• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бу — учинчи фожиа. Ўзбекистон ҳайвонот боғларида йиртқичлар қурбонига айланган инсонлар

    Куни кеча Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги Lion Park ҳайвонот боғи қоровули шерлар ҳужумидан ҳалок бўлди. Бироқ бу Ўзбекистонда зоопарк ходимлари билан содир бўлган ягона фожиа эмас. “Дарё” инсон ўлими билан якунланган ана шундай воқеаларни ёдга олди.

    Сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган сурат

    Овқат бераман деб ...

    2023 йилнинг 3 январь куни Хўжаобод туманида жойлашган Андижон ҳайвонот боғи ишчиси овқат бериш мақсадида айиқнинг қафасига кирган вақтида йиртқич ҳамласига учраб ҳалок бўлганди.

    Андижон ҳайвонот боғи
    Фото: “Дарё”

    Ўшанда ҳайвонот боғи масъуллари воқеа жойига борган “Дарё” мухбирига айтишича, фожиа марҳумнинг хавфсизлик қоидаларига амал қилмагани оқибатида рўй бергани таъкидлашган.

    Ҳодиса қафасга ўрнатилган кузатув камераси томонидан қайд этилган бўлиб, тасвирда чиндан ҳам марҳум хавфсизлик талабларига риоя қилмаганини кўриш мумкин.

    Сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган сурат

    Шер ҳамласига учраган яна бир қоровул

    2018 йил 30 декабрь куни Андижон ҳайвонот боғи қоровули қафасда сақланаётган Симба лақабли шерга овқат бераётган чоғида йиртқич уни тилкалаб ташлаган. Оқибатда 45 яшар эркак ҳодиса жойига вафот этганди.

    Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳумнинг ўлимига бўйин ва тананинг бошқа соҳаларидаги кўплаб очиқ жароҳатлар ва ўткир қон томир етишмовчилиги сабаб бўлган. Фожиа шернинг оч қолиб кетиши оқибатида рўй бергани айтилмоқда.

    Бош прокуратура ҳам қоровул, ҳам ҳайвон боқувчи бўлиб ишлаган марҳум ҳайвонот боғида боқилаётган иккита шер ёнига улар билан ўйнаш мақсадида қафас ичига кирганида йиртқичлар ҳужумига учрагани келтирилади. Хорижий нашрлар эса фожиа шерларнинг оч қолиб кетгани оқибатида юз бергани хусусида ёзган.

    Фото: tsn.ua

    Қочиб кетган йиртқичлар

    2018 йили Самарқанд туманида “Дурбек” кўчма ҳайвонот боғига тегишли шерлар қафасидан чиқиб кетади. Уларни ушлашнинг иложи бўлмаганидан сўнг сўнгги чора сифатида отиб ўлдирилади.

    Бахтли тасодиф туфайлигина шерлар на кўчма ҳайвонот боғи ходимларига ва на аҳолига зарар етказган. Тезкорлик билан қабул қилинган қарор туфайли рўй бериши эҳтимоли юқори бўлган фожианинг олди олинган.

    Натижаси номаълум жиноят ишлари

    Ўзбекистон бош прокурорининг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Паркент туманидаги ҳайвонот боғида содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилгани, ҳодиса ички ишлар органлари томонидан тергов қилинишини маълум қилган.

    Андижондаги ҳайвонот боғида рўй берган бир эмас, иккита фожиадан кейин ҳам худди шундай жиноят ишлари қўзғатилганди. Бироқ масъул идоралар тергов якуни юзасидан расмий ахборот бермаган.

    Жамоатчилик жавобгарларга нисбатан қандай чора кўрилгани, жабрланувчиларнинг оиласига компенсация тўлаб берилганми ёки йўқ, бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмас.

    Ўтган йили Фарғона шаҳри ҳайвонот боғида зебра нобуд бўлганди
    Фото: “Газета.uz”

    Ҳайвонот боғлари керакми?

    Бугунги кунда Ўзбекистонда юқоридаги фожиалар рўй берган муассасалардан ташқари республикамизнинг қарийб барча ҳудудида ҳайвонот боғлари мавжуд. Худди Паркентдаги зоопарк сингари уларнинг айримлари хусусий, айримлари эса давлат тасарруфида.

