• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Нафақадаги Барби: дунёдаги энг машҳур қўғирчоқ йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    1959 йил 9 мартда Барби қўғирчоғи илк марта сотувга чиқарилди. Ўша пайтда у атиги уч долларга сотиларди. Умумий ҳисобда, қўғирчоқ пайдо бўлгандан буён миллиарддан ортиқ нусхаси сотилган. Бу вақт мобайнида аёллик тимсоли, мустақиллик ва ҳатто инклюзивлик рамзига айланишга улгурган қўғирчоқ тарихи ҳақида маълумот берамиз.

    Исми ва келиб чиқиши

    Тўлиқ исми Барбара Миллисент Робертс бўлган ўйинчоқ АҚШда катта ёшлилар хусусиятларига эга бўлган биринчи оммавий ишлаб чиқарилган қўғирчоқ эди. У пайдо бўлгунига қадар қизлар асосан чақалоқ қўғирчоқларни ўйнашарди.

    Дастлаб қўғирчоқ яратувчилари — Mattel компанияси унинг Висконсин штатидаги Уиллоуз шаҳрида туғилганини таъкидлаган. Бироқ 1990 йилларда Барбининг расмий таржимайи ҳоли ўзгаради — унинг ватани Нью Йорк деб атала бошланди.

    Барби қўғирчоғи компания эгалари Рут Ҳандлер ва унинг эри Эллиот туфайли пайдо бўлди. Аниқроғи, Эллиотга бу ғояни хотини берган: компания расмлар учун ромлар ишлаб чиқариш билан шуғулланар, шунингдек, ўғил болалар учун баъзи ўйинчоқ турларини ҳам ишлаб чиқарарди.

    Барбининг ташқи кўриниши Лилли Билд исмли қўғирчоқдан андоза олинган бўлиб, унинг яратувчилари Билд Зеитунг газетасидаги катталар учун мўлжалланган немис комиксидаги пин-ап услубидаги қизнинг саргузаштлари ҳақидаги персонаждан илҳомланишган.

    Дастлаб Лилли катталар учун совға сифатида сотилган бўлиб, уни тамаки дўконларидан харид қилиш мумкин эди. Унинг бели ингичка, қора сочли эди. Шундай бўлса-да, қўғирчоқ болалар орасида ҳам машҳурликка эришди.

    Хендлерлар ўз версияларини яратиб, уни болалар маҳсулотлари кўргазмасида намойиш этдилар ва - ушбу маҳсулот сегменти учун тарихда биринчи марта - телевидениеда реклама кампаниясини йўлга қўйдилар.

    Биринчи Барби қора сочли бўлиб, сочини “от думи” шаклида турмаклаганди; қулоқларида садаф сирғалари, оёқларида пошнали сандал бўлиб, йўл-йўл чўмилиш либосида эди.

    Мода рамзи

    Mattel компанияси бошиданоқ ўз лойиҳасига жиддий муносабатда бўлган. Масалан, компания дизайнерлари илҳомланиш учун мода кўргазмаларига борган. Кейинчалик улар дизайнерларни жалб қилиб, Versace, Calvin Klain, Burberry ҳамда бошқа кўплаб брендлар қўғирчоққа кийимлар яратди. Бундан ташқари, бу ажойиб маркетинг усули эди: барча кийим-кечаклар, пойабзаллар ва аксессуарлар алоҳида сотиларди.

    Қўғирчоқнинг бўйи 30 сантиметрдан сал пастроқ. Агар Барби ҳақиқий аёл бўлганида, бўйи тахминан 160 сантиметр, вазни 40 килограммдан сал кам, кўкрак айланаси 89 сантиметр, бели 35 сантиметр, сони эса 74 сантиметр бўларди.

    Шундай бўлса-да, бугунги кунда ҳам кўплаб қизлар Барбига ўхшашни орзу қилишади. Барби сингари қоматга эга бўлишга интилиш кўплаб ўсмирларнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатди. “Барби синдроми” ҳозирги кунда ҳам ота-оналар ва руҳшуносларни ташвишга солмоқда. 2006 йилда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, қўғирчоқлар қизларга салбий таъсир кўрсатиб, етарлича озғин эмасликларидан хавотирга солади. Бу эса булимия ёки анорексияга олиб келиши мумкин.

