• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Клип олиш вақтида “Гелик” тагида қолиб, ногирон бўлган актриса: қонунчилик бу борада нима дейди?

    Актриса Сабрина Жабборова хонанда Озода Нурсаидованинг “Дилбарим” клипини суратга олиш жараёнида автоҳалокатга учраб, ногирон бўлиб қолгани хабар қилинган эди. У ўз чиқишида воқеага сабабчи бўлганлар томонидан унга ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаётгани, ўз ҳолига ташлаб қўйилганини маълум қилган. Шундан сўнг клипни суратга олиш жамоаси вакиллари, хонанда ва унинг маъмури актрисага етарлича кўмак берилаётганини айтиб чиқишди. Кейинроқ Озода Нурсаидова масаладан тўлиқ хабари йўқлигини айтиб, Сабринадан узр сўради. Ҳозирда мазкур ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрганилмоқда.

    Сабрина Жабборова
    Фото: Instagram

    Бу ҳолатда актрисага етказилган зарар қандай қопланади? Қонунчилик бу борада нима дейди? Мазкур саволларга “Дарё” мухбири меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперт Муҳаммадамин Каримжоновдан жавоб олди.

    Агар шартнома тузилган бўлса ...

    Агар бу ҳолатда актриса меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходим бўлса, Меҳнат кодексининг 319-моддасига кўра, иш берувчи ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига зиён етказилганда ходимга етказилган зиённинг ўрнини қоплаши шарт.

    Меҳнат кодексининг 321-моддасига кўра, иш берувчи ходимнинг меҳнатда майиб бўлиши ва (ёки) касб касаллиги туфайли ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаши шарт.

    Иш берувчи ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам меҳнат вазифаларини бажаришда, шунингдек иш берувчи томонидан берилган транспортда иш жойига бориш ёки ишдан қайтиш вақтида меҳнатда майиб бўлиши туфайли ходимнинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зиён учун моддий жавобгар бўлади.

    Меҳнат кодексининг 322-моддасига кўра, ходимнинг соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини иш берувчи томонидан қоплаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

    • ходимга бир марталик нафақа тўлаш;
    • ходимга йўқотилган иш ҳақи учун етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тарзида амалга ошириладиган ҳар ойлик тўловлар;
    • ходимнинг қўшимча харажатларини компенсация қилиш.

    Меҳнат кодексининг 323-моддасига кўра, ходимнинг соғлиғига зиён етказилганлиги муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла тўланадиган нафақа миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Бунда ходимнинг соғлиғига зиён етказилганлиги муносабати билан бир йўла тўланадиган нафақа миқдори жабрланган ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи асосида ҳисобланган йиллик иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.

    Муҳаммадамин Каримжонов
    Фото: “Дарё”

    Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарорига 1-илова “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари” ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш бўйича муносабатлар Ўзбекистон қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек мазкур қоидалар билан тартибга солинади.

    Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиётини умумлаштириш якунларини кўриб чиқиб, қонунларни тўғри ва бир хилда қўллаш мақсадида Олий суд Пленумининг “Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплашга оид низолар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги қарори ҳам қабул қилинган.

    Юқорида таҳлил қилганларимиз меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимларгагина тааллуқли.

    Агар актриса билан меҳнат шартномаси тузилмаган бўлса-чи?

    Меҳнат кодексининг 11-моддасига кўра, меҳнат тўғрисидаги қонунчилик қуйидаги шахсларга нисбатан (агар улар ушбу Кодексда белгиланган тартибда бир вақтнинг ўзида иш берувчилар ёки уларнинг вакиллари сифатида иш юритмаса) татбиқ этилмайди.

    Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилганда фуқаро ташкилот билан меҳнат муносабатларига киришмайди, унинг тарафлари ходим ва иш берувчи эмас, балки ижрочи ва буюртмачи ҳисобланади, шунингдек, Меҳнат кодексида назарда тутилган кафолатлар фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномада назарда тутилмайди.