    Бутун дунёдаги ҳайвонлар ҳимояси билан шуғулланувчи фаоллар зоопарклар фаолиятига қарши курашиб келишади. Уларнинг фикрича, бундай муассасаларда инсонлар ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишади, шу сабабли ҳам уларнинг фаолиятини тўхташиш зарур.

    Навоий вилоятидаги хусусий ҳайвонот боғида ёмон аҳволда сақланаётган шер
    Фото: “Анҳор.uz”

    Ўзбекистонда ҳам ҳайвонот боғларида сақланаётган ҳайвонларга нисбатан ўта ёмон муносабатда бўлинган ҳолатлар кузатилган. Жумладан, Нукусдаги ҳайвонот боғида айиқ сувсиз қолдирилиб таҳқирланган, Навоийдаги ҳайвонот боғида узоқ вақт давомида ёмон шароитда сақланган ҳайвонлар пойтахтга олиб келинган, Фарғона ҳайвонот боғидаги жирафа аномал совуқда шамоллаб қолгани ортидан нобуд бўлган эди.

    Бироқ мазкур ҳодисаларнинг барчаси хусусий зоопаркларда юз берган. Шу сабабли ҳам экофаоллар Ўзбекистон шароитида хусусий ҳайвонот боғларига эҳтиёж борлигини сўроқ остига олишади.

    19.12.2024, 11:30   Изоҳ (0)   33269
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ҳайвонот боғи#фожиа#айиқ#шер#инсон ўлими

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШдаги ҳайвонот боғида шер 22 яшар қизни тилка-пора қилди

    31.12.2018, 09:50

    Майкл Жексон: Поп мусиқаси қиролининг болалиги, шон-шуҳрати ва фожиаси (фото)

    28.05.2021, 13:27

    Қашқадарёда етиштирилган уруғсиз қора тарвуз, электр энергиясиз қолган шаҳар, Хитойда қурилаётган «Титаник». 31 май суратлари

    31.05.2021, 23:58

    Евпаторияда ҳайвонот боғидаги ёнғинда 200 дан ортиқ ҳайвонлар нобуд бўлди (видео) 

    16.04.2024, 15:10

    Хитойда ҳайвонот боғига ташриф буюрувчилар эътиборини тортиш мақсадида итлар пандага ўхшатиб бўяб қўйилди (видео)

    13.05.2024, 11:51

    Yunusobod Business City ҳудудидан 3,2 гектар ер майдони онлайн аукционга қўйилди

    10.05.2024, 19:30

    Ёввойи отлар 200 йил ўтиб Қозоғистон даштларига қайтди  

    13.06.2024, 20:05

    Африкадан келтирилган жирафа ва зебралар, “Наврўз” лақабли йўлбарс, режадаги “Капалаклар уйи”. Ҳайвонот боғи ёзги жазирама учун тайёрми?

    14.06.2024, 17:51

    Туяқушлар билан пойга ўйнаган ва амакиваччасига уйланган: Дубай валиаҳд шаҳзодаси Ҳамдан ҳақида сиз билмаган 10 та факт

    28.06.2024, 16:48

    “Вақф” фонди раҳбари ўринбосари Сардор Раҳимхонга дуч келган питон Намангандаги ҳайвонот боғига тегишли бўлиб чиқди

    23.07.2024, 17:51

    Сурхондарёда икки йигит тошбақага нос чектирди (видео) 

    30.07.2024, 16:25

    5 сентябрдан 3 октябргача Тошкентда совуқ сув навбатма-навбат вақтинча ўчирилади

    22.08.2024, 18:59

    Нигериядаги сув тошқинидан сўнг юзлаб маҳбуслар қамоқдан қочиб кетди

    16.09.2024, 15:50

    “Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши” фильмини суратга олиш жараёнидан қизиқарли кадр орти суратлари (фото) 

    19.10.2024, 17:25

    Дубайга оилавий ташриф буюриш учун 10 та энг яхши маскан!

    20.11.2024, 12:07

    Паркентдаги ҳайвонот боғида қоровул учта шер ҳужумидан ҳалок бўлди

    17.12.2024, 16:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.