• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    9 ёшида зўрланиб, судда 35 ёшли педофилни отиб ўлдирган қасоскор она ҳикояси

    1983 йил 3 ноябрь. Ва ниҳоят 28 кун давом этган баҳс-мунозаралардан сўнг Марианна Бахмеерга суд ҳукми ўқиладиган бўлди. Бу иш шундоқ ҳам иккига ажралган немис халқини (1945 йил Иккинчи жаҳон уруши якунига етгач, яхлит Германия икки қисим ГДР ва ГФРга бўлиб кетган – муаллиф) бўлиб юборди. Суд биноси атрофида юз минглаб инсонлар тўпланган. Бир гуруҳ Марианна тўғри иш қилганини таъкидлаб, суддан енгил жазо тайинлашни талаб қилса, бошқа гуруҳ аёлга энг оғир жазо берилишини сўрар эди. Сабаби аёл 35 ёшли эркакни судланаётган вақтида тўппончадан нақд саккиз маротаба ўқ узиб, отиб ўлдирган эди-да!

    Марианна суд залига олиб кирилди. Қилган ишидан заррача ҳам афсусланмаётган аёл суд вақтида ўзини мардонавор тутиб, эркакни отиб ўлдирганидан мамнун эканлигини яширмади. Суд ҳайъати аъзолари уни 8 йил озодликдан маҳрум қилишга келишди. Қарор суд залида баланд овозда ўқиб эшиттирилди. Ўзига нисбатан чиқарилган ҳукмни эшитган Марианнанинг қиёфаси ўзгармади. У на йиғлади, на кулди…

    Суд залидаги Марианна Бахмеер
    Фото: dzen.ru

    Оила ва мудҳиш кун

    Марианна Бахмеер 1950 йил 3 июнда Ғарбий Германиянинг Сарстедт шаҳрида туғилган. Унинг отаси собиқ СС (1936-1946–йилларда Германиядаги миллий социалистик немис ишчилар партиясининг ҳарбийлаштирилган кучлари – муаллиф) аъзоси бўлиб, жуда “яхши” инсон эди. Урушнинг оғриқли хотиралари туфайли ота ичкиликка ружу қўйганди. Шаробнинг кучи билан “шер”га айланган эр, аёли ва фарзандларини ҳар куни тунда калтак билан сийларди. Бунга чидай олмаган Марианнанинг онаси эри билан ажрашишга мажбур бўлди.

    Кўп ўтмасдан Марианнанинг онаси бошқа эркакка турмушга чиқди. Бироқ у танлаган эркак ҳам золим бўлиб, у собиқ эридан бир жиҳат – ичмаслиги билан ажралиб турарди.

    Ёш Марианна гўзал ва мафтункор қиз бўлиб улғайди. Ота-онаси уни келажакда актриса ёки модел бўлишига умид боғлаётган эди. Эҳтимол, ёш Мариннанинг ҳаётида бир машъум ҳодиса бўлмаганида, балки шундай ҳам бўлармиди?

    Гап шундаки, эндигина 9 ёшга тўлган қизалоқ каттароқ лавозимда ишловчи педофил қўшниси томонидан зўрланди. Етмаганига, қизалоққа “фоҳиша” деган лой ҳам чапланди. Бу жароҳат Марианнанинг руҳиятини чуқур яралади. Амалдор қўшнисининг дўқ-пўписасидан қўрққан ота-она полицияга хабар беришга ботина олмай, мум тишлади.

    Марианнани ўша жирканч кундан қолган қўрқинчли хотира чирмовиқдай қуршаб олди. Мудҳиш воқеа уни бир сония ҳам тарк этмас, ортидан соя каби таъқиб этарди. Ўгай ота бўлса Марианнани доим қатъиятсизликда айблади. У аслида бадном бўлган ўгай қизидан тезроқ қутулиш мақсадида шундай қилаётган эди. Шўрлик она ҳам ота томонга ён босди. Чорасиз қолган Марианна 15 ёшида уйдан чиқиб кетишга мажбур бўлди.

