• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12668.14
    • RUB161.15
    • EUR14640.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

    Ўзбекистон қонунчилигида 2024 йил 1 сентябрдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга киради. Норма ушбу санадан кучга кирадиган асосий ўзгаришларни тақдим этди.

    Пенсия ва нафақалар ошади

    Пенсия ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади. Бунда қуйидагилар белгиланади:

    • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 428 000 сўм;
    • ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 834 000 сўм;
    • ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — ойига 920 000 сўм.

    Жаҳон брендлари билан ҳамкорлик қилган ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади

    Машҳур халқаро брендлар рўйхатига киритилган бренд эгалари билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузган юқори ва ўрта барқарорлик рейтингига эга тадбиркорлик субъектлари учун:

    халқаро стандартларни жорий этиш, экологик сертификатлаш ва мувофиқлик бўйича сертификатлаш, шунингдек, бренд эгалари корхоналарида, хусусан, уларнинг ишлаб чиқариш майдончаларида рўйхат бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича харажатлар қоплаб берилади.

    Ов қилишнинг янги тартиби белгиланмоқда

    Ов қилиш фақат овчилик хўжаликлари ҳудудида амалга оширилади ва овчилик хўжаликлари ҳудудидан ташқарида ов қилишни амалга ошириш тақиқланади.

    Ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш жойларини, кичик сафари парклар ва ов туризмини ташкил қилган овчилик хўжаликлари ушбу фаолият йўналишларини ташкил қилгандан бошлаб 3 йил муддат мобайнида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ушбу солиқлар бўйича белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқни 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.

    Заргарлик соҳасига имтиёзлар

    2027 йил 1 сентябргача бўлган даврда:

    • “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари учун белгиланган солиқ имтиёзлари заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ва “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси аъзолари бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам татбиқ этилади;
    • заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ва “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси аъзолари бўлган тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари ва ер участкалари мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод қилинади.

    Тошкентда ва Навоий вилоятида ногиронликни аниқлашнинг янги тартиби

    Фуқаролар ногиронликни белгилаш учун ЕИДXP (my.gov.uz), “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қила оладилар. Бунда тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида (ТИЭК) кўрикдан ўтказиш учун тиббий ҳужжатлар оилавий шифокорлар томонидан электрон шаклда юборилади.

    Давлат харидларида устунликлар

    Электрон дўкон воситасида давлат харидларини амалга оширишда нарх ва бошқа шароитлар тенг бўлган ҳолларда, ушбу мезонларнинг бири асосида ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг таклифлари устунликка эга бўлади.

    Туроператорларга имтиёзли кредитлар ажратилади

    Кириш туризми фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган туроператорларни хорижий мамлакатлардан республикага туристларни олиб келишда айланма маблағ билан таъминлаш учун 50 млн АҚШ доллари эквивалентида миллий валютада йиллик 14% ставкада кредит линияси очилади.

    Тротуарларни таъмирлаш – фақат рухсатнома асосида

    Жисмоний шахслар ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳар қандай юридик шахс томонидан йўллар, тротуарлар ва бошқа йўл инфратузилмаси объектларида қурилиш ишларини олиб бориш, йўл объектини ҳар қандай кўринишда таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш, реконструкция қилиш фақатгина тегишли рухсатнома олингандан сўнг амалга оширилади.

    Шоликорларга – имтиёзли кредитлар

    Фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга шоли етиштириш ва харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун Президентнинг 15.12.2021 йилдаги ПҚ-52-сон қарорида белгиланган шартларда имтиёзли кредитлар ажратилади.

    Хорижий тил бўйича имтиҳон харажатлари қопланади

    2027 йил 1 январга қадар ёшларнинг немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича халқаро имтиҳон тизимларида имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун улар томонидан тўпланиши лозим бўлган баллнинг (сертификат даражасининг) минимал кўрсаткичи бир поғона пасайтирилади ҳамда мазкур харажатлар агентликка ажратилган маблағлар доирасида қопланади.

    Солиқ текширувларидаги ўзгаришлар

    Тадбиркорлик субъектлари томонидан маркировкаланадиган маҳсулотларни маркировкани ўқиш қурилмаларидан фойдаланмаган ҳолда сотиш ҳолатлари солиқ органлари базаси маълумотлари асосида аниқланганда, ушбу тадбиркорлик субъектлари шахсий кабинети орқали ҳолат юзасидан огоҳлантирилади ҳамда қуйидаги чораларни кўриш амалиёти жорий этилади:

    • икки марта огоҳлантиришдан сўнг қонун бузилиши бир ой ичида қайта такрорланган тақдирда, тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқбузарлик содир этилган чоракдаги фаолият юзасидан солиқ текшируви тайинланади;
    • қонун бузилиши солиқ текшируви якунлангандан бир ойдан кейин қайта такрорланганда тадбиркорлик субъектларини хабардор қилмасдан ҳамда Бизнес-омбудсманни текшириш кунида хабардор қилган ҳолда солиқ текшируви тайинланади;

    Иккита ҳудудда бепул мактаб автобуслари аутсорсингга берилади

    Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

    Экофаолларга – велосипед ва бошқа совғалар

    Чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш билан шуғулланувчи санитар тозалаш корхоналарининг, тозалаш ишлари билан шуғулланувчи ободонлаштириш бўлимларининг энг яхши ходимлари, жамоатчилик экологик назорат органлари ва экофаоллар велосипедлар ва бошқа совринлар билан тақдирланадилар.

