• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12712.05
    • RUB161.1
    • EUR14524.79
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Харобадан чиққан миллионер: болалиги қашшоқликда ўтган машҳурлар (фото)

    Дунёнинг энг бадавлат ва машҳур одамлари ўз карьерасини дабдаба билан бошламаган — улар тунни кўчада ўз машиналарида ёки дўстларининг диванларида ухлаб ўтказган. Шунга қарамай, «Оскар», «Гремми» ва «Эмми» ғолиблари ўзларининг ачинарли ўтмишларини енгишга муваффақ бўлди. Harper’s Bazaar Kazakhstan нашри болалиги қашшоқликда ўтган, аммо вақт ўтиб, муваффақиятга эришган машҳурларнинг ҳикояси билан бўлишди.

    Мила Кунис

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Мила 7 ёшида Украинадан оиласи билан АҚШга кўчиб келган. Интервьюлардан бирида актриса оиласи чўнтагида 250 доллар билан ватанини тарк этганини айтиб ўтганди. Куниснинг айтишича, у ва унинг турмуш ўртоғи Эштон Катчер ўз фарзандларини меҳнатнинг қадри билан тарбияламоқчи. «Иккаламиз ҳам қашшоқликда ўсганмиз ва ҳар бир ишлаган долларнинг қийматини яхши биламиз. Бизга ҳеч нарса осоликча берилмаган», — дейди актриса.

    Селена Гомес

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Селена Техасда 16 ёшида дунёга келтирган ёлғиз она томонидан тарбияланган. Унинг оиласи кўпинча молиявий қийинчиликларга дуч келган. 2011 йилда хонанда берган интервьюсида онаси бир вақтнинг ўзида бир нечта жойда ишлаб, оиласини боқиш учун курашганини маълум қилган. Айнан қашшоқликда ўтган болалик қизга ҳозирда бутун дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларни ҳайратга соладиган юлдуз бўлишга ёрдам берди.

    Эминем

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Отаси оилани тарк этгандан сўнг бўлажак рэпер ва онаси доимий равишда штатдан штатга кўчиб яшади. Эминем 9-синфда ёмон баҳолар туфайли мактабни ташлаб кетди. 1996 йилда ўзининг дебют альбомини чиқаргандан сўнг ҳип-ҳоп юлдузи Др. Дре билан шартнома имзолади. Кейинчалик бутун дунёда машҳурликка эришди.

    Леонардо Ди Каприо

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    «Оскар» совриндори кўп йиллар давомида Лос-Анжелеснинг энг қашшоқ ҳудудида ўсганини, у ерда тез-тез жисмоний зўравонлик ва гиёҳванд моддалар таъсирига дучор бўлганини очиқ айтди. Леонардо Ди Каприо уни кино қутқарганини кўп такрорлайди. Она ўғлининг актёрликка интилишларини ўз вақтида англаб етди ва бола учун бир нечта кастинглар топиб, агентликларга мурожаат қилди. 15 ёшида у Роберт Де Ниро билан «Бу боланинг ҳаёти» фильмида рол ўйнади. Ўшандан кейин Леонардо Ди Каприо исмли йигитнинг ҳаёти кескин ўзгарди ва унинг актёрлик карьераси гуллаб яшнади.

    Жастин Бибер

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Машҳур қўшиқчи Канаданинг Онтарио шаҳрида ёлғиз она Патти Маллетт томонидан тарбияланган. Болалигида Жастин кўп вақтини ёлғиз ўтказган, чунки онаси оиласини боқиш учун кўплаб кам маошли ишларда ишлаган. Мухлисларга маълумки, бўлажак хонанда 2008 йилда YouTube’да менежер Скутер Браун томонидан кашф этилган. Ўшандан кейин Жастин энг нуфузли мусиқачилардан бирига айланди.

    Сара Жессика Паркер

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Актриса Манхэттенда саккиз фарзандли катта оилада ўсган. Унинг онаси ва юк машинаси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган ўгай отаси тирик қолиш ва оилани боқиш учун курашган. Голливуд юлдузи болалик чоғида улар тез-тез электр энергиясини тўламаганликлари учун ўчириб қўйишганини, оилада туғилган кунлар нишонланмаганини ва шунинг учун Сарада ҳали ҳам пулни тежаш одати борлигини эслайди. Бироқ ота-она ҳар доим қизига ишонч билдирган ва қўллаб-қувватлаган.

