• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Мудофаа ва армия энг муҳими”. Кичик бир амалдорнинг ўғли қандай қилиб Исроилга асос солгани ва унинг мустақиллиги учун курашгани ҳақида

    Исроил биринчи бош вазири Давид Бен-Гурион исми кўпчиликка Тель-Авивдаги аэропорт номи орқали маълум. Яҳудийларнинг ўз етакчиси номини абадийлаштиришга бўлган уриниши табиий, чунки ушбу сиёсатчи бўлмаганида Исроил давлат сифатида мавжуд бўлмасди. Унинг биографияси мамлакат ва миллатнинг шаклланиш тарихи билан узлуксиз боғлиқ — Фаластинда яҳудий қавмларининг бирлашуви ҳамда мустақиллик урушига қадар британлар бошқарувига қарши урушгача. Қуйида Польшанинг чекка ҳудудидаги кичик амалдорнинг ўғли сионизм ғояларига берилиб, яҳудийлар давлатига қандай асос солгани ҳақида маълумот берамиз.

    Фото: Тhe Famous People

    1948 йил 14 май куни Тель-Авив санъат музейидаги кичик залда ўнлаб одамлар, жумладан, маҳаллий ва хорижий ОАВ мухбирлари тўпланади. Меҳмонларга таклифномалар эрта тонгда топширилган бўлиб, уларга тадбир мавзусини сир сақлаш топширилганди. Аммо бўлажак тадбирга оид маълумотлар барибир таклиф қилинганлар доирасидан тарқалиб ва кун ярмида Ротшилдлар булваридаги бино олдида шаҳарликлар тўпланишни бошлайди.

    Соат 16:00 лар атрофида музей олдига машина тўхтайди ва ундан паст бўйли эркак тушиб келади. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Бен-Гурион тантанали равишда Исроил мустақиллиги декларациясини ўқиб эшиттириб, яҳудийлар давлатига асос солинганини эълон қилади.

    Эртаси куни газеталарнинг биринчи саҳифасидан Бен-Гурион тасвири туширилган ҳолда, йўқолиб кетганидан 2000 йил ўтгач яна қайта мустақил яҳудийлар давлати ташкил этилгани ҳақидаги хабарлар ўрин олди. Ўшандаёқ журналистлар Бен-Гурионнинг Исроилни дунё харитасида пайдо бўлишдаги ролини юқори баҳолаганди.

    Ёш сионист

    Исроил давлатининг бўлажак асосчиси 1886 йил 16-октябрда Россия империяси ҳудуди ҳисобланган Польшанинг Плонск шаҳарчасида дунёга келган. Давид Иосиф Грин оиласи (Бен-Гурион фамилиясини у 1909 йилда олади) бой ҳам, бадавлат ҳам эмасди. Оила бошлиғи Авигдор Грин суд назорати ходими бўлиб, “Сион ошиқлари” жамиятининг кўзга кўринган аъзоси эди. Давид туғилганида нимжон ва заиф, нопропорционал бошга эга бўлган.

    Давид уч ёшга тўлганида бобоси уни тиззасига ўтқизиб олиб, ивритни ўргата бошлайди. Натижада Бен-Гурион ўшандаёқ келажакда Плонскда эмас, балки тарихий ватани — яҳудийлар ерида яшаши кераклигини тушуниб етади. Ўн ёшга тўлишидан олдин Давид илк бор ота онасида Теодор Герсл ҳақида эшитади — у Австрияда яшовчи сионист бўлиб, Фаластин ерларида яҳудийлар давлатига асос солиш бўйича чақириқлар битилган памфлетни ёзганди. Герслнинг меҳнати Плонскда сионистларнинг қўзғалишига олиб келди. Давид эса дўстлари билан тенгдошларини иврит тилига ўргатадиган “Эзра” ҳаракатини тузади. ХХ аср бошларида Европадаги яҳудийлар жамоаси идиш тилида сўзлашган, шу сабабдан иврит ёшлар учун “махфий тилга” айланади.

