• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Қора қиролича”нинг 30 йиллик мотами ва Нострадамус башорати: Медичилар авлодининг энг шафқатсиз вакили — Екатерина тақдири

    Екатерина Медичи тарихдаги энг маккор ва шафқатсиз аёллардан бири ҳисобланади. У ҳокимиятга эришиш йўлида рақиб ва душманларини осонликча йўқ қилиб, ҳеч нарсадан тап тортмади. Қиролича Францияни қарийб 30 йил бошқарди ва XVI асрда Европанинг энг кучли таъсир доирасига эга раҳбарларидан бири бўлди. Унинг исми аввало тарихдаги даҳшатли қирғин — “Варфоломей кечаси” билан бирга тилга олинади. 

    Саманта Мортон ижросидаги Екатерина Медичи образи
    “Илонлар қироличаси” фильмидан кадр

    Фрейлиналардан иборат ҳарам

    “Сиёсий саҳнада Екатерина Медичидан олдин ҳам, ундан кейин ҳам ҳеч ким у каби муҳим ролни ўйнамади”, — деб ёзади мемуарчи Брантом. “Қиролликнинг буюк қўшмачиси” лақаби берилган қироличага одатда “учар муҳаббат эскадрони” — жозибадор кийинган 200 га яқин фрейлиналари (қиролича ҳузурида хизматда бўлган аёл) ёрдам берган. Улар эркаклардан махфий маълумотларни осонликча билиб олиб, уларга таъсир кўрсатар, европалик қирол ва вазирлар, саркарда ва дипломатларни бир зумда ўзларига ром этарди.

    Екатерина 1519 йилда Флоренсияда архитекторлар Микелотссо ва Брунеллескилар томонидан бунёд этилган ажойиб саройда дунёга келади — унинг оиласи “Уйғониш” даври санъати ихлосмандлари эди. Медичилар бадавлат тижоратчи ва банкирлар бўлиб, охир-оқибат Флоренсия бошқарувини қўлга олади.

    Екатерина дунёга келиши билан “ўлим фарзанди” дея ном олади — онаси қизи туғилганидан олти кун ўтиб, отаси эса икки ҳафтадан кейин вафот этади. Бу ном унга бутун умрлик тамға бўлиб қолди: қироллик оиласи аъзолари орасида заҳарланган барча ишларда унинг қўли борлиги айтилади. Аммо унинг ҳукмронлик даврида содир бўлган энг даҳшатли воқеа, шубҳасиз, “Варфоломей кечаси” ҳисобланади.

    Екатерина аввалига бувиси, кейин эса холасининг қўлида тарбия топади, бироқ болалигининг асосий қисми черковда, қаттиқ тартибли қоидалар орасида ўтади. Ўзига тўқ ва номдор сулола вакили бўлган қиз 14 ёшида Европанинг энг машҳур келинига айланди. Унинг омма олдида кўп кўриниш бермаслиги ҳам аёлнинг шахсиятига бўлган қизиқишни оширарди.

    Никоҳ лотереяси

    Француз қироли Франсиск I 15 ёшли иккинчи ўғли Генрихга келин қидиришга тушади. Франция билан яқинлашиш орзусида бўлган Рим папаси Екатеринанинг унга турмушга чиқишига рухсат беради.

    Екатерина Медичи ва Диана де Пуате портретлари
    Фото: Shutterstock

    Тўй маросими 34 кун давом этади ва ўша вақтда Европадаги энг ҳашаматли ҳамда энг кўп муҳокама қилинган тадбирга айланади. Тантанада иштирок этган барчага қимматбаҳо совғалар тарқатилади, италян ошпазлари ўз маҳоратларини ишга солиб, тансиқ таомларни улашади. Улар орасида ўзига хос таом мева ва муздан иборат десерт — илк музқаймоқ эди. Бунга қадар Францияда бу каби таом ҳеч қачон дастурхонга тортилмаган.

    Турмуш ўртоғи билан муносабатларни йўлга қўйиш осон кечмайди. Малла, паст бўйли, озғин, лаблари шишган Екатерина Генрихни севиб қолади. Аммо унинг қалби 11 ёшидан бери бошқага — ўзидан 19 ёш катта Диана де Пуатега тегишли эди. Монарх ўлимининг охирига қадар бу аёлга нисбатан муҳаббатини сақлаб қолди — у маҳбубаси билан ҳар куни вақт ўтказди.

    Қирол Дианага ҳашаматли Шенонсо саройини совға қилади, бу орқали у Екатеринага аёл унинг рафиқалик ўрнини тўлиқ эгаллаганини билдириб қўяди. Натижада маккор аёл эрининг жазманини ўзига оғдириб олишга эришади.