    Фуқаролик кодексининг 989-моддасига кўра, юридик шахс ёхуд фуқаро ўз ходими меҳнат (хизмат, лавозим) мажбуриятларини бажариб турган вақтида етказган зарарни қоплайди.

    Ушбу бобнинг қоидаларига мувофиқ, меҳнат шартномаси асосида, шунингдек фуқаровий-ҳуқуқий шартнома асосида иш бажараётган фуқаролар, агар бунда ишларни бехатар олиб бориш юзасидан тегишли юридик шахснинг ёки фуқаронинг топшириғи бўйича ёки назорати остида ҳаракат қилган бўлсалар ёки ҳаракат қилишлари лозим бўлган бўлса, ходимлар деб эътироф этиладилар.

    Фуқаролик кодексининг 989-моддаси 2-қисмидаги ходим тушунчаси нафақат меҳнат шартномаси асосида, шунингдек фуқаровий-ҳуқуқий шартнома асосида иш бажараётган фуқароларни ҳам қамраб олади. Яъни бу тушунча Меҳнат кодексининг 19-моддаси 2-қисмидаги ходим тушунчасидан кенгроқ ҳисобланади.

    Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, ишлаб чиқариш кооперативлари ўз иштирокчилари (аъзолари) томонидан улар ширкат ва жамият ёки кооперативнинг тадбиркорлик, ишлаб чиқариш ёки бошқа фаолиятини амалга ошириш вақтида етказилган зарарни қоплайдилар.
    Вояга етмаган актриса оператор ва режиссёрнинг кўрсатмаси билан газ педалини босган, бироқ ўша пайтда машина бошқарувини йўқотган. Машинанинг ғилдираклари Сабрина устидан икки марта ўтиб кетди: олд ғилдираги бутунлай унинг устидан ўтган, орқа ғилдираги эса қизнинг устида айланиб кетган. Воқеа натижасида Сабринанинг тос суяги синган, бошқа аъзолари оғир жароҳат олган, дейилади Сабринанинг мурожаатида.

    “Гелик” ҳайдаган Севинчнинг маълум қилишича, у бошида машина бошқаришни билмаслигини айтган.

    Севинч
    Фото: Instagram

    “Гелик”ни ҳайдашимни айтишди. Аҳад Қаюм уларга “Бу машина ҳайдашни билади, деган экан. Лекин мен аввал “Гелик” ҳайдаб кўрмаганимни айтдим. “Гелик”ни ҳайдаб келган ҳайдовчи қайта-қайта менга уни қандай ҳайдаш кераклигини тушунтирди”

    Шу тарзда съёмка бошланди, 4-5 та кадр олинди. Бу воқеа охирги кадрда бўлди. “Бу ерда одамлар кўп-ку, қанақа қилиб ҳайдайман?”, деб сўрадим. Шуҳрат ва Аброр акалар “Массовкага жавобгар одамлар бор, сен уларга қарама”, деб айтишди. Кейин машинани бошқараётганимда “сен йўлга эмас, кадрга, ойна тарафга қара”, дейишди. Шундан кейин мен бошқарувни йўқотдим. Чунки кўзим ён томонга қараётган эди. Ҳам пошнали туфлида машина ҳайдаш қийин экан. Ушбу воқеадан кейин ҳушимни йўқотганман. Улар Сабрина опани касалхонага олиб кетишган, дейди Севинч.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарорига 1-илова “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 149-бандига кўра, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиши учун ўрганувчи ўқув муддати якунида (“Б” ва “C” тоифалари учун) 18 ёшга тўлган бўлиши керак.

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига кўра, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд айнан шу транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши, худди шунингдек транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари (1 миллион 875 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

    Агар ҳаракат натижасида шахсга тан жароҳати етса, унинг оғир ёки енгиллигига қараб жазо тайинланади.

    Фуқаролик кодексининг 999-моддасига кўра, зарарни тўлаш мажбурияти ошиқча хавф манбаига мулк ҳуқуқи, оператив бошқарув ҳуқуқи ёхуд бошқа ҳар қандай қонуний асосда (мулкий ижара шартномаси, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берадиган ишончнома, тегишли органнинг унга ортиқча хавф манбаини топшириш тўғрисидаги фармойишига кўра ва ҳоказо) эгалик қилувчи юридик шахс ёки фуқарога юкланади.