    Опра Уинфри

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Агар машаққатли меҳнат муваффақият олиб келишини исботлаш керак бўлса, унда Опра мукаммал намунадир. Ток-шоу бошловчиси ёлғиз она қўлида тарбия топган ва болалигини асосан бувиси билан Милуокининг қишлоғида ўтказган. Кейин кичик оила ижтимоий таъминотга таянди. Ҳозирда Уинфрининг бойлиги 2,7 миллиард долларга баҳоланмоқда.

    Жим Керри

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Голливуднинг энг буюк комик актёрларидан бири ҳар доим ҳам кулиб яшамаган. Канадалик актёр отаси ишдан бўшатилганда ўсмирлик даврида мактабни ташлаб кетишга мажбур бўлган ва ота-онасига ёрдам бериш учун фаррош, қўриқчи бўлиб ишлаган. Оила охир-оқибат уйидан айрилганида, Жим, унинг ота-онаси, укаси ва опа-сингиллари фургонда яшашган. Қандайдир тарзда ўзларини боқиш учун бутун оила яна фабрикага ишлашга кетади. Керри бутун болалигида акаси ва опаси билан бирга у ерда ҳожатхоналар ва полларни ювган.

    Жоан Роулинг

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Роулингнинг отаси Rolls-Royce заводида муҳандис бўлиб ишлаганига қарамай, оила ҳеч қачон ҳашаматга чўмилмаган. Гарри Поттер китоблари, фильмлари ва тегишли маҳсулотлардан миллиардлаб даромад олган ёзувчи бир вақтлар ижтимоий ҳимояга таянган ва депрессияга қарши курашган ёлғиз она эди. Жоан ҳаётининг қийин даврида Эдинбургдаги кафеларда Гарри Поттер ҳақидаги машҳур китобларнинг қўлёзмаларини ёзган ва ҳозирда бутун Британиядаги энг бадавлат аёллардан бири ҳисобланади.

    Жей Зи

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Рэпер ва тадбиркор Жей Зи ўз фаолиятини Бруклинда бошлаган ва у ерда ёлғиз она томонидан тарбияланган. У мактабни ташлаб, гиёҳванд моддаларни сотишни бошлади, бунинг учун у 16 ёшида ҳибсга олинди. Энди рэпер дунёдаги энг муваффақиятли мусиқа магнатларидан бирига айланди, тунги клуб ва Бруклин Нец баскетбол жамоасининг эгаси. У Бейонсе билан турмуш қурган ва уч нафар фарзанди бор.

    Арнольд Шварценеггер

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Австриялик актёр, сиёсатчи ва бодибилдер болалигини отанинг қаттиқ тарбияси остида ўтказди. Натижада Калифорниянинг собиқ губернатори 1971 йилда автоҳалокатга учраган отаси ва укасининг дафн маросимида қатнашишдан бош тортди. Вақт ўтиб, Шварценеггер кинода ўз ўрнига эга бўлди ва охир-оқибат АҚШга кўчиб келди.

    Том Круз

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Том Крузнинг бир вақтлар қашшоқликда яшаганини тасаввур қилиш қийин. Бўлажак актёр Нью-Йоркнинг Сиракуз шаҳрида ўсган оддий ёш йигит эди. У зўравон ота қўлида катта бўлган. Крузнинг онаси у 11 ёшида оилани тарк этган, отаси эса кўп ўтмай вафот этган. Етим ва қашшоқ қолган Круз шоу-бизнеснинг энг тубидан бошлаб, ном қозонишга муваффақ бўлди. Бугунги кунда у энг кўп маош оладиган Голливуд юлдузларидан бири бўлиб, унинг бойлиги 270 миллион долларга баҳоланмоқда.

    50 сент

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Рэпер 50 сент Нью-Йоркнинг Квинс ҳудудида яшаган. Болалигида у қашшоқликни, ижтимоий тенгсизликни кўрган, бешик ўрнига ўқ овозларини эшитган. Ижрочи ёшлигида 80 йиллардаги крек эпидемияси пайтида гиёҳванд моддаларга қарам бўлиб қолди. 2000 йилда рэпер ўлим ёқасида қолди, у гиёҳвандлик бизнесини тарк этишга уринганидан кейин 9 марта отиб ташланди. 2002 йилда Эминем билан учрашганида унинг ҳаёти кескин ўзгарди. У дунёдаги энг машҳур рэперлардан бирига айланишга муваффақ бўлди.