    Барбининг карьераси

    Таъкидлаш жоизки, Mattel компанияси доимо истеъмолчиларнинг истак ва кайфиятларини яхши билган. Кўп ўтмай Барби молиявий мустақиллик тимсоли бўлиб қолди.

    Барби ўзининг 66 йили давомида 200 дан ортиқ касбни эгаллади. У ошпаз, ўқитувчи, энага, ветеринар, спортчи, космонавт, стюардесса, жарроҳ ва ҳатто президентликка номзод бўлган. Бу унинг хизмат рўйхатининг атиги йигирмадан бир қисми, холос.

    1961 йилда Барбининг Кен Карсон исмли севгилиси пайдо бўлди. Лекин у умр йўлдошидан кўра кўпроқ мухлисига ўхшарди. 

    Black Ливес Маттер (Қора танлиларнинг ҳаёти муҳим)

    1968 йилда Барбининг афро-америкалик дўстлари пайдо бўлган, аммо Mattel компанияси қора танли қўғирчоқни фақат 1980 йилдагина тақдим этган.

    2016 йилда бренд Fashionistas қўғирчоқлар туркумини ишлаб чиқарди. Бу туркумга Барбининг турли тана тузилишли, тери рангли ва бошқа миллий хусусиятларга эга дўстлари киритилди. Компания таваккалчиликка бориб, дунёдаги энг машҳур қўғирчоқлардан бирини замонавий талабларга мослаштирди: Барби мўтадил феминист, танани қабул қилувчи ва инклюзив намунага айланиши керак эди. Шундай қилиб, юқорида тилга олинган қўғирчоқлар қаторида, ногиронлик аравачасидаги каби алоҳида эҳтиёжларга эга Барбилар ҳам пайдо бўлди.

    Барби афсонавий аёллар тимсолида

    Mattel компанияси маркетинг сирларини яхши билади. Ишлаб чиқарувчилар тез-тез Барби қўғирчоқларининг янги тўпламларини сотувга чиқариб туради. Масалан, турли миллатга мансуб Барбиларнинг ўз миллий кийимларидаги коллекцияси мавжуд эди. “Илҳом берувчи аёллар” тўпламига эса биринчи аёл учувчи Амелия Эрхарт, рассом Фрида Кало ҳамда астронавт ва олима Кетрин Жонсон киритилган.

    Қўғирчоқ машҳур актрисалар, масалан, Мерилин Монро ва Одри Хепберн образларида намойиш этилган коллекция жуда машҳур эди.

    Қўғирчоқ шарафига эҳтиром

    Барби одатда тирик инсонларга кўрсатиладиган эҳтиромга сазовор бўлган дунёдаги ягона ўйинчоқдир. У Париждаги Гревен музейида намойиш этилмоқда, 1974 йилда унинг шарафига Нью-Ёркдаги Таймс-сквернинг бир қисми бир ҳафталик қайта номланган, 1986 йилда эса унинг портретини Энди Уорхол чизган. Кўплаб либослар, уйлар, машиналар ва уй ҳайвонларини алмаштирган Барби қўғирчоғи, охир-оқибат Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди, шунингдек, Мадам Тюссо мум ҳайкаллари музейининг экспонатига айланди.

    Бундан ташқари, Барби ҳақида фильм ҳам суратга олинган. Машҳур қўғирчоқни Марго Робби, Кенни эса Райан Гослинг ижро этган. Сюжетга кўра, Барби етарлича мукаммал қўғирчоқ бўлмагани сабабли Барбиленддан ҳайдалгач, чинакам бахтни излаб одамлар дунёсига йўл олади.

    24 март, 18:35   Изоҳ (0)   2293
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#актрисалар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Матрица” фильми 25 ёшда: Нeo, Тринити ва фильмдаги бошқа қаҳрамонлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    27.09.2024, 10:45

    Ҳанузгача “Оскар”га муносиб кўрилмаган Голливуд юлдузлари

    17.10.2024, 14:50

    Руҳий касалликлар шифохонасида даволанган машҳур актёр ва актрисалар

    07.11.2024, 11:25

    Ақлдан озган мухлис, акула ҳужуми, суратга олиш пайтидаги клиник ўлим: ҳаётдан кўз юмишига оз қолган Голливуд юлдузлари 

    09.11.2024, 12:40

    Шер ўргатувчи, иллюзионист, каратэ устаси: кўпчилик билмаган ажойиб истеъдодга эга Голливуд актёрлари