    Бен-Гурион оиласи
    Фото: Wikimedia Commons

     Давид кейинчалик 1903 йил август кунларининг бирида ўзига қаттиқ таъсир қилган воқеани эслайди. Ёзги жазирамадан дам олиш мақсадида у “Эзра”даги дўстлари билан дарёда чўмилаётганида газетадан ўзлари учун даҳшатли янгиликни ўқиб қолади. Улар ўзи ҳурмат қилган Теодор Герсл Британия ҳукуматининг яҳудийлар давлатини Фаластинда эмас, балки Шарқий Африкада яратиш бўйича таклифини қўллаб-қувватлаганди. Ўшанда дўстлар яҳудий халқи ўз ерларига қайтиши тўғрисида ваъдалашади.

    Аммо Давид Яқин Шарққа қайтишга шошмайди ва Варшавага йўл олиб, муҳандисликка ўқий бошлайди. Олий таълим даргоҳига ўқишга кира олмагач, йигитча сиёсатдаги илк қадамларини қўяди. 1905 йилда рус инқилобидан илҳомланган Давид “Сион ишчилари” сионистик-социалистик ҳаракатига қўшилади. Оммавий тадбирларда у бошқа бир яҳудий социалистик ҳаракати — “Бунд” вакиллари билан бир неча бор баҳсга киришади.

    Сиёсий рақиблари “Сион ишчилари”дан фарқли равишда яҳудий халқини қувғинда дея ҳисобламай, яҳудий жамияти ватани улар ўзлари яшаётган давлат дея ҳисоблаб келган. Мунозараларнинг бирида Давид рақибларига “Бизнинг қуролларимиз бор ва биз сизларни ит каби отиб ташлаймиз”, дея бақиради.

    1906 йилда Давид яҳудийлар давлатини қайта тиклаш ҳақидаги қуруқ гап-сўзлардан амалий ишларга ўтади. Ҳаммаслакларидан иборат кичик гуруҳ билан у Одессага қадар поездга ўтиради ва сохта ҳужжатлар билан Фаластинга борадиган рус юк кемасига минади. Бу вақтда Фаластин Усмонийлар империяси назоратида эди. Орадан 10 кун ўтгач, Давид ва унинг шериклари Яфа қирғоқларига етиб боради.

    Меҳнатда тобланиш

    Манзилга етиб келган Давид яҳудийларнинг Фаластиндаги энг катта жамоаси жойлашган Петаҳ-Тиква шаҳрига йўл олади. 19 ёшли йигит бу ерда деҳқончилик билан шуғулланишга қарор қилади: у яҳудийлар ўз давлатини фақат Фаластин ерларида деҳқончилик қилиб, эгаллаш орқали яратишлари мумкинлигига ишонган. Аммо оғир жисмоний меҳнат унинг соғлиғига салбий таъсир кўрсата бошлайди, қўшимчасига безгак билан хасталанади. Касаллиги сабаб даромад топиш имкониятидан маҳрум бўлган Давид умрининг энг оғир даврини бошидан ўтказади.

    Машаққатли меҳнат ва бой деҳқонларга нафрат Девид Гриннинг социалистик ғояларга бўлган ишончини кучайтирди. У “Сион ишчилари” ташкилотидаги фаолиятига урғу беради, 1907 йил кузида мамлакат шимолига кўчиб ўтади. Бу ерда Давид деҳқончилик билан ўз давлатини қура олмаслигини тушуниб етади — улар қўлга қурол олиб, ўзларини ҳимоя қилишни ўрганиши лозим этади. Бу вақтда яҳудий қавмларини араблар ва Кавказ уруши вақтида Россия империясидан Фаластинга қочган черкеслар қўриқларди. Шундай қўриқчилардан бири ўғрилик содир этган вақтида қўлга тушади ва қавм аҳолиси уни яҳудий ишчиларидан мудофаа кучларини тузишга мажбурлайди. Грин ҳам улар орасида бўлиб, кейинчалик қабила бошлиғи агарда бунга рози бўлмаганида Исроил давлати ҳам ташкил этилмаган бўлишини кўп эслаган.

