• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Қиш сонатаси»даги Южин ва «Сарой жавоҳири»даги Тангемни ўзбекча гапиртирган актриса Зулхумор Мўминова 61 ёшда (фото)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зулхумор Мўминова кино ва дубляж соҳасидаги фаолияти билан томошабинларга яхши таниш. Унинг иштирокидаги «Қор қўйнида лола», «9 ой», «Сув ёқалаб», «Ҳаётда...», «Ибрат» каби фильмлар киномухлислар учун ҳамон севимли. «Қиш сонатаси», «Сарой жавоҳири» каби чет эл сериалларининг бош қаҳрамонларига берган овози орқали ҳам минглаб инсонлар қалбига кириб борган. Қуйида 12 ноябрь куни 61 ёшга тўлган Зулхумор Мўминованинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида сўз юритамиз.

    «Актриса бўлмаганимда, педагогикани танлардим»

    Зулхумор Мўминова 1960 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Ота-онаси савдо соҳасида фаолият юритган. Оилада икки қиз, икки ўғил фарзанднинг иккинчиси бўлган Зулхумор кичкиналигидан кўп китоб ўқир, асар қаҳрамонларининг ҳаёти билан яшарди.

    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан

    Оғир-босиқ, «ичимдагини топ» дейдиганлар тоифасидан бўлган қизалоқ таниқли режиссёр Али Ҳамроевнинг фильмларидан қаттиқ таъсирлангани боис ўн ёшидан актриса бўлиш ҳақида жиддий ўйлай бошлайди. Маҳоратли ва малоҳатли актриса Дилором Қамбарованинг ижроларини кўриб, унга ҳавас қилади.

    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан

    Пойтахтдаги 148- ва 110-мактабларда таҳсил олган Зулхумор ижтимоий фанлардан яхши баҳоларга ўқийди. Ўқувчилик даврида санъатга нисбатан қизиқиши сабаб мактабда «Нафосат» тўгарагини ташкил қилади. Тил ўрганишга иштиёқи баландлигидан инглиз тили бўйича ўтказилган танловларда мунтазам иштирок этарди.

    «Гоҳида касбимдан қийналиб кетсам, нега тил билан жиддий шуғулланмадинг, дея ўзимга ўзим савол бераман. Ўша вақтдаги билимим билан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига ўқишга кира олардим. Агар актриса бўлмаганимда, педагог бўлардим, албатта, санъатшуносликдан дарс берардим», — дейди Зулхумор Мўминова.

    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан

    У 10-синфни тамомлагач, бор имкониятларини кўрсатишга ўзида шижоат ва ишонч етишмагани туфайли ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўқиш фикридан қайтади. Шундан сўнг Тошкент давлат шарқшунослик институтининг араб тили йўналишига ҳужжат топширади. Аммо яқинларининг «Бу олийгоҳ талабаси бўлишинг учун катта маблағинг бўлиши керак», деган гапларидан кейин ҳужжатларини қайтариб олади.

    ВГИК сари йўл...

    Орадан маълум вақт ўтиб, Москвадаги Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг актёрлик йўналишида ўқиш имконини берадиган танлов эълон қилинади. Бундан хабар топган Зулхумор уч босқичли танловда қатнашиш учун базўр ўзида куч топиб, «Ўзбекфильм» киностудиясига боради.

    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан

    «Ўшанда илк бор Али Ҳамроев, Учқун Назаров каби таниқли режиссёрларни яқиндан кўришим эди. Ҳаяжоним шу қадар кучли бўлганидан вазифаларни бажариш вақтида оёқ-қўлим сезиларли даражада қалтираган. Чунки кинога алоқадор ҳеч қандай тўгаракларга қатнаган эмасдим. Болаликдан кино ҳақида ўқиган журналларим, асарларим имтиҳон пайтида ёрдам берган, назаримда.

    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан

    «Али Ҳамроев энг севимли актрисанг ким, деб сўраганида Дилором Қамбарова, деганман. Шунда Диляга жуда ўхшар экансан, дегани ҳали-ҳануз қулоғим остида жаранглайди. Танловдан муваффақиятли ўтган 15 киши Москвага ўқишга кетганмиз», — дейди актриса интервьюларининг бирида.

    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан

    Ўзбекистондан ўқишга борган ўнлаб ёшлар Гогол номидаги Москва драма театри актёрлари — Борис Чирков, Людмила Геника-Чиркова, Роберт Спиричевнинг гуруҳига қабул қилинади. Зулхумор оғир-босиқ феъли сабаб талабаликнинг биринчи йили курсдошлари билан киришиб, кўникиб кетишга қийналади. Кейинчалик эса аҳил-иноқ, яқин дўстга айланишади.

    «Менга сон эмас, сифат муҳим!»

    1983 йили институтни тамомлаб, Тошкентга қайтган ёшлар талабалик даврида саҳналаштирилган «Петрушка» спектаклини «Илҳом» театрида қўйишади. Лекин бироз вақт ўтиб, Зулхумор Мўминова театрдан кетишга қарор қилади.

    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан

    «Ўзимни кино учун асрашим керак», деган нотўғри режаларим сабаб маълум вақтдан кейин театрни тарк этганман. Бироқ актёрни актёр қиладиган театр экан, буни кеч тушунганман. Аммо дангаса актриса бўлганим учун театрга қайтмадим. Дубльяж бор кучим ва вақтимни олиб қўяётгани ҳам сабабдир, балки», — дея таъкидлаган эди у.

    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан

    Театр актрисаси бўлиш истагидан воз кечган Зулхумор «Ўзбекфильм»да иш бошлайди. Бироқ унга тез-тез киноларга таклиф тушмади, у пухта сценарийларни кутди. Вақт ўтиб, «Севги афсонаси», «Қора мушук», «Шайтанат», «9 ой», «Орзу ортида...» каби фильмларда турли қиёфаларда намоён бўлади.

    «Ўзбекфильм»да ўттиз йилдан ортиқ ишладим. Тўғри, киноюлдуз эмасдирман, лекин «Ўзбек киносининг кучли актрисаларидан бири», деган таърифга лойиқ бўлишга интиламан. Бу мен учун жуда юқори баҳо. Агар режиссёр танламаганимда, ҳозирга қадар ўнта эмас, элликта фильмда рол ўйнаган бўлардим.

    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан

    Мен ҳам Google’га Зулхумор Мўминова деб қидирув берганда, қатор фильмлар чиқишини истайман. Лекин феъл-атворимни ўзгартиролмайман. Менга сон эмас, сифат муҳим!», — деган эди актриса.

    «Дубльяж – оғриқли нуқтам»

    Ўзбекистон халқ артисти Мукамбар Раҳимова сабаб дубляж оламига кириб келган Зулхумор Мўминова дастлаб болаларга овоз бериб юради. Кейинроқ турли ёшдаги қаҳрамонларга овоз бера бошлайди. Актриса интервьюларининг бирида