    Флоренсияда ота-оналар ўз фарзандларига турли билимларни беришга интилмасди. Шу боисдан Екатерина нозик маданиятли француз саройида жуда қийналади. У кўпинча ўзини нодондек ҳис қиларди: жимжимадор жумлаларни туза олмас, хат ёзганда кўплаб хатоликларга йўл қўярди — француз тили унинг она тили бўлмагани боис нутқи ҳам равон эмасди. Бунинг устига кибор оилаларнинг аёллари ҳам ўзларини худди унинг гап-сўзларини тушунмагандек тутишарди.

    Французлар уни яхши қабул қилмайди. Саройдагилар Екатеринанинг насл-насабини қирол ўғлига мос деб ҳисобламасди. Унинг орқасидан Медичиларни такаббурлик билан савдогар ва “италян” деб аташарди.

    Екатерина ўзини кўрсатиши бўлган ягона соҳа қолади — у модани урфга киритадиган аёлга айланади. Қиммат мато ва безакларга эга кўйлакларини Франциянинг энг обрўли хонадонлари ҳам кўчира бошлайди. Хипча белга эга Медичи бели 33 сантиметрдан катта бўлган аёлларнинг саройга келишини тақиқлаб қўяди. Натижада улар корсетлар тақишга мажбур бўлади. Италиядан олиб келинган пошнали туфлилари, айниқса, кўпчиликни ҳайратга солади — бу орқали аёл бўйи пастлигини беркитишга муваффақ бўлади.

    Генрих II нинг портрети
    Фото: François Clouet

    Екатеринанинг бутун бошли қўлқоплар коллекцияси бор эди. Уларнинг ҳар бири ўзига хос ифор таратувчи атирларга бурканар, баъзида эса улар жиноят қуролига айланарди. Медичи кўп маротаба ўз рақибларига заҳарланган қимматбаҳо қўлқопларни совға сифатида жўнатган. Маълумотларга кўра, аёл заҳарларни яхши фарқлаган. У саройдаги баъзи кучларга таъсир кўрсатиб, доим томонларни хавотирда ушлаб турарди. Аммо буларнинг барчаси турмуш ўртоғи француз монархига айланганидан кейин содир бўлади.

    Екатерина Медичи бошқаруви даврида Париж том маънода мода пойтахтига айланади. Француз қиролларининг олдинлари Европадаги бошқа ҳукмдорларга тақлид қилиб безатилган саройлари трендлар асосчисига айлана бошлайди.

    Қора қиролича

    Екатерина аслида қироличаликка даъвогар эмасди — унинг турмуш ўртоғи ҳукмдорнинг иккинчи фарзанди бўлиб, тахтга эга чиқолмасди. Аммо Генрихнинг акаси кутилмаганда вафот этиб, барчасини ўзгартириб юборади. Барча Медичи меросхўр туғиб беришини кутади, бироқ у ҳомиладор бўла олмайди. Шунда қирол ўғли учун бошқа қиз қидиришни бошлаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқай бошлайди.

    Эри билан ажрашиб кетиши мумкинлигини тушуниб етган Екатерина қайнотаси, қирол Франсискни яна озгина муддат кутишга кўндиради. Уларнинг иккиси ҳам овга қизиққани боис муносабатлари яхши эди. Екатерина Францияда аёлларнинг отга миниши бўйича янгича усулни жорий этади, бу орқали улар эркаклар билан тенг шароитда ов қилиш имкониятига эга бўлади.

    “Лувр дарвозаси олдидаги тонг (“Варфоломей кечаси”дан кейин)”, 1880 йил
    Фото: Édouard Debat-Ponsan

    Орадан қанчадир вақт ўтгач, у қиролга берган ваъдасини бажаради — меросхўр дунёга келтиради. Шундан кейин Екатерина ҳар йили ҳомиладор бўла бошлайди: 1543 йилдан 1555 йилгача у жами 10 нафар бола туғади. Бу келиб чиқиши италян бўлган аёлга саройдаги ҳолатини мустаҳкамлаш имконини беради.

    Аёл бепуштликдан қандай қилиб қутилгани номаълум. Кўпчилик унга машҳур шифокор, алкимёгар, астролог ва башоратчи Нострадамус ёрдам берган деб ҳисоблайди. У қироличанинг саройдаги тор доирали гуруҳи таркибига кирарди. Бундан ташқари, афсоналарга кўра, Нострадамус унинг эри Генрих II нинг ўлимини ҳам олдиндан айтиб берган. Астролог “қари шер кўзини ўйиб оладиган ёш шер билан жангда ҳалок бўлади”, — деган.

    Нострадамус портрети
    Фото: Cesar de Nostredame

    Монархнинг ўлими ростдан ҳам бемаъни бир ҳолатда юз беради. У қизининг тўйига бағишланган рицарлар жангида қатнашади. Шотландия гвардиясининг ёш лейтенанти бўлган граф Габриэль де Монтгомери беллашувда қиролнинг бошига қаттиқ зарба беради. Найзасининг бир қисми шлем тешиги орқали монарх миясига тешиб киради. Ўн кундан кейин эса унинг жони узилади. Шунда Екатерина “Барча кўз ёш ва оғриқларим шундан” ёзуви туширилган синган найзани ўз эмблемасига жойлаштиради. 