    Мариннанинг онаси ва иккинчи ўгай отаси
    Фото: dzen.ru

    Биринчи фарзанд, иккинчи бор…

    Марианнанинг борадиган жойи йўқ эди. Шунинг учун у “ҳиппи” коммунасига қўшилди. Коммуна эркин ҳаёт кечириш мақсадида оиласидан бош олиб кетган ёшларга тўла бўлган. Бу ёшлар марихуана тутатишдан сармаст бўлиб, тунлари “эркин севги” шиори остида бир-бири билан яқинлик қиларди.

    16 ёшида Марианна она бўлди. Бироқ у оналикка тайёр бўлмагани учун янги туғилган қизини меҳрибонлик уйига топширди. Бу воқеадан 2 йил ўтиб, у яна ҳомиладор бўлди. Ушбу янгиликни эшитган Марианнанинг “севгилиси” унга ҳеч нима демасдан бир зумда ғойиб бўлди-қолди.

    Кутилмаганда Марианнанинг ҳаётида иккинчи бор нохуш ҳолат юз берди. Унга иккинчи бор жинсий тажовуз қилинди. Марианна ўзини зўрлаган шахсни суд берди. Аммо қўли узун йигит жавобгарликдан силлиққина қутулиб қолди. Қаҳрамонимиз эса иккинчи қизини ҳомийлик остидаги оилага беришга мажбур бўлди. Балки, Марианна туғуруқдан олдин зўрланмаганида иккинчи фарзандини ўзи камолга етказармиди, қайдам?

    Марианна Бахмеер
    Фото: satyaagrah.com

    Анна

    22 ёшида Марианна жирканч хотираларни унутиш ва янгидан ҳаёт бошлаш мақсадида Германиянинг Любек шаҳрига кўчиб ўтди. У кичик пиво барида официант бўлиб иш бошлади. Марианна шу ерда ишловчи Кристиан Бертолд билан яқиндан танишди. Кетма-кет давом этган ишқий учрашувлар натижасида унинг учинчи фарзанди – Аннанинг зуваласи пишди.

    1973 йилда Марианнанинг учинчи қиз фарзанди – Анна дунёга келди. Шундан кейин Марианна Бахмеер стерилизация (ҳомиладорликнинг олдини олиш учун қўлланиладиган амалиёт – муаллиф) қилинди. Энди бошқа фарзанд дунёга келтира олмаслигини билган Марианна ягона фарзанди Анна ҳақида қайғура бошлади. Бироқ у бу сафар ҳам ёлғиз эди.

    Қизалоғи билан якка қолган Марианна рўзғор тебратиш учун ишлай бошлади. Ёш боласига энага ёллай деса, маош ҳам дуруст эмас. Шу боисдан у чақалоғини ўзи билан ишга олиб боришни бошлади. Анна онасининг иш жойида улғайди. Тўғри, ўша вақтда кўплаб оналар фарзандига энага ёллай олмагани учун фарзандларини ўзи билан ишга олиб борар эди. Лекин пиво бари болалар улғайиши учун қанчалик яхши маскан бўлиши мумкин? У ерда нафси ҳакалак отган, маст эркаклар бўлади ахир!

    Рассказываем про одно из громких криминальных дел конца XX века. В марте 1981 года в суде немецкого города Любек шло разбирательство по делу об убийстве маленькой девочки по имени Анна Бахмайер.-5
    Марианнанинг қизи Анна 
    Фото: dzen.ru

    Педофил Клаус

    Марианна бардаги ишларга шу даражада кўмилиб кетган эдики, қизига вақт ажрата олмади. Барга келувчи мижозлар Марианнанинг қизини яхши танир, унга самимий муносабатда бўлиб, қизалоққа ўйинчоқ ёки ширинлик бериб, уни хурсанд қилиб кетишарди. Бироқ халқимизда “гуруч курмаксиз бўлмайди”, деган мақол бор. Ўша курмак Марианнадан 4 ёш катта – Клаус Грабовски бўлиб чиқди.

    1973 йилда соғлом бўлмаган Клаус 6 ёшли қизни ўғирлаб кетишга уриниб кўрган эди. Бироқ қизалоқнинг чинқириб, йиғлаб юборгани уни фош қилиб қўйган. Болани ўғирлашга уриниш учун Клаус 1 йил қамоқда ўтириб чиққанди. Афсуски, бу жазо Клаусни яна жирканч ишни амалга ошириши учун тўсиқ бўла олмади.

