Ўзбекистон 6 ойда чет давлатлардан 9,4 миллион долларлик музқаймоқ харид қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, 2025 йилнинг январь июнь ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатдан қиймати 9,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1 824 тонна музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган. Бу кўрсаткичлар ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 440 тоннага юқоридир.

Россия ва Қозоғистон энг йирик етказиб берувчи бўлиб, ярим йилда 1 476 тонна маҳсулот экспорт қилган. Шу билан бирга, импорт ҳажмининг ўсиши маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун ички бозорда рақобатни кучайтиради.
2025 йилнинг 6 ойида Ўзбекистонга энг кўп музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари етказиб берган давлатлар:
Россия — 828 тонна;
Қозоғистон — 648 тонна;
Хитой — 187 тонна;
Беларусь Р. — 73 тонна;
Франция — 33 тонна;
Бошқа давлатлар — 55 тонна.
Изоҳ (0)