• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    2022 йилда ота-она бўлган жаҳонга машҳур жуфтликлар (фото)

    2022 йил аксарият машҳур инсонлар оиласига янги жажжи меҳмон ташриф буюриб, уларни хурсанд қилди. Лиса нашри 2022 йилда ота-она бўлган машҳур жуфтликлар ҳақида маълумот берди.

    Кайли Женнер ва Тревис Скотт

    Февраль ойи бошида, яъни 2022 йилнинг 2 февралида Кайли ва унинг севгилиси, рэпер Тревис Скотт иккинчи марта ота-она бўлди. Машҳур жуфтликнинг оиласида ўғил фарзанд дунёга келди, бундан ташқари уларнинг тўрт ёшли Сторми исмли қизи ҳам бор.

    Қизиғи шундаки, кўпчилик Женнер фарзанд дунёга келтиришни чиройли санада режалаштирган деб ўйлаган, айримлар эса унинг Янги йил байрамидан олдин фарзанд дунёга келтиришини тахмин қилган. Бироқ Кайли бу тахминларнинг ҳеч қайсига изоҳ бермади.

    Кайли фарзандига Вулф деб исм қўйди, бироқ кейин фикрини ўзгартирганини маълум қилди, у ҳозирча бу қандай исм эканини айтмаган. «Ўғлимиз бундан кейин Вулф деб номланмайди. Бу чақалоқ учун тўғри исм эмаслигини тушундик. Бундан ташқари, биз бу сўнгги пайтларда жуда машҳур бўлиб кетганини пайқадик», — дейди Женнер.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Рози Хантингтон-Уайтли ва Жейсон Стетхем

    Рози ҳам шу йилнинг февраль ойи бошида она бўлди. Модель ва актёр Жейсон Стетхемнинг оиласида Изабелла исмли қиз фарзанд дунёга келди. Жуфтликнинг Жек Оскар исмли беш ёшли ўғли ҳам бор.

    Қизиғи шундаки, Рози ва Жейсон 12 йилдан бери бирга яшайди, бироқ расман никоҳдан ўтмаган, актёр 2016 йилда ўз севгилисига турмуш қуришни таклиф қилган.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес

    Шу йилнинг апрель ойида Криштиану ва унинг севгилиси эгизак фарзандли бўлди. Бироқ эгизак фарзандлардан бири туғилиш жараёнида вафот этди, шунинг учун машҳур жуфтлик узоқ вақт ўзига кела олмади.

    «Биз кичкина фарзандимизнинг вафот этганини чуқур қайғу билан эълон қиламиз. Бу ҳар қандай ота-она бошдан кечириши мумкин бўлган энг катта оғриқдир. Фақатгина қизимизнинг туғилиши бизга бу онни умид ва бахт билан ўтказишга куч беради. Шифокорлар ва ҳамшираларга қўллаб-қувватлагани ҳамда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирамиз. Чуқур қайғудамиз ва бу жуда оғир вақтда турли хил асоссиз маълумотлар тарқатмасликни сўраймиз. Болам, сен бизнинг фариштамизсан. Биз сени абадий севамиз», — дейди Роналду.

    Футболчи қизига Белла Эсмералда деб исм қўйди. Жуфтликнинг 3 ёшли Алана Мартина исмли қиз фарзанди бор. Шунингдек, Родригес Роналдунинг суррогат онадан туғилган уч нафар фарзандига ҳам оналик қилади.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Приянка Чопра ва Ник Жонас

    Январь ойида Приянка ва Ник Малти Мари исмли қизга ота-она бўлди. Қизалоқни суррогат она туғилишидан 12 ҳафта олдин дунёга келтирган. Малти Мари жуда кичкина ва бироз заиф бўлгани учун у деярли тўрт ойни касалхонада ўтказишга мажбур бўлди. Ҳозирда қизалоқнинг аҳволи яхши, бироқ машҳур жуфтлик фарзандини оммага кўрсатмайди.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Софи Тёрнер ва Жо Жонас

    Софи 2020 йилда биринчи қизи Вилла туғилгандан сўнг, иккинчи маротаба фарзандли бўлишни хоҳлаётганини тан олди. Бироқ у роппа-роса икки йилдан сўнг ўз истагини амалга оширди. Софи ва унинг турмуш ўртоғи, хонанда Жо Жонас 2022 йилнинг июль ойида иккинчи қизалоққа ота-она бўлди. Бироқ жуфтлик ҳозиргача фарзандининг исмини оммага маълум қилмаган.

    Фото: Лиса

    Фото: Лиса

    «Мен учун ҳаётнинг мазмуни – келажак авлодни тарбиялаш. Ҳаётдаги энг ажойиб нарса қизимнинг кучайиб бораётганини кўришдир. Биз оиламиз катталашганидан жуда хурсандмиз. Бу дунёдаги энг яхши неъмат», — дейди актриса.

