• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Яхши актёр, аммо бемеҳр ота: нима учун Ален Делоннинг фарзандлари отасини ва бир-бирини ёмон кўрган?

    2024 йил 18 август куни Ален Делоннинг учта фарзанди Франциянинг AFP агентлигига машҳур отасининг ўлими ҳақида хабар берди. Ален Делон 88 ёшида Парижда болалари қуршовида вафот этди. Делоннинг меросхўрлари билан муносабатлари қандайлигини ҳисобга олсак, бу тафсилот ҳайратланарли.

    Ален Делонанинг тўрт фарзанди бор, аммо уч ўғли билан алоқалари жуда ёмон бўлган. Фақат қизи актёр вафотигача у билан яхши муносабатда бўлган. Кино юлдузи нима учун ўз ворисларига ҳақиқий ота бўла олмагани ҳақида гаплашамиз.

    Ари Булон: тан олинмаган катта ўғил

    Ален Делон билан муносабатда бўлган деярли барча аёлларнинг қалблари синган. Нико ҳам бундан мустасно эмасди (ҳақиқий исми — Криста Пеффген). У қўлида боласи билан ёлғиз қолади — 1962 йил 11 августда Нико Делондан Кристиан (кейинчалик Ари деб аташади) исмли ўғилини дунёга келтиради. “Бахтиёр” ота тўнғич фарзанди туғилганидан хурсанд бўлиш ўрнига, чақалоқни тан олмаслигини дарҳол айтади. 

    Сабаби актёр бўлажак рафиқаси Натали Бартелеми билан ишқий муносабатда эди. Делон Натали билан алоқасини узишни ҳам, бирор масъулиятни ўз зиммасига олишни ҳам истамасди.

    Натижада масъулиятни актёрнинг онаси ва ўгай отаси ўз зиммаларига олишади, улар кичик Арини ўзлари билан олиб кетишади, унга Булон фамилиясини беришади. Бувиси ва бобоси набирасига ғамхўрлик қилишининг сабаби бор эди — Арининг онаси Нико гиёҳвандликдан азият чекарди. 

    1988 йилда Нико ўғли билан Испанияда дам олаётганида вафот этади — у велосипедда саёҳат пайтида юрак хуружига учрайди. “У йилнинг энг иссиқ кунида эрта тонгда вафот этди” дейди кейинчалик Ари онасининг ўлими ҳақида эслаб.

    Машҳур отаси билан йигитнинг муносабатлари ҳеч қачон яхши бўлмайди — 2001 ва 2019 йилларда Ари Делонни қонуний равишда оталикни тан олиши учун судга беришга ҳаракат қилади, аммо у ҳеч қачон актёрнинг пулига даъво қилмаган. Отасининг уни ўғил сифатида тан олишни қатъиян истамаслиги Арининг қалбини оғритади. Дарвоқе, Делон шунчаки уни тан олишдан бош тортмайди — номаълум сабабларга кўра актёр шахсий учрашувларда ўғлини хафа қилишга ва камситишга уринарди.

    “Сен менинг дўстимсан. Лекин бир нарсани айтиб қўяй: ўғлим эмассан, ҳеч қачон ўғлим бўла олмайсан. Бу менинг кўзларим эмас, генингдаги менинг сочларим эмас”, дейди Ален Делон ўғли Арига

    Аслида Арига фақат бувиси ва бобоси ғамхўрлик қилган — онаси фақат карьерасини ўйлаган, отаси эса у ҳақда ҳатто эшитишни ҳам истамаган. Ташлаб кетилган бола омадсиз катта одамга айланади — Делоннинг бош меросхўри ўзини кинода синаб кўради, аммо муваффақиятсизликка учрайди, кейин фотографлик билан шуғулланади. Бир пайтлар у ҳатто “Муҳаббат ҳеч қачон унутмайди” китобини ҳам ёзган, унда онаси билан муносабатларини таҳлил қилган.

    Афсуски, гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммолар Арини ҳам четлаб ўтмайди — у бутун умри давомида бу қарамлик билан курашади. 2023 йил апрель ойида Булон ошириб юборилган доза оқибатида касалхонага ётқизилган. Бир ой ўтгач эса Париждаги квартирасида ўлик ҳолда топилган. Арининг икки фарзанди бор эди — ўғли Шарл ва қизи Бланш, аммо улар бобоси Ален билан танишми-йўқми номаълум. Отаси таъзия ҳам билдирмайди, уни ўрнига бу ишни яна бир ўғли Энтони Делон қилади.

    Энтони Делон: расмий меросхўр

    Делон катта ўғлидан воз кечиб, Натали Бартелемига уйланади. Ален ва Натали 1964 йил 13 августда турмуш қуришади ва ўша йилнинг 30 сентябрида уларнинг ўғли Энтони Делон дунёга келади.