    Холли Берри

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Нотинч оилада ўсган Берри отасининг ҳақоратига ҳар куни гувоҳ бўлганини тез-тез эслайди. Кейин ота-онаси у тўрт ёшга тўлганда ажрашди. Шундан сўнг, Холли ва унинг катта синглиси Огайо штатида онаси қўлида тарбияланган, у ерда Берри 1986 йилда «Огайо гўзали» танловида ғолиб чиқишдан олдин ўрта мактабни имтиёзли диплом билан тугатган. Ушбу муваффақиятдан сўнг актриса моделлик бизнесига кириш учун Нью-Йоркка кўчиб ўтди ва 1989 йилда у ҳатто уйсизлар бошпанасида яшашга мажбур бўлди. Аммо ҳозир ҳаммаси узоқ ўтмишда қолди.

    Деми Мур

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Машҳур актриса пиёниста онаси  (реабилитациядан чиққанидан кейин у билан алоқаларини бутунлай узди) ва ўз жонига қасд қилган ўгай отаси билан катта бўлган. У тиришқоқ ўқувчи эди, лекин охир-оқибат ўрта мактабни ташлаб, қарз йиғиш агентлигига ишга кирди. Шу билан бир қаторда, қиз ўзини моделлик ва актрисаликда синаб кўрди ва «Арвоҳ» фильмида суратга тушгандан кейин муваффақиятга эришди.

    Силвестр Сталлоне

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

    Силвестр Сталлоне ва унинг укаси Фрэнкнинг болалиги оғир кечган. Ўғил болалар ота-оналарининг душманлик муносабати туфайли доимий равишда бир оиладан иккинчисига ўтиб яшаган. Охир-оқибат улар Филаделфияга келди ва у ерда онаси ва унинг иккинчи эри билан яшади. У актёрлик билан шуғулланиш учун Нью-Йоркка кўчиб ўтишга қарор қилганида, кун кечириш учун ғалати ишларни бажаришга мажбур бўлди. У ҳатто ҳайвонот боғидаги шер қафасларини ҳам тозалаган.

    Мавзуга доир:

    • Юз ўгирилганлар: бойкот эълон қилинган Голливуднинг таниқли актёр ва актрисалари
    • Камерон Диас, Бен Аффлек, Леди Гага, Роберт Паттинсон ва мактабда синфдош бўлган бошқа машҳурлар (фото
    • Фильмда суратга тушиш учун ҳомиладорлигини яширишга мажбур бўлган Голливуд актрисалари

    08.09.2022, 10:31   Изоҳ (0)   23488
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Вайнер Java Расулов уйланди, ўзбекнинг «чечаси» — Азиза Бегматова 66 ёшда, Зиёда хонадонида ҳашар

    07.09.2022, 22:04

    «Бобомнинг жони узилганида улар ётган хонага кирган пайтим бир ҳолат кўз ўнгимда қолиб кетган». Марям Тиллаева бобоси, ота-онаси ва Гулнора холаси ҳақида гапирди (...

    07.09.2022, 19:56

    Брендан Фрэйзерни «Кит» фильмидаги роли учун Венеция кинофестивалида 6 дақиқа олқишлашди. Актёр кўз ёшларини тия олмади (видео)

    07.09.2022, 17:58

    Ўргимчак, қурбақа, қовун: Машҳур шахслар номи билан аталган 14 та нарса (фото)

    07.09.2022, 16:55

    Британиялик хонанда Адел 58 миллион долларлик уйини мухлисларига кўрсатди (фото)

    07.09.2022, 14:41

    Туркиялик таниқли актёр Бурак Ўзчивит Ўзбекистонга келади

    07.09.2022, 13:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрдўғоннинг соғлиғи ёмонлиги ҳақидаги даъволар рад этилди

    Дунё | 10 июн, 00:27

    Россияда оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам берилди 

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:50

    “Дарё” дайжести: 9 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:38

    Трамп Калифорния губернаторини ҳибсга олишга рухсат бериши мумкинлигини айтди 

    Дунё | 9 июн, 23:30

    Италияда ишхонасидан 150 минг евролик олтинни сочига яшириб олиб чиққан эркак ушланди

    Дунё | 9 июн, 23:15

    Калифорния губернатори Трампни судга беришини маълум қилди

    Дунё | 9 июн, 23:05

    Саида Мирзиёева Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси билан учрашди 

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:00

    Навоийга 42 та замонавий автобус олиб келинди

    Ўзбекистон | 9 июн, 22:50

    Мексика президенти Лос-Анжелесдаги тартибсизликларни қоралади

    Дунё | 9 июн, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.