    Женнифер Лоуренс ва Кук Марони

    Женнифер ҳомиладорлигини жуда узоқ вақт давомида, папараццилар уни сирини очишга муваффақ бўлмагунча яширди. Бироқ, фарзандини дунёга келтириши ҳақида унинг ўзи эмас, инсайдерлар гапирган. Актриса ва унинг турмуш ўртоғи Кук Марони оиласида ўғил фарзанд дунёга келди, улар ўғлига Сай исм қўйди.

    Фото: Лиса

    Фото: Лиса

    Рианна ва А$АP Rocky

    Бутун дунё ҳомиладор Рианнанинг модадаги чиқишларини қизиқиш билан кузатиб борди. Май ойида Рианна ўғил фарзандни дунёга келтирди, бироқ хонанда ҳозирча унинг исмини айтмайди ва чақалоқнинг суратини ижтимоий тармоқларга жойлаштиришдан бош тортади.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Эд Ширан ва Черри Сиборн

    Британиялик мусиқачи Эд Ширан ва унинг рафиқаси Черри ҳам май ойида ота-она бўлди. Жуфтлик иккинчига қизига ғайриоддий — Юпитер Сиборн исмини қўйди. «Сизларга шуни маълум қилмоқчиманки, бизнинг оиламизда яна бир ажойиб қизалоқ дунёга келди. Иккаламиз ҳам оиламиз тўрт кишига кўпайганидан жуда хурсандмиз», — дейди Ширан.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Квентин Тарантино ва Даниэла Пик

    Машҳур Голливуд режиссёри, узоқ вақт бўйдоқ бўлган ва 55 ёшида, бундан тўрт йил олдин исроиллик хонанда Даниэла Пикка билан турмуш қурди. Хонанда Квентиндан 25 ёш кичик, 2020 йилда жуфтлик Лео исмли ўғилга ота-она бўлди ва 2022 йилнинг июль ойида уларнинг қиз фарзанди Исроилда туғилди.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Ҳилария ва Алек Болдуин

    Жорий йилнинг сентябрь ойида Голливуд актёрининг оиласи янада кенгайди — унинг рафиқаси еттинчи фарзандини дунёга келтирди. Алек ва Ҳилариянинг оиласида яна бир қиз фарзанд дунёга келди. «Биз сизга ўзимизнинг кичкина орзумиз Илария Каталина Иренани таништиришдан жуда хурсандмиз», — дейди актёрнинг рафиқаси ижтимоий тармоқларда. 2021 йилнинг март ойида жуфтликнинг яна бир қизи суррогат она орқали дунёга келган эди.

    Фото: Лиса

    Фото: Лиса

    Адриана Лима ва Андре Леммерс

    2021 йилда бразилиялик модель продюсер Андре Леммерс билан учрашишни бошлади ва шу йилнинг кузида жуфтлик Сиян исмли ўғил фарзандга ота-она бўлди. «Бу кўринадиган ёруғлик спектрида яшил ва кўк ўртасидаги ранг. Сиан — Бора-Бора ва Мальдив оролларидаги сувнинг ранги, бизнинг оиламиз севадиган жойлар. Сиан бизнинг севимли рангимизга айланди. Бу кичкина болакайимизнинг кўз ранги», — дейди Адриана. Маълумот учун, Лиманинг сербиялик баскетболчи Марк Ярич билан биринчи турмушидан икки қизи бор.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Мавзуга доир: 

    • «Етарлича идеал эмас»: ташқи кўриниши туфайли кастингдан ўтолмаган машҳурлар (фото).
    • Ишдан ҳайдалган Мадонна, ухлаб қолгани учун актриса бўлган Мерил Стрип, уйида шер ва фил боққан Мелани Гриффит — машҳурлар ҳақида сиз билмайдиган қизиқарли фактлар.
    • Машҳурлар қандай уйларда яшайди? Энг замонавий уйларнинг бетакрор интерьерлари.
    • Майкл Жексон, Николас Кейж ва бойлигини бирданига йўқотиб, камбағалга айланган бошқа бадавлат машҳурлар (фото).

    18.12.2022, 10:36   Изоҳ (0)   23213
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Янги уйга кўчган Юлдуз Турдиева, оёғини жароҳатлаб олган Дурдона Қурбонова, Дилдора Ниёзова Умра сафаридан қайтди

    17.12.2022, 22:13

    2022 йилда энг кўп томоша қилинган 10 та турк сериали

    17.12.2022, 15:50

    Кичкина деманг бизни: жуда паст бўйли машҳурлар ва уларнинг оилалари (фото)

    17.12.2022, 14:52

    Деми Мур 60 ёшда. Актриса чиройли қариш учун фойдаланадиган 5 та усул

    17.12.2022, 10:38

    84 ёшли Голливуд актрисаси Жейн Фонда саратон касаллигини енгди

    17.12.2022, 09:25

    Жонни Депп бедаво дардга чалинган жажжи мухлисига Жек читтак образида мурожаат йўллади (видео)

    16.12.2022, 21:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.