• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Паркентдаги ҳайвонот боғида қоровул учта шер ҳужумидан ҳалок бўлгани юзасидан суд иши тугади

    Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги хусусий ҳайвонот боғида қоровул учта шер ҳужумидан ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан суд иши якунланди.

    Фото: Lion Park / Instagram

    Ҳодиса 2024 йил 17 декабрь куни соат, тахминан, тонгги 05:00 ларда содир бўлган. 3 та Африка шери қафасдан ҳайвонот боғи ҳудудига катак эшиги очиқ қолдирилганидан фойдаланиб чиққан. Сўнг шерлар уларни катакка қайтармоқчи бўлган 1980 йилда туғилган қоровул Ф.I.га ҳужум қилган, қоровулни ўлдирган.

    Мазкур ҳолат ҳайвонот боғи ходимлари томонидан соат 09:00 ларда аниқланиб, 2 та шер ухлатувчи дори воситалари қўлланган ҳолда катакка қайтарилган. 1 та шер эса маҳаллий овчи томонидан отиб ўлдирилган.

    Ушбу воқеа юзасидан хусусий ҳайвонот боғи директорига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган эди. Судланувчи Жиноят кодексининг 257-моддаси иккинчи қисмининг бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга ушбу моддага асосан уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Қамоққа олиш эҳтиёт чораси бекор қилиниб, у дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинди.

    Ўзбекистон ҳайвонот боғларида йиртқичлар қурбонига айланган инсонлар

    Овқат бераман деб ...

    2023 йилнинг 3 январь куни Хўжаобод туманида жойлашган Андижон ҳайвонот боғи ишчиси овқат бериш мақсадида айиқнинг қафасига кирган вақтида йиртқич ҳамласига учраб ҳалок бўлганди.

    Андижон ҳайвонот боғи
    Фото: “Дарё”

    Ўшанда ҳайвонот боғи масъуллари, воқеа жойига борган “Дарё” мухбирига айтишича, фожиа марҳумнинг хавфсизлик қоидаларига амал қилмагани оқибатида рўй берганини таъкидлашган.

    Ҳодиса қафасга ўрнатилган кузатув камераси томонидан қайд этилган бўлиб, тасвирда чиндан ҳам марҳум хавфсизлик талабларига риоя қилмаганини кўриш мумкин.

    Шер ҳамласига учраган яна бир қоровул

    2018 йил 30 декабрь куни Андижон ҳайвонот боғи қоровули қафасда сақланаётган Симба лақабли шерга овқат бераётган чоғида йиртқич уни тилкалаб ташлаган. Оқибатда 45 яшар эркак ҳодиса жойига вафот этганди.

    Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳумнинг ўлимига бўйин ва тананинг бошқа соҳаларидаги кўплаб очиқ жароҳатлар ва ўткир қон томир етишмовчилиги сабаб бўлган. Фожиа шернинг оч қолиб кетиши оқибатида рўй бергани айтилмоқда.

    Бош прокуратура ҳам қоровул, ҳам ҳайвон боқувчи бўлиб ишлаган марҳум ҳайвонот боғида боқилаётган иккита шер ёнига улар билан ўйнаш мақсадида қафас ичига кирганида йиртқичлар ҳужумига учрагани келтирилади. Хорижий нашрлар эса фожиа шерларнинг оч қолиб кетгани оқибатида юз бергани хусусида ёзган.

    Фото: tsn.ua

    Қочиб кетган йиртқичлар

    2018 йили Самарқанд туманида “Дурбек” кўчма ҳайвонот боғига тегишли шерлар қафасидан чиқиб кетади. Уларни ушлашнинг иложи бўлмаганидан сўнг сўнгги чора сифатида отиб ўлдирилади.

    Бахтли тасодиф туфайлигина шерлар на кўчма ҳайвонот боғи ходимларига ва на аҳолига зарар етказган. Тезкорлик билан қабул қилинган қарор туфайли рўй бериши эҳтимоли юқори бўлган фожианинг олди олинган.

    Натижаси номаълум жиноят ишлари

    Андижондаги ҳайвонот боғида рўй берган бир эмас, иккита фожиадан кейин ҳам худди шундай жиноят ишлари қўзғатилганди. Бироқ масъул идоралар тергов якуни юзасидан расмий ахборот бермаган.

    Жамоатчилик жавобгарларга нисбатан қандай чора кўрилгани, жабрланувчиларнинг оиласига компенсация тўлаб берилганми ёки йўқ, бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмас.

    Ўтган йили Фарғона шаҳри ҳайвонот боғида зебра нобуд бўлганди
    Фото: “Газета.уз”

    Ҳайвонот боғлари керакми?

    Бугунги кунда Ўзбекистонда юқоридаги фожиалар рўй берган муассасалардан ташқари республикамизнинг қарийб барча ҳудудида ҳайвонот боғлари мавжуд. Худди Паркентдаги зоопарк сингари уларнинг айримлари хусусий, айримлари эса давлат тасарруфида.

    Бутун дунёдаги ҳайвонлар ҳимояси билан шуғулланувчи фаоллар зоопарклар фаолиятига қарши курашиб келишади. Уларнинг фикрича, бундай муассасаларда инсонлар ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишади, шу сабабли ҳам уларнинг фаолиятини тўхташиш зарур.

