Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ногиронликни белгилашга доир муҳим маълумотларни эълон қилди.

Унда 2025 йил I чораги якунига кўра, Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар сони 1 031 609 нафарни ёки Ўзбекистон аҳолисининг 2,7 фоизини ташкил этади. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг 173 285 нафари 18 ёшгача бўлган болаларни, 94 722 нафари — I гуруҳ, 695 372 нафари — II гуруҳ, 67 006 нафари –— III гуруҳ ногиронлигини ташкил қилади.
Ногиронлиги бўлганларнинг 465 645 нафари ёки 45 фоизи аёллар, 565 964 нафари ёки 55 фоизи эркаклар ҳисобланади.
Ногиронлиги бўлганларнинг ёши бўйича энг юқори кўрсаткич 30 ёшдан пенсия ёшигача бўлганларда (493 879 нафар) белгиланган. 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан 17 499 нафар шахсларга бирламчи, 41 487 нафар шахсларга қайта ногиронлик белгиланган.
Ногиронлиги бўлган шахслар ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткичи:
- Самарқанд (110 189),
- Қашқадарё (108 041),
- Фарғона (94 395),
- Андижон (88 470)
- Сурхондарё (88 470) вилоятларида
Энг паст кўрсаткич эса:
- Сирдарё (38 123),
- Жиззах (44 496),
- Навоий (48 172)
- Бухоро (60 446) вилоятларида кузатилган.
Март ойидаги ногиронлик нафақаси ҳақида
Жами I ва II гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчилар сони 315 057 нафарни ташкил этиб, уларга март ойи учун жами 303,5 млрд сўм пул маблағлари тўлаб берилган. Шундан:
- I гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчилар сони: 38 574 нафар. Нафақа миқдори эса: 1 027 000 сўм.
- II гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчилар: 276 483 нафар. Нафақа миқдори: 920 000 сўм.
Бундан ташқари, I гуруҳ кўз бўйича ногиронлик нафақаси бўйича 4 782 нафар шахс уй-жой коммунал хизматлари учун компенсация олади. Тўлов миқдори: 192 600 сўм. Юқорида келтирилган уч тоифалардаги нафақа олувчиларга март ойида жами 931,8 млн сўм маблағлар тўлаб берилган.
18 ёшгача болаликдан ногиронлик нафақаси олувчилар сони 171 380 нафарни ташкил этади. Миқдори: 920 000 сўм. Жорий йилнинг март ойи учун 163,6 млрд сўм тўлаб берилган.
Изоҳ (0)