    11.11.2024, 15:57

    Женна Ортега, Зендая ва ёш бўлишига қарамай Голливудни забт этган актрисалар 

    23.11.2024, 12:30

    “Сумерки”, “Темир одам” ва бошқа машҳур фильмларда ижро этган ролларини унутган 6 та актёр

    02.12.2024, 15:59

    Бурак Ўзчивитнинг севимли ресторани, Керем Бурсин харидлар қиладиган дўкон: турк юлдузларини учратиш мумкин бўлган Истанбулдаги машҳур жойлар

    29.11.2024, 15:56

    Таниқли актёрларнинг фарзандлари суратга тушган 10 та фильм (трейлер) 

    13.12.2024, 13:35

    Киану Ривз Голливуддаги энг меҳрибон ва камтар актёр эканини исботловчи ҳолатлар

    15 феврал, 10:15

    Ҳинд киносининг бир нечта тилда эркин сўзлаша оладиган юлдузлари  

    21 феврал, 15:49

    2024 йилда энг кўп гонорар олган Голливуд актёрлари рейтинги эълон қилинди

    4 март, 13:39

    Ўз исми билан эмас, тахаллуси билан машҳурликка эришган жаҳон юлдузлари

    5 март, 20:30

    Эдриан Броудининг нутқи “Оскар” тарихидаги энг узоқ давом этган нутқ бўлди

    6 март, 10:39

    Instagram: Эгизак неварали бўладиган Валижон Шамшиев, янги автомобиль харид қилган Феруза Норматова, имиджини ўзгартирган Алфия кампир

    6 март, 09:46

    Жанг санъатини ўзлаштирган жаҳонга машҳур актрисалар (фото)

    10 март, 13:50

    Голливуднинг машҳур “тансоқчиси” Кевин Костнер ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    12 март, 11:55

    Ҳуқуқшунос, автопойгачи, ҳамшира: шоу-бизнесдан кетиб, оддий касб эгасига айланган Голливуд актёрлари

    13 март, 18:49

    Голливуд юлдузи Скарлетт Йохансон нима сабабдан ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаслиги ҳақида сўзлаб берди

    13 март, 16:10

    Таниқли Голливуд актрисалари болалигида қандай кўринишда бўлган? 

    15 март, 09:55

    Жаҳон юлдузларига икки томчи сувдек ўхшаши билан машҳурликка эришган инсонлар (фото)

    17 март, 10:15

    Фильмда рол ўйнашни хоҳламаган, лекин мажбур қилинган Голливуд актёрлари

    18 март, 09:46

    Голливуд юлдузи Бен Аффлек ўғлига 6 минг долларлик кроссовкани олиб беришдан бош тортди

    18 март, 21:50

    Жаҳон киноси юлдузи Энтони Ҳопкинснинг “Биз буни уддаладик, болакай” номли мемуар асари нашр этилди

    19 март, 11:25

    Диплом йўқ, аммо “Оскар” бор: Актёрлик бўйича таҳсил олмаган Голливуд юлдузлари

    19 март, 17:32

    Бетакрор фильмларга беўхшов ижроси билан путур етказган киноюлдузлар

    23 март, 10:25

    Ирландияда кўп миқдорда сув ичган эркак вафот этди

    20 март, 11:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ғазо секторидаги ҳужумда 78 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 июл, 09:44

    Умра мавсуми қачондан бошланиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 15 июл, 09:35

    Ўзбекистонда сўнгги 6 ойда 23 мингдан ортиқ фуқарода ўткир юқумли ичак касалликлари аниқланди — Санэпидқўмита

    Ўзбекистон | 15 июл, 09:28

    “Манчестер Юнайтед”га “Ювентус” футболчисини таклиф қилишди

    Спорт | 15 июл, 09:27

    АҚШ Зангезур йўлагини 100 йилга ижарага олмоқчи 

    Дунё | 15 июл, 09:08

    Кадрорти сирлар: қадрдон фильмларни суратга олиш жараёнидаги кутилмаган воқеалар

    Маданият | 15 июл, 08:58

    “Ташаббусли бюджет”нинг навбатдаги икки мавсумида 823 та маҳалла иштирок этмайди

    Ўзбекистон | 15 июл, 08:45

    Владимир Зеленский Украина мудофаа вазирини ўзгартириш ниятида

    Дунё | 15 июл, 08:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.