    Навоий вилоятидаги хусусий ҳайвонот боғида ёмон аҳволда сақланаётган шер
    Фото: “Анҳор.уз”

    Ўзбекистонда ҳам ҳайвонот боғларида сақланаётган ҳайвонларга нисбатан ўта ёмон муносабатда бўлинган ҳолатлар кузатилган. Жумладан, Нукусдаги ҳайвонот боғида айиқ сувсиз қолдирилиб таҳқирланган, Навоийдаги ҳайвонот боғида узоқ вақт давомида ёмон шароитда сақланган ҳайвонлар пойтахтга олиб келинган, Фарғона ҳайвонот боғидаги жирафа аномал совуқда шамоллаб қолгани ортидан нобуд бўлган эди.

    Бироқ мазкур ҳодисаларнинг барчаси хусусий зоопаркларда юз берган. Шу сабабли ҳам экофаоллар Ўзбекистон шароитида хусусий ҳайвонот боғларига эҳтиёж борлигини сўроқ остига олишади.

    5 апрел, 14:29   Изоҳ (0)   13541
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #шер#вафот

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Харобадан чиққан миллионер: болалиги қашшоқликда ўтган машҳурлар (фото)

    08.09.2022, 10:31

    2022 йилда ота-она бўлган жаҳонга машҳур жуфтликлар (фото)

    18.12.2022, 10:36

    Ким Кардашьян, Жулианна Мур ва жиноят қурбони бўлган бошқа машҳурлар (фото)

    09.01.2023, 18:41

    “Эллада овчиси”. Трояни “вайрон қилиб”, рус императори ғазабига учраган устаси фаранг олим — Шлиманнинг найрангларга бой ҳаёти

    06.07.2023, 09:20

    Ночорликдан Голливуд юлдузигача: Силвестр Сталлоне қандай қилиб миллионларнинг кумирига айланди? (фото)

    07.07.2023, 17:30

    “Мудофаа ва армия энг муҳими”. Кичик бир амалдорнинг ўғли қандай қилиб Исроилга асос солгани ва унинг мустақиллиги учун курашгани ҳақида

    12.10.2023, 20:20

    9 ёшида зўрланиб, судда 35 ёшли педофилни отиб ўлдирган қасоскор она ҳикояси

    02.01.2024, 17:45

    “Қора қиролича”нинг 30 йиллик мотами ва Нострадамус башорати: Медичилар авлодининг энг шафқатсиз вакили — Екатерина тақдири

    10.02.2024, 20:16

    “Хатико” ёки “Титаник” эмас: кўз ёши тўкишингизга сабаб бўладиган 7 та фильм

    13.06.2024, 09:41

    Яхши актёр, аммо бемеҳр ота: нима учун Ален Делоннинг фарзандлари отасини ва бир-бирини ёмон кўрган? 

    23.08.2024, 12:14

    Голливуд тарихидаги культ фильмларнинг энг омадсиз сиквеллари (трейлер) 

    08.10.2024, 12:55

    Машҳур совет фильмларидаги ҳайвонлар: мазкур жониворлар билан боғлиқ маълумотлар ва қизиқарли воқеалар

    31.10.2024, 10:30

    1 млн йўловчига хизмат кўрсатган Тошкент метроси, Фарғонадаги заправкада юз берган ёнғин, ҳайвонот боғида шерлар ҳужумидан ҳалок бўлган қоровул: 17 декабрнинг энг

    17.12.2024, 22:55

    Бу — учинчи фожиа. Ўзбекистон ҳайвонот боғларида йиртқичлар қурбонига айланган инсонлар

    19.12.2024, 11:30

    Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнаган учрашувда “Манчестер Сити” “Ньюкасл” устидан ғалаба қозонди

    15 феврал, 21:52

    Сирдарёда Қизил китобга киритилган бургутни ноқонуний сақлаб келаётган шахс жаримага тортилди

    20 феврал, 19:00

    Тошкент осмонида учиб юрган калхат ҳайвонот боғига қайтарилди

    23 феврал, 21:50

    Зийрак томошабинлар “Қирол шер” мультфильмидаги бу кадр мазмунини 31 йил ўтгачгина тушунишди

    25 феврал, 14:45

    Жаҳон эстрадаси тарихидаги энг кўп пул сарфланган клиплар (видео)

    25 феврал, 15:40

    Фарғонада ноёб қушни ноқонуний сақлаб келган фуқаро қўлга олинди

    1 март, 22:20

    Фильм ва мультфильмларда биз эътибор бермаган машҳур картиналар. Уларнинг баъзилари сюжетга ишора қилган

    5 март, 17:20

    Хонанда Бейонсе бошқа ҳеч қачон фильмларда суратга тушмасликка қарор қилди

    14 март, 19:45

    Реал ҳаётдан узилиб қолгани учун бошқа сайёраликдек тасаввур уйғотадиган машҳурлар

    26 март, 11:45

    Селин Диондан Аделгача: “Оскар” мукофотига сазовор бўлган энг яхши 10 та қўшиқ

    21 март, 13:25

    Болливуддаги “таниш-билиш”: Ҳинд киноси юлдузларининг санъат йўлини танлаган фарзандлари

    25 март, 16:40

    “Қирол шер” мультфильмида яширин ишора қолдирилган, аммо уни орадан 30 йил ўтиб аниқлашди

    25 март, 20:45

    Қашқадарёда овчи қушни ноқонуний сотаётган фуқаро ушланди (видео) 

    28 март, 18:55

    Ҳиндистонлик режиссёр Шерлок Холмс ҳақида комедия суратга олади

    1 апрел, 20:45

    75 ёшли америкалик актриса Мерил Стрип турмушга чиқмоқда

    2 апрел, 10:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.