    Спорт мактабларида устамалар киритилмоқда

    Ихтисослаштирилган спорт мактаблари ходимларига ҳар ойлик 100 фоизгача устама тўлаш тартиби жорий этилади.

    Хавфли юк транзити бўйича янги қоидалар

    Хавфли юклар транзити учун рухсатнома электрон шаклда берилади.

    Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши бўйича тайинланган қарорлар устидан шикоятни ЕИДXP орқали берса бўлади

    Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига ЕИДXP орқали электрон мурожаат қилиш имконияти яратилади.

    Тамаки транзитининг янгича қоидалари

    Ўзбекистон ҳудуди орқали тамаки маҳсулотларининг транзити учун қуйидаги талаблар жорий этилади:

    • товар ишлаб чиқарилган мамлакат сертификати, уни етказиб бериш шартномаси (битими), товарлар бир нечта қисмга ажратилиб, транзит йўли билан ташилган тақдирда, уни олиб ўтиш жадвалининг мавжудлиги;
    • юк олиб ўтувчи томонидан тегишли божхона тўловларининг суммаси Ўзбекистон божхона органларининг депозит ҳисоб варағига ўтказилганлиги. Бунда кейинчалик товарлар республика ташқарисига олиб чиқилганлиги тасдиқлангандан сўнг тўланган суммалар қайтарилади;
    • тамаки ташувчи транспорт воситаларининг фақат инспексион кўрик мажмуалари билан жиҳозланган чегара божхона постлари орқали ўтказилиши;
    • қабул қилувчи давлатнинг акциз маркаси бўлган тамаки маҳсулотларини республика ҳудудидан транзит олиб ўтишга рухсат этилиши, бундан акциз маркаси қўлланилмайдиган давлатлардан импорт қилиш ёки уларга экспорт қилиш ҳамда қонунчиликка мувофиқ акциз маркаси талаб этилмайдиган ҳолатлар мустасно.

    Битирувчи синф ўқувчилари учун янги дарслар

    Ижод мактабларининг 10 ва 11-синф ўқувчиларини:

    • Маданий мерос агентлиги билан биргаликда гид, таҳрирчи ва реставратор ёрдамчиси касбларига;
    • Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда теле ва радиоканалларда режиссёр ёрдамчиси, овоз ёзиш режиссёри ассистенти, муҳаррир ёрдамчиси ҳамда репортёр касбларига;
    • Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда босма нашриётларда муҳаррир ва дизайнер касбларига;
    • Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва унинг ҳудудлардаги филиаллари билан биргаликда сканерлаш ва рақамлаштириш ҳамда рақамлаштирилган ресурсларни қайта ишлашга оид касбларга;
    • Маданият вазирлиги билан биргаликда театрларда санъацҳунослик, актёрлик санъати, режиссёрлик, халқ ижодиёти соҳаларидаги касбларга ўргатиш бўйича амалий дарсларни жорий қилиш режалаштирилмоқда.

    Менежерлик сертификати эгаларига мактабларда устамалар тўланади

    Январдан бошлаб мактаб директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ҳамда менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими жорий қилинган эди.

    Менежерлик сертификатига эга бўлган қуйидаги раҳбар ходимларга ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳап ойлик қўшимча устамалар тўланади:

    • мактаб директорларига — 50 фоиз;
    • мактаб директори ўринбосарларига — 30 фоиз.

    Гумус учун имтиёзли кредитлар

    Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг агротехник тадбирлар учун тақдим этадиган талабномаларига мувофиқ тупроқнинг гумус миқдорини ошириш мақсадида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 2025 йил пахта ҳосили учун имтиёзли кредитлар ажратилишига рухсат берилди.

    01.09.2024, 09:00   Изоҳ (0)   32565
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 июндан нималар ўзгаради?

    29.05.2024, 13:25

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 июлдан нималар ўзгаради?

    27.06.2024, 12:10

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 августдан нималар ўзгаради?

    31.07.2024, 13:44

    Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб ўтган Мустақиллик байрами — суратларда 

    31.08.2024, 23:58

    Наманганда Ўзбекистондаги энг катта мусиқали фавворалардан бири фойдаланишга топширилди (видео)

    31.08.2024, 22:44

    Жо Байдендан Владимир Путингача: Шавкат Мирзиёевга қутловлар келмоқда 

    31.08.2024, 22:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Омадсизликдан қўрқмайдиганлар: “Олтин малина” мукофотини шахсан қабул қилишга келган машҳурлар

    Кино | 18 июн, 19:15

    Исроилнинг нозик нуқтаси: “Темир гумбаз” нега Эрон ракеталарини тутиб қола олмаяпти?

    Дунё | 18 июн, 19:05

    Хитой Эронга сирли самолётлар жўнатди

    Дунё | 18 июн, 18:50

    “Паркентга ҳам истиқлол шабадаси, ислоҳотлар натижаси етиб келганини кўриб, хурсанд бўлдим” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 18 июн, 18:38

    “Теҳрон мулоқотга тайёр, аммо Вашингтонга ишончини йўқотган” — Эрон ТИВ вакили

    Дунё | 18 июн, 18:30

    Жастин ва Хейли Бибер яширинча ажрашди — ОАВ

    Шоу-бизнес | 18 июн, 18:21

    “Барселона” дарвозабон сотиб олди

    Спорт | 18 июн, 18:17

    Малайзия Ўзбекистонга 20 минг долларлик илмий адабиётларни тақдим этди

    Ўзбекистон | 18 июн, 18:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.