    Содир бўлган воқеадан кейин қиролича мотам тутишни бошлайди — у 30 йил қора кийимда юради. Шу орқали Екатерина Европада янги трендни бошлаб беради — бунга қадар оқ ранг мотам ранги ҳисобланарди.

    Натижада тахт унинг бир ўғлидан бошқаларига ўта бошлайди. Уларнинг барчаси ёш ва ўзидан насл қолдирмай вафот эта бошлайди. Асл ҳокимият эса она Екатеринанинг қўлида тўпланади. У барчани бошқарар, кланлар, гугенот ва католиклар ўртасида душманлик кайфиятига уруғ сочарди. Унинг даврида содир бўлган “Варфоломей кечаси” ҳозирга қадар даҳшатли воқеалардан бири ҳисобланади — Парижнинг ўзида 30 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлади. Ушбу воқеадан кейин 200 мингга яқин гугенот қўшни давлатларга қочиб кетади.

    Санъат ихлосманди

    Аммо Медичи Франция тарихидан санъатнинг фаол ҳомийси сифатида ўрин олди. Қиролича Европада энди бўй кўрсатаётган иқтидорлар — олимлар, ёзувчилар, рассомлар, коллексионерларга кўмак беради. У картиналар, санъат асарларини, ноодатий буюмларни сотиб олиб — “Уйғониш” даврининг Франциядаги энг катта кутубхонасини яратади. У ерда нодир қўлёзмалар сақлана бошлайди.

    Тюилри саройи ва Шенонсо қасридаги галерея, шунингдек, Луврнинг янги қаноти айнан унинг даврида бунёд этилади. Бундан ташқари, Екатерина мамлакатда балетни оммалаштиради.

    Екатерина томонидан яратилган Тюилри боғи
    Фото: Легион-медиа

    Аммо французлар қироличанинг саъй-ҳаракатларини тўғри баҳоламайди. Унинг ҳукмронлигидан чарчаган аъёнлар аёлни ўлимидан кейин ҳам кечирмайди. Қироличанинг суякларини Сен-Денидаги эрининг ёнига кўмиш мақсадида Парижга олиб келишмоқчи бўлганида парижликлар фаол қаршилик кўрсатади. Охир-оқибат узоқ йиллардан кейин унинг хоки солинган идиш барибир Парижга олиб келинади. Аммо Екатеринани барибир четроққа кўмишга тўғри келади — худди ҳаётлигидаги каби эрининг ёнидан унга жой топилмайди.

    10.02.2024, 20:16   Изоҳ (0)   18349
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўзини биринчи хоним деб ҳисобларди”. Рафиқасини қамоқдан қутқариб қололмаган ва халқ душманига айланган СССР ҳукумати раҳбари Молотов тақдири

    27.01.2024, 21:08

    “Тахтдаги одамови”. Саройда яшашни истамаган ва ўзини оддий профессор ҳисоблаган европалик диктатор — Салазар тақдири

    31.01.2024, 19:57

    “Кастро клани ҳимояси остида”. Ўз ҳаётини сир сақлайдиган ва команданте оиласига содиқ президент — Мигель Диас-Канелнинг ҳокимиятга келиши

    03.02.2024, 19:50

    “Беларусь глобал Жануб томон юзланмоқда” — экспертлар

    10.02.2024, 19:15

    Зеленский Залужнийдан дадилроқ ҳарбий режани кутган, аммо кутгани амалга ошмади —  Bloomberg

    10.02.2024, 16:13

    “Толибон” АҚШ томонидан тан олиниши учун 10 йил кутишга тайёрлигини билдирди

    10.02.2024, 15:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Виктория Бекҳэм Netflix учун ҳужжатли сериал тайёрламоқда

    Лайфстайл | 5 июн, 11:59

    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

    Реклама | 5 июн, 12:00

    Японияда денгиз сувида эрийдиган пластик яратилди (видео)

    Дунё | 5 июн, 11:50

    Қурбон ҳайити куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин  

    Ўзбекистон | 5 июн, 11:36

    Болгария еврони миллий валюта сифатида қабул қилмоқчи

    Дунё | 5 июн, 11:20

    ЖЧ—2026. Ўзбекистон мундиал масаласини ҳал қилишга яқин турибди (превю)

    Спорт | 5 июн, 11:15

    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

    Реклама | 5 июн, 10:30

    Британиялик олимлар дунёдаги энг кичик скрипкани ясади

    Лайфстайл | 5 июн, 11:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.