    Бир бутун оила, якка-ю ягона ўғил, машҳур ота-она — Энтони ҳам ҳеч кимга керак бўлмаган ва ўғил сифатида тан олинмаган акасидан воз кечадигандек туюларди. Лекин ундай бўлмайди, Делоннинг иккинчи ўғли ҳам отасининг изидан бормайди. Энтонининг эслашича, бир вақтлар у “васийсиз қолган” — 1968 йилда Ален ва Натали ажрашади, шундан сўнг улар масъулиятдан қутулиш умидида болани бир-бирига “улоқтиришади”. Аввалига Энтони ўғлини тарбиялашдан кўра кўпроқ карьераси муҳим бўлган онаси билан қолади, шунинг учун ота-она вазифасини унинг чўқинтирган отаси — санъат агенти Жорж Бом бажарган.

    10 ёшида Энтони Франция пойтахти чеккасидаги хусусий пансионга жўнатилади, аммо бола у ерда яшолмайди — пансиондан тез-тез қоча бошлайди. Ўша пайтда Натали АҚШга карьера қуриш учун кетган, ўғлини собиқ эри қарамоғида қолдирганди. Делоннинг ўзи ҳам карьераси билан банд, ўғлини ўзидан узоқроқдаги навбатдаги таълим муассасасига жойлаштиришга ҳаракат қилади. Энтони 17 ёшга тўлиши биланоқ ўқишни ташлаб, Парижни забт этишга жўнайди.

    Аммо бу ишга йигитнинг мураккаб ва жанжалкаш феъл-атвори тўсқинлик қилади — ёшлигида Энтонининг тажовузкорлик билан боғлиқ муаммолари бор эди. Шу сабабли 18 ёшида у автомобиль ўғирлаганликда айбланади ва 10 ойлик қамоққа ҳукм қилинади. Бу ҳар қалай киноюлдузнинг ўғлига фойда келтиради — Энтони эс-ҳушини йиғиб олиб, чарм маҳсулотларини сотиш бизнеси билан шуғуллана бошлайди, бунинг учун у ҳатто Парижнинг энг яхши ёш тадбиркори деб аталади.

    Аммо кейинчалик тадбиркорлик ёш йигит учун зерикарли ишга айланади — бир неча йилдан сўнг у барибир ўзини актёрликда синаб кўришга қарор қилиб, Нью Йоркка жўнаб кетади ва 21 ёшида биринчи ролини ижро этади. Дарвоқе, машҳур ота ўғлига ҳеч қандай ёрдам бермайди — Энтонини супер юлдуз деб бўлмайди, лекин у барча ролларига ўзининг меҳнати билан эришган.

    Энтонининг ҳаётида, худди акаси каби кўплаб кўтарилишлар ва тушкунликлар бўлган, отаси билан муносабатлари эса ҳар доим оғирлигича қолган.

    “Мен отамдан жуда қўрқардим. Уйғонишим билан ундан қўрқишни бошлардим. У хонага кирганида, тушлик қилганимизда, машинада ўтирганимизда тушунарсиз қўрқувни ҳис қилардим. Бунга унинг ҳукмронлиги, тоқатсизлиги, менга қараши ва атиги 5 ёшимда мен билан катталардек гаплашгани сабаб бўлгандир. Ўшанда ўзимга: “Эркаклар йиғламайди”, деганман.

    Йиллар ўтгани сайин Энтонининг руҳий изтироблари пасаяди — бугунги кунда у фильмларда суратга тушишдан ташқари, табиатни муҳофаза қилишда фаол иштирок этади. Унинг учта фарзанди бор — раққоса билан муносабатларидан қизи Алисон Ле Борж (ҳозирда машҳур модель) ва Софи Клерико билан турмушидан икки қизи — Лу ва Лив дунёга келган.

    Анушка Делон: актёрнинг ягона қизи

    1987 йилда Ален Делон голландиялик модель Розали ван Бремен билан танишади — у билан 14 йил бирга яшайди. Бу муносабатлардан икки фарзанд туғилади — 1990 йилда қизи Анушка Делон ва 1994 йилда ўғли Ален-Фабьен Делон. Меросхўрлар туғилишига қарамай, Делон Розали билан турмуш қуришни хоҳламайди, лекин у болаларни тан олади.

    Делон бу болаларига бошқача муносабатда бўлган — ё ёши ўтган сайин сентиментал бўлиб қолган, ёки совуққонлиги билан танилган актёрда оталик туйғулари уйғонган. Аммо у уларни тарбиялашга, ҳатто уларнинг ҳаётида фаол иштирок этишга ҳаракат ҳам қилмайди.