    1975 йилда педофил Клаус Грабовски 9 ёшли қизалоққа ҳужум қилиб, унинг номусини булғади. Махлуқ тезда қўлга олинди. Ўша вақтда Германияда педофилларга жазо сифатида кимёвий кастрация қўллаш ҳақида қонун ишлаб чиқилмаганди. Шунинг учун жиноятчи педофиллар руҳий касалхонада дори ёрдамида даволанар эди. 1976—1978 йилгача Клаус психиатрик шифохонада сақланиб, кимёвий кастрация дори-дармонларини қабул қилди. 1979 йилда бу махлуқ судда ўз айбига иқрор эканлигини, ўзига турмуш ўртоқ топганини ва умрини қолган қисмини у билан бахтли ўтказмоқчи эканини айтди. Инсонпарвар немис суди махлуқнинг гапларига ишонди ва уни озодликка чиқарди.

    Рассказываем про одно из громких криминальных дел конца XX века. В марте 1981 года в суде немецкого города Любек шло разбирательство по делу об убийстве маленькой девочки по имени Анна Бахмайер.-7
    Махлуқ Клаус
    Фото: dzen.ru

    1980 йил 5 май

    1980 йилда Клаус хотини билан Марианна Бахмеерга қўшни хонадонга кўчиб келди. У қассобхонада ишлашни бошлади. Клаус ва аёли уйларида мушук парвариш қилишар, 9 ёшдаги Анна шу мушук билан ўйнашни ёқтирарди. Афсуски, Марианна қўшнисининг ўтмишидан бехабар эди.

    1980 йил 5 май куни эрталаб она-бола ўртасида тортишув юз берди. Анна мактабга боришни истамади. Онаси эса унга жаҳл қилиб, Аннани ташқарига олиб чиқиб, қизига бугун у мактабга ёлғиз бориб келишини айтди. Аслида ҳам мактаб уйдан унчалик узоқ эмасди. Бироқ Анна мактабга боришни истамади. Қўшни уйда бўлиб ўтган воқеани девор ортида эшитиб турган Клауснинг эски касали қўзиб, хирси кучайди. У ёлғиз қолган Аннани мушук билан ўйнаш баҳонаси билан уйига олиб киради ва …

    Тергов маълумотларига кўра, Клаус қизни уйга олиб кириб, бир неча соат қайта-қайта зўрлаган. Кейин эса Аннани хотинининг узун пайпоқлари билан бўғиб, ўлдирган. Ишни бажарган педофил қотил қизалоқнинг мурдасини яшириш мақсадида жасадни қутига солиб, канал қирғоғида қолдириб кетади.

    Тунда Марианна қизи уйга қайтмаганида хавотир олиб, полицияга хабар қилди. Ягона дилбандидан хавотирга тушган она телефон тепасида полициянинг қўнғироқ қилишини интизорлик билан кутди. 4-5 соатдан сўнг полиция Марианнага қўнғироқ қилиб, нохуш хабарни етказди. Дастлаб она бу хабарга ишонмади. Бироқ суд-экспертиза столида жажжи дилбандининг жонсиз танасини кўргач, ҳўнграб йиғлаб юборди.

    Она учун энг оғриқли нарса шу бўлдики, Марианнанинг ўзи болалик вақтида педофил томонидан ҳужумга учраган бўлса, унинг қизи педофил қўлида жон берди.

    Аниқланишича, Клаус тунда хотинига қилган жиноятини айтиб берган. Шундан кейин аёл дарҳол полицияга хабар қилган. Суд вақтида Клаус жажжи Аннани бузуқликда айблаб, қилган ишлари қизга манзур бўлганини таъкидлаган. Бу ҳам етмаганига, қизнинг онаси Марианна миқ этмай юриши учун ундан пул талаб қилганини қўшимча қилди. Албатта, бу айблов онани ғазаблантирди. Ахир ким ҳам ягона қизини зўрлаган мараздан пул талаб қилади? Бундай вазиятда ўзини инсон ҳисоблаган киши хун талаб қилади ёки ўч олади!