    Фуқаролик кодексининг 1006-моддасига кўра, фуқаро майиб қилинганда ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст етказилганда жабрланувчи оладиган ёки муайян равишда олиши мумкин бўлган йўқотилган иш ҳақи (даромадлари), шунингдек саломатлигига шикаст етказилиши туфайли қилган қўшимча харажатлари, шу жумладан даволаниш, қўшимча овқатланиш, дори-дармонлар сотиб олиш, протез қўйдириш, бировнинг парваришида бўлиш, санаторий-курортда даволаниш, махсус транспорт воситаларини сотиб олиш, бошқа касбга тайёргарликдан ўтиш харажатлари, агар жабрланувчининг ана шу ёрдам ва парвариш турларига муҳтожлиги ҳамда уларни бепул олиш ҳуқуқига эга эмаслиги аниқланса, ўрни қопланиши лозим.

    Йўқотилган иш ҳақини (даромадларни) аниқлашда жабрланувчига майиб бўлиши ёки соғлиғига бошқача шикаст етиши сабабли тайинланган ногиронлик пенсияси, худди шунингдек соғлиғига зарар етказилмасидан олдинги ва ундан кейинги бошқа турдаги пенсиялар, нафақалар ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар эътиборга олинмайди ва зарарни қоплаш миқдорини камайтиришга сабаб бўлмайди (зарарни қоплаш ҳисобига киритилмайди). Зарарни қоплаш ҳисобига, шунингдек жабрланувчи соғлиғига шикаст етказилганидан кейин оладиган иш ҳақи (даромади) ҳам киритилмайди.

    Қонунчилик ёки шартнома билан ушбу моддага мувофиқ жабрланувчига тегадиган тўлов ҳажми ва миқдори кўпайтирилиши мумкин.

    Актриса билан фуқаролик ҳуқуқий шартнома, умуман олганда ҳеч қандай шартнома ҳам тузилмаган бўлса-чи?

    Актриса билан фуқаролик ҳуқуқий шартнома ёки ҳеч қандай шартнома тузилмаган тақдирда ҳам фуқаронинг соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни қопланиши шарт. Чунки фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни белгилаш асоси мажбуриятнинг бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги ҳисобланса, деликт (фуқаролик ҳуқуқида бир шахснинг фуқаролик ҳуқуқбузарлиги натижасида бошқа шахсга мулкий зарар етказиши туфайли деликт жавобгарлиги юзага келади) мажбуриятларида жавобгарликни белгилаш асоси энг аввало зарарни мавжудлиги саналади.

    Яъни деликт жавобгарликда, гарчи ҳеч қандай шартнома тузилмаган бўлса-да, зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши керак.

    15 март, 21:01   Изоҳ (0)   45440
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Сабрина Жабборова#Озода Нурсаидова#«Дилбарим»#Севинч#клип#йтҳ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Озода Нурсаидованинг клипи сёмкасида ногиронга айланган актриса воқеаси. Аслида нима бўлганди?

    12 март, 12:50

    “Яхши иш бўлмади, афсусдаман”. Озода Нурсаидова клипи съёмкасида жабрланган актриса воқеасига муносабат билдирди (видео)

    12 март, 14:57

    Клип съёмкасида жабрланган актриса Сабрина Жабборова Туркияда операция қилинадиган бўлди

    14 март, 10:29

    Озода Нурсаидованинг клипи съёмкасида ногиронга айланган қиз воқеаси. Оператор Шуҳрат Мавлонов ҳодиса тафсилотларини сўзлаб берди (видео)

    14 март, 20:55

    Қарийб икки баравар кенгайтириладиган Қарши шаҳри, пропан олиб кетаётганда ағдарилиб кетган юк машинаси, белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаганлардан ундирилган ж...

    14 март, 23:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.