    Масалан, 12 ёшли Анушка кинода ўз кучини синаб кўрмоқчи бўлганида отаси унга ёрдам беради. Натижада қиз отаси билан бирга “Шер” фильмида суратга тушади. Бугунги кунда у бу соҳадаги фаолиятини давом эттирмоқда ва Францияда кино, театр ва телевидение актрисаси сифатида танилган. 2011 йилдан бошлаб эса Анушка отаси билан бир театр саҳнасида мунтазам равишда чиқишлар қила бошлайди.

    Анушка Делон — Ален Делоннинг тўрт нафар фарзанди орасида қонун билан боғлиқ муаммолари бўлмаган ягона қизи. У отаси билан муносабатларини сақлаб қолган ягона фарзанд. Бугунги кунда Анушка актрисалик фаолиятини давом эттирмоқда ва 2020 йилда туғилган ўғли Линони тарбияламоқда.

    Анушка ҳар доим отасига катта ҳурмат ва қўрқув билан муносабатда бўлган, у билан тушган суратларини мунтазам равишда ижтимоий тармоқларда бўлишарди. 

    Ален-Фабьен Делон: кенжа ўғил

    1994 йилда француз киноси афсонасининг кенжа фарзанди Ален-Фабьен Делон дунёга келади. Ален Делоннинг ўзи унинг актёр бўлишига қарши эмасди, шунинг учун 9 ёшида Ален-Фабьен отаси билан “Фабио Монтале” телесериалида роль ўйнайди. Аммо меросхўр актёрликка қизиқмасди ва тез орада ота-онаси ажрашади.

    Ўсмирлик давридаёқ Ален-Фабьен гиёҳванд моддалар истеъмол қила бошлайди. Онаси ўғлини даволанишга жўнатмоқчи бўлади, лекин Ален Делон ўғлини ёнига чақириб олади, бу эса фожиага олиб келади.

    Делон тез-тез ишга кетиб, ўғлини ўз ҳолига ташлаб қўяди. Ушбу “тарбия” натижасида Аленнинг Париждаги квартирасида ҳар кеча базм уюштирилади. Улардан бири бахтсиз воқеа билан якунланади — Ален-Фабьен отасига тегишли тўппонча билан дўстларидан бирини яралаб қўяди. Яхшиямки, оғир яраланганига қарамай, қиз тирик қолади, аммо йигит ва унинг отаси (қурол эгаси сифатида) француз судига чақирилади. Ален-Фабьен қамалмайди — отасининг танишлари туфайли катта жарима билан қутулиб қолади.

    Бугунги кунда Ален-Фабьен Делон ўзини актёрликда, шунингдек, моделлик ва ёзувчиликда синаб кўришда давом этмоқда. Аммо унинг машҳур отаси билан муносабатлари ҳам яхши бўлмаган.

    Аммо Ален-Фабьеннинг опаси билан муносабатлари ҳали ҳам ёмон. Акаси Энтони Анушкани мерос бўйича фирибгарликда айблаганида Ален-Фабьен у томонида бўлади. Француз матбуотига кўра, Ален Делон барча активларининг 50 фоизини қизига, икки ўғлининг ҳар бирига эса 25 фоиздан қолдирмоқчи бўлган.

    Ҳақиқатан ҳам шундай бўлганми буни вақт кўрсатади. Аммо бир нарса аёнки – экранда ўнлаб ажойиб образларни гавдалантирган актёр ҳаётидаги энг муҳим роль — ҳақиқий ота ролини ўйнай олмади.

    23.08.2024, 12:14   Изоҳ (0)   13486
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суварак еган, қовурғаси синган, кулбада яшаган: чидаб бўлмас шароитларда рол ўйнаган актёрлар

    22.08.2024, 09:55

    “Атиги биргина савол”. Илон Маск ҳар доим шу саволни беради ва суҳбатдоши ёлғон гапиряптими йўқми, дарҳол билиб олади

    21.08.2024, 18:52

    “Гажини” фильми юлдузи — Асин Тоттумкал нима учун машҳурлик чўққисида кинони тарк этган?

    21.08.2024, 14:31

    Instagram: саратонни енгган Зара Ғаниева, фарзанд кутаётган Афсона, Шаҳзода Муҳаммедованинг қизи билан рўй берган кўнгилсизлик  

    23.08.2024, 11:40

    Телефон нега қизиб кетади ва буни қандай бартараф қилиш мумкин?

    23.08.2024, 10:40

    Саломатликни мустаҳкамловчи тўртта энг муҳим витамин: улар қайси маҳсулотларда мавжуд? 

    23.08.2024, 09:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.