     
    Суд залига олиб борилаётган Марианна
    Фото: fishki.net

    “Мен унинг орқасига ўқ узишим керак эди”

    Суд педофил Клаусга жазо тайинлади. Лекин жиноятчи жазони қамоқхонада эмас, балки руҳий касалхонада ўтайдиган бўлди. Шундан сўнг Марианна жиноятчини ўзи жазога тортишга қарор қилди. Воқеанинг қолган қисмини сўз бошида ўқиган бўлсангиз керак?

    Бўлиб ўтган воқеа (яъни сўз бошидаги ҳолат)дан кейин Марианна дарҳол суд залида қўлга олинди. Шунда қасоскор она судьяларга қараб, шундай деган экан:

    “Мен уни ўлдиришни истадим. Бу чўчқанинг юзидан отиб ташланг. Мен унинг орқасига ўқ узишим керак эди. Афсус бундай қила олмадим. Умид қиламанки, бу чўчқа ўлган”.

    Суд Марианна Бахмеерни стресс оқибатида содир этилган қотилликда айбдор деб топди ва уни олти йилга озодликдан маҳрум қилди. Шу жойда ўқувчида “Марианна қизини ўзи мактабга олиб борганида, балки бундай воқеа юз бермаган бўлар эди”, деган фикр туғилиши мумкин. Аммо Клауснинг қурбони Анна бўлмаса-да, бошқа бир бегуноҳ қизалоқ бўлиши аниқ эди.

     
    Фото: “VKонтакте”

    Айни шу воқеа немис жамиятининг кўзини очди, десак хато бўлмас. Немис миллати педофилларга қарши курашиш учун оёққа турди. Одамлар педофилларга нисбатан тайинланадиган жазони янада кескинлаштиришни талаб қила бошлади. Натижада ҳукумат педофилларга қарши жазони оғирлаштирди.

    Сўз ўрни келганда ёзай: минг афсуслар бўлсинки, сўнги вақтларда жамиятимизда ҳам педофиллар зулмидан жабр кўрган (ҳатто ҳалок бўлган) қисматлар ҳақида кўп эшитяпмиз. Маълумотларга кўра, 2023 йил 6 ойида 16 ёшга тўлмаганларга нисбатан жинсий тажовуз билан боғлиқ ишлар учун 257 нафар шахсга суд ҳукми ўқилган. Бу иллатни ўзбек жамиятида ҳам кенг илдиз отмаслиги учун нима қилмоқ керак? Назаримда, бу савол барчани ўйлантириши зарур!

    Дарвоқе, Марианна…

    Марианна Бахмеер муддатидан олдин озодликка чиқди ва бир ўқитувчи эркак билан турмуш қурди. Бироқ беш йил ўтгач, улар ажралишган. Марианна Бахмеер 1996 йилда 46 ёшида ошқозоности бези саратони касаллигидан вафот этган. Вафотидан сўнг у ҳақида турли фильмлар ишланди. Марианна қасоскор она сиймоси остида Германия халқининг қалбидан чуқур ўрин эгаллади.

    Марианна ва қизи Аннанинг қабри
    Фото: dzen.ru

    02.01.2024, 17:45   Изоҳ (0)   40949
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда Янги йил кечаси 3 мингга яқин мигрант қўлга олинди (фото)

    02.01.2024, 17:15

    Axios: Исроил ҲАМАСнинг гаровдагиларни озод қилиш бўйича янги таклифини рад этди

    02.01.2024, 16:25

    Токиода аэропортга қўнаётган йўловчи самолёти ёниб кетди (видео)

    02.01.2024, 15:40

    Норвегияда Украинага тўғридан тўғри қурол сотишга рухсат берилди

    02.01.2024, 15:15

    Россия Украинага кенг кўламли зарба берди. Киев ва Харьковда уйлар ёниб кетди (видео)

    02.01.2024, 13:16

    Исроил Ғазо секторидаги қўшинларининг бир қисмини олиб кетмоқчи

    02.01.2024, 12:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.