    Фото: “Nl.org.il”

    Ёлланма қўриқчилар хизматидан воз кечиш араблар билан мунтазам тўқнашувларни юзага келтиради. 1909 йил апрелида шундай можароларнинг бирида икки яҳудий ҳалок бўлади. Ўшандаёқ икки халқ ўртасида йирик қонли тўқнашувдан қочиб бўлмаслиги маълум бўлганди.

    Шу йилнинг ёзида Давид эндигина яратилган “Сион ишчилари” газетасининг муҳаррирлиги лавозимига таклиф этилади. У мақолаларидан бирига Давид Бен-Гурион (“шер ўғли”) тахаллусини қўяди. Фаластин ва яҳудий жамиятининг ижтимоий-сиёсий ҳаётига чуқурроқ кириб борган Девид ўз халқи манфаатларини фақат турк давлат муассасалари орқали ҳимоя қилишини тушунади ва шунинг учун у турк тилини ва Усмонлилар қонунларини ўрганиши кераклигини англайди. 1911 йил ноябрда Бен-Гурион турк тилини ўрганиш учун Салоникига йўл олади, кейин эса дўсти Исҳоқ Бен-Сви билан Истанбул университетига ўқишга киради.

    Пойтахтда яшаш асносида ёш йигитлар ташқи кўриниш жиҳатидан ҳатто туркларга тақлид қилади — феска (попукли бош кийим) кияди ва мўйлов қўяди, ёш турклар даврида яҳудий халқининг келажаги учун умид уйғона бошлайди. Биринчи жаҳон уруши, Усмонлилар империясининг эса Германия тарафида бўлиши уларнинг орзуларини йўққа чиқаради. Бир вақтнинг ўзида мамлакатда яҳудийларни таъқиб қилиш бошланади, сионистлар эса давлат душмани дея эълон қилинади. 1915 йил мартда Бен-Гурион ва Бен-Сви Туркиядан ўша вақтда британлар назорати остида бўлган қўшни Мисрга бутунлай депортация қилинади.

    Дўстлар у ердан АҚШга бориб, “Сион ишчилари”нинг маҳаллий бўлинмасига қўшилади ва яҳудий ёшларини Фаластинга кўчишга тарғиб қила бошлайди. Бен-Гурион ва Бен-Сви Америка бўйлаб сафар уюштиради, аммо уларнинг маърузалари кутилганидан натижа бермас, махсус ташкил этилган “Кашшоф” гуруҳида фақат бир неча ўн америкалик яҳудийлар қўшилишга рози бўлади, улар орасида ёш Голда Меир ҳам бор эди.

    Ўшанда Бен-Гурион ва унинг шериклари Фаластиндаги муҳожирлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи “Изкор” китобини инглиз тилида чоп этишга қарор қилади. Таржима жараёнида у ҳамшира Паула Мобаз билан танишиб қолиб, тез орада қизга уйланади. 1918 йилда чоп этилган асар катта муваффақиятга эришади ва Бен-Гурион сионистик ҳаракат раҳбарларининг биринчи қаторларидан ўрин олади.

    Китобнинг чоп этилиши сионистик ҳаракат учун жуда муҳим воқеага айланади. 1917 йил 2 ноябрда Буюк Британия ташқи ишлар вазири Артур Балфур мамлакатдаги яҳудийларнинг норасмий етакчиси барон Ротшилдга мактуб йўллаб, ҳукумат Фаластинда яҳудийлар учун “миллий ўчоқни” қайта тиклаш ниятида эканини билдиради.

    Бутун дунё яҳудийлари Балфур декларациясини катта иштиёқ билан қарши олади ва Британия армиясида илк яҳудий батальонлар шакллана бошлайди. Бен-Гурион ҳужжатга шубҳа билан қараса-да, Британияда Туркия билан урушга қўллаб-қувватлайди. 1918 йил апрелида у ҳомиладор рафиқасига Яҳудийлар легионига кўнгилли бўлиб қўшилмоқчи эканини айтади, тез орада эса Канададаги машғулот полигонига йўл олади, август ойида бўлса улар Мисрнинг Порт-Саидга келади. Аммо Бен-Гурион жанговар ҳаракатларда иштирок этишга улгурмайди: Мисрда у ичбуруғ билан оғриб қолади, госпиталдан чиққанида эса британлар Фаластинни эгаллаб бўлганди.

