Баъзи одамлар овқатдан олдин ёки кейин нима ейишганини ёзиб журнал юритади. Бошқалар эса бирон нарсани ютишдан олдин учгача санашади. Қайси усулни танлашингизнинг фарқи йўқ. Муҳими мияни овқатлар ҳақида огоҳлантириб борсангиз етарли.

    Шошилиб ейиш – кўп ейишнинг биринчи сабаби

    Овқатни яхшилаб чайнаётганингизга ишонч ҳосил қилинг. Чайнаш натижасида у сизга лаззат беради. Семириб кетган одамлар одатда овқат лаззатларига жудаям ўч бўлишади. Шундай қилиб, яхшилаб чайнаш туфайли одам озроқ овқатдан кўпроқ қониқиш ҳосил қилади. Чайнашнинг ўзи сизнинг овқатланиш истагингизни қондиришга ёрдам беради. Яхши таъм ва мазмунли қониқиш учун ҳар бир овқатни алоҳида истеъмол қилинг. Ёдингизда бўлсин  мазали таомни хаёл қилманг. Бу ҳолат юқорида айтганимдек танадаги ёғингизни кўпайтиради. Сизнинг хаёлингиз жуда фаоллашганда, сайр қилинг, суюқлик ичинг.

    Мияни чалғитишга ҳаракат қилинг

    Овқатни кичикроқ идишда ейишга ҳаракат қилинг. Чунки кичикроқ идишда овқат ҳажми кўпроқ бўлиб кўринади ва мия қониқиш ҳосил қилади. Секин-секин ошқозон ҳам камроқ миқдордаги овқатга мослашади, ҳажми кичрайиб овқатга нисбатан кучли хоҳишни пасайтиради. Шунингдек, ўзингизни озроқ овқат есангиз ҳам тўйгандек ҳис қиласиз.

    Компенсация

    Ушбу ўтиш даврида витаминлар ва минерал қўшимчаларга бой овқатларни истеъмол қилишни эсдан чиқарманг, чунки танангиз бирон бир озуқавий моддага эҳтиёж сезмаслиги керак. Ушбу қўшимчалар ёғ даражасини пасайтирмайди, аммо моддалар алмашинувини сезиларли даражада кучайтиради. Шунингдек овқатланишга нисбатан кучли хоҳишни сўндиришга ёрдам беради. Калорияли, ёғли фойдасиз овқатлардан воз кечиб, табиий овқатларни кўп миқдорда қўрқмасдан истемол қилаверинг. Табиий озиқ-овқатлар сизни семиртирмайди, аксинча соғлом, тетик ва ортиқча вазндан халос қилади. Бундай овқатларга сабзавотлардан қилинган шўрва, қайнатма шўрва, мевалар, ёнғоқ, бодом, дуккаклилар, резавор мевалар, балиқ, сут ва сут маҳсулотлари, чаканда ва зайтун мойларини киритиш мумкин.

    Ёғ ҳақида икки оғиз

    Ҳамма жойда семиз бўлишдан кўра озғин бўлиш яхшироқ деб даъво қилинса-да, эсда тутингки, ёғнинг етишмаслиги организмни сусайтиради ва иммунитет тизимига зарар етказади. Ёғ нормал миқдорда сиз учун фойдали ва керакли тўқимадир. Ёғ ҳақида юқорида айтилган барча фикрлар бу ортиқча оқ ёғга тегишлидир.

    Психологик омил ҳақида

    Демак семиришнинг асосий сабабларидан бири психологик ҳолат эканини инобатга олинг. Ёлғизлик ҳисси, жудаям оғир мусибатлар, оғир даражадаги ва узоқ вақт давом этадиган руҳий босимлар натижасида организм ўзини ўзи қутқариш учун барча ташвишлардан ҳоли ҳудуд яратишга ҳаракат қилиб танани ёғли қобиқ билан ўраб олишга ҳаракат қилади. Шунинг учун ортиқча вазндан халос бўлиш учун сиз, авваламбор, мунтазам равишда машқ қилишингиз, кўпроқ ҳаракат қилишингиз ва ўзингиз учун яхши ва содиқ дўстлар топишингиз керак. Шахсан мен кучли жисмоний машқлар билан шуғулланмасликни маъқул деб биламан. Чунки оғир жисмоний машқлар организмни спортдан бездиради, қондаги шакар миқдорини кескин ўзгартириб, сизда овқатланишга нисбатан кучли хоҳишни уйғотади, шунингдек, бундай машқлар организм учун фойдали эмас, балки зарарлидир.
    27.03.2021, 13:58   Изоҳ (0)   37397
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кейин кеч бўлади: Тромб пайдо бўлаётганидан дарак берувчи 7 симптом

    26.03.2021, 14:26

    Ошқозон ости безига зарар етказадиган ичимликлар маълум қилинди

    26.03.2021, 10:42

    Нима учун бурун битади ва бундай вақтда қандай ухлаш мумкин?

    25.03.2021, 17:34

    Нима учун бош айланади? Сабаб ва ечимлар

    25.03.2021, 13:58

    Қулоқ шанғиллаши: Коронавируснинг ўлимга олиб келиши мумкин бўлган симптоми маълум бўлди

    25.03.2021, 12:24

    Дўстлар инсонни инфаркт ва коронавирусдан қандай ҳимоя қила олади?

    25.03.2021, 10:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон Европанинг учта давлати билан ядровий музокаралар ўтказади

    Дунё | 21 июл, 11:38

    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

    Реклама | 21 июл, 10:33

    Кино нархи тушади, сифати эса ошади: Netflix фильм суратга олишда сунъий интеллектдан фойдалана бошлади

    Кино | 21 июл, 11:33

    Рим Папаси Ғазодаги ҳужумларни “варварлик”ка қиёслади (видео)

    Дунё | 21 июл, 11:27

    “Манчестер Сити” ўз футболчисини 40 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр

    Спорт | 21 июл, 11:10

    “Ўзбекнефтгаз” сентябрдан Аи-80 ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи

    Ўзбекистон | 21 июл, 11:09

    Xiaomi сув остида ишлайдиган ва смартфонга уланмай мусиқа эшитиш мумкин бўлган қулоқчинларни тақдим этди

    Гаджетлар | 21 июл, 10:58

    “Ливерпуль” қай ҳолатда Родригони сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди

    Спорт | 21 июл, 10:30

    Исроил Ғазо секторини “босиб олиш” бўйича янги режа тайёрлади

    Дунё | 21 июл, 09:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.