    Imperiya асирлари

    Мамлакатга қайтган Бен-Гурион бор кучи билан Фаластиннинг сиёсий ҳаётига киришиб кетади. У янги “Меҳнат бирдамлиги” партияси раҳбарига айланади, бироқ Фаластинда яшовчи яҳудийларни бирлаштирадиган куч бўлиб хизмат қилувчи янги ташкилот кераклигини тушуниб турарди. Шундай қилиб 1920 йилда Исроил умумий меҳнат федерацияси — Гистадрут пайдо бўлади. Орадан бир йил ўтгач ёзда Бен-Гурион Гистадрут котибиятига сайланади ва тез орада ташкилот етакчисига айланади.

    Бен-Гурион
    Фото: Тҳтжc

    Кўчиб келаётган яҳудийлар оқими ва британларнинг Фаластинда уларга “ўз уйини” бериш нияти араб аҳолида аввалига хавотир, кейин эса нафратни юзага келтиради. 1921 йил майда Яфада араб исён бошлайди, тўқнашувда ўнлаб яҳудий ҳалок бўлади. Саросимага тушган Британия ҳукумати яҳудийлар эмиграциясини вақтинча чеклайди.

    Ўшанда Бен-Гурион вазиятни қўлга олиш кераклини тушуниб етади ва бор кучини Гистрадрутни ривожлантиришга сарфлайди — ташкилот давлат ичидаги давлатга айлана бошлайди. 1930 йилда Бен-Гурион ижроия қўмитасига сайланади, кейин эса Яҳудийлар агентлиги — Фаластиндаги яҳудийлар репатриацияси билан шуғулланган халқаро сионистик ташкилоти раиси бўлади. Германияда Адольф Гитлер ҳокимият тепасига келгач, Бен-Гурион немис яҳудийларини Фаластинга кўчириш билан шуғулланади ва яна араблар ғазабига дучор бўлади.

    1936 йили Фаластинда яҳудий ва араблар ўртасида навбатдаги тўқнашув юз беради. Яҳудийлар агентлиги кескин жавоб қайтаришдан тийилади, аммо барча сиёсий кучлар ҳам бу йўналишга рози эмасди: “Иргун” номли радикал ҳарбий ташкилот араб қавмларига қарши қасос бошлаб юборади.

    Вазиятда ташвишга тушган Британия ҳукумати лорд Уилям Пил бошчилигидаги махсус комиссияга бу борада ечим топишни топширади. 1937 йилда комиссия Британия мандат муваффақиятсизликка учраганини тан олади ва Фаластин ҳудудида иккита мустақил — араб ва яҳудийлар давлатини ташкил этишни тавсия қилади. Мамлакатни бўлиш режаси қаттиқ қаршиликларга учрайди. Бунга нафақат араблар, балки ер кам ажратилаётгани учун яҳудийлар ҳам норози эди. Бен-Гурион Пилнинг режасини қўллаб-қувватлаб, шерикларини чегаралар абадий эмаслиги, мустақил давлатчилик фақат бошланиши эканига кўндиради.

    1939 йил 15 мартда ўтказилган йиғилишда Британия икки томон делегациясига ўз таклифини ўқиб эшиттиради: 10 йил ичида Фаластин ҳудудида икки давлат ташкил этилади; яҳудийлар иммиграцияси дастлабки беш йилда 75 минг киши билан чекланади; яҳудийлар томонидан ер сотиб олишга лимит ўрнатилади. Бен-Гурион ва унинг ҳамкасблари режани маъқулламайди ва Лондонни тарк этади. Май ойида Британия ҳукумати яҳудийлар делегацияси рад этган ташаббуслар қонунийлаштирилган “Оқ китоб”ни чоп этади.

    Етакчи

    Иккинчи жаҳон уруши якунланганидан кейин Бен-Гурион ўз олдига муҳим вазифани қўяди: 4 йил ичида аҳоли сонини икки баробарга ошириш. Аммо реал вазият кутилганидан ҳам ўтиб тушади: бу вақт ичида ёш давлатга 680 мингдан ортиқ одам кўчиб келади.

    Халқаро ташкилотларнинг ҳаракати ҳам яҳудий раҳбарияти ҳаётини енгиллаштирмасди: 1949 йил 9 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси 1947 йилда Фаластинни бўлиш тўғрисидаги резолюцияда келтирилгани каби Қуддусга халқаро мақомни беради. Бироқ бу вақтда шаҳар том маънода Исроил ва Трансиордания ўртасида иккига бўлинганди. Бен-Гурион Қуддусдан бошқа шаҳар мамлакат пойтахти бўла олмаслигини билиб, БМТ талабини шунчаки рад этибгина қолмай, Тель-Авивдан Қуддусга кнессет (Исроил қонунчилик органи) ва давлат ташкилотларини кўчиришни буюради.

    Фото: Wikipedia

    Бен-Гурион бош вазирлиги даврида араблар билан тинчлик борасида келишишга уринади, бироқ бу амалга ошмайди. 1951 йилда музокаралар давомида бир оз олдинга силжишга эришилган подшоҳ Абдулла Ал-Ақсо масжиди остонасига ўлдирилади. Натижада яна зиддият юзага келади ва Бен-Гурион четдан иттифоқчи қидиришга тушади.

    Аввалига оптимал номзод сифатида Буюк Британия кўриб чиқилади. 1951 йилда британлар ҳукумати Исроилга Буюк Британия ва унинг собиқ мустамлакаларини бирлаштирувчи Ҳамдўстликка қўшилишга таклиф этади, аммо бундай вариант Бен-Гурионни қониқтирмасди. У британларга ҳарбий ҳамкорлик таклифини билдиради, бироқ музокаралар боши берк кўчага кириб қолганди. Шунда Исроил бош вазири АҚШга ўз мамлакатидан “Ғарбнинг Яқин Шарқдаги таянчи” сифатида фойдаланиш таклифини беради.

    1952 йилда Исроил иқтисодий инқироз ёқасига келиб қолади: импорт-экспортда сезиларли даражада ортиб кетади, ўз навбатида бюджет тақчиллиги юзага келади, ишсизлар сони ортади. Иккинчи жаҳон урушида кўрган зарари учун Германия томонидан берилган ёрдам пуллари мамлакатни қутқариб қолади. Ҳукумат олган маблағларини иқтисодий соҳаларини ривожлантиришга, мактаб ва университетлар қуриш, армияни таъминлашга сарфлайди. Бундай стратегия тез орада ўз мевасини беради: Исроилда иқтисодий ўсиш кузатилади. Мамлакатда йиллик ЯИМ ўсиши 11 фоизни ташкил этади.

    1953 йил ёзида Исроил бош вазири уч ойлик таътил олади ва ундан қайтиши билан истеъфосини эълон қилади. Орадан икки йил ўтгач эса у мудофаа вазири лавозимига тайинланади.

    Қариянинг қайтиши

    Ҳукуматга қайтган Бен-Гурион бор эътиборини Мисрга қаршилик кўрсатишга қаратади. У қўшнисининг ҳар бир ҳаракатига қаттиқ жавоб қайтаради: ҳар бир тўкилган яҳудий қони учун қасос олиниши мудофаа вазирининг шиорига айланади. Бундай кескин позиция Бен-Гурион ва мамлакат бош вазири Моше Шарeт ўртасида тушунмовчиликларни келтириб чиқаради. Сайловлар арафасида Бен-Гурион яна бир бор бош вазир курсиси учун курашмоқчи бўлади. 1955 йил августида у янги ҳукуматни шакллантиришга киришади.

    Фото: Wikimedia Commons

    Ноябрь ойида бош вазирликка сайланган Бен-Гурион Миср билан урушга тайёргарлик кўра бошлайди. АҚШда ёрдам ололмаган Исроил бу сафар Францияни ўзига иттифоқчига айлантиради. Франция Исроилга 200 та АМХ танклари, 72 та Мysterе-IV қирувчиси, 40 мингта артиллерия снарядлари ва танкка қарши 10 мингта ракетани етказиб бериш мажбуриятини зиммасига олади.

    Қуролларнинг дастлабки партиялари Исроилга июль охирида етиб кела бошлайди ва шу пайт Миср президенти Жамол Абдул Носир муҳим қадамни амалга оширади: у Сувайш канали миллийлаштирилишини эълон қилиб, Лондон ва Парижнинг қаршилигига учрайди. Октябр охирида Бен-Гурион британ ва француз раҳбарияти билан махфий учрашув ўтказиб, протокол имзолайди: Исроил Мисрга биринчи бўлиб ҳужум қилади, ортидан француз ва британларнинг қўшинлари қўшилади. Франциядан қайтиб келган бош вазир оғир бетоб бўлиб қолади, аммо ҳарбий операцияга тайёргарликни сусайтирмайди.

    1956 йил 29-октябрда у жанговар ҳаракатларни бошлашни буюради. 31-октябр кечга бориб эса Франция ва Буюк Британия унга қўшилади. Уруш бошланганидан олти кун ўтиб Исроил ҳарбийлари Синайни тўлиқ қуршаб олади ва вазиятга СССР аралашади: совет раҳбарияти Франция, Буюк Британия ва Исроилга норозилик ноталарини юборади ҳамда ядровий қурол билан таҳдид қилади. Бу эса АҚШда ҳам норозиликларни келтириб чиқара бошлайди.

    НАТОдаги иттифоқчиларининг босими остида Франция ва Буюк Британия қўшинларини олиб чиқади, бу вақтда Совет Иттифоқи яҳудийлар давлатига Сурия орқали ҳужумга тайёрланаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқайди. Иккита фронт очилишидан қўрққан Бен-Гурион қўшинларини Синайдан олиб чиқиб кетади.

    1963 йилда Бен-Гурион яна кутилмаганда истеъфо беради. Тарихчилар буни 1954 йили Мисрдаги муваффақиятсиз операция ва Германия билан яқинлашув сиёсати билан боғлайди. Истеъфодан кейин Бен-Гурион Исроил сиёсий ҳаётидаги иштирокини давом эттиради, бироқ 1970 йилда ундан тўлиқ узилиб қолади. У мемуарлар ёзишга киришади ва 1973 йилнинг 1 декабрида 87 ёшида вафот этади.

    12.10.2023, 20:20   Изоҳ (0)   12923
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исроилнинг Сдерот шаҳри мэри аҳолини эвакуация қилишга чақирди

    12.10.2023, 20:04

    Дубайда одам ўғирлашнинг олдини олишга ёрдам берган аёл фахрий ёрлиқ билан тақдирланди

    12.10.2023, 18:35

    Сурия Дамашқ ва Ҳалабдаги аэропортларга Исроил ҳаво ҳужуми уюштирганини маълум қилди

    12.10.2023, 18:02

    Европа Иттифоқининг қарзи уч йил ичида 900 миллиард еврога етади

    12.10.2023, 17:30

    “Агар ‘Ҳизбуллоҳ’ урушга аралашадиган бўлса, жавоб зарбаси қаттиқ бўлади” — элчи Александр Бен Сви

    12.10.2023, 17:01

    Ким Чен Ин Путинга хат йўллаб, рус халқининг “империалистлар гегемонлиги” устидан ғалабасини тилади

    12.10.2023, 13:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 



    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда янги автомобиллар учун божхона тўловларини ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди

    Ўзбекистон | 25 май, 09:09

    Гарначо ўз хизматларини “Реал”га таклиф қилди

    Спорт | 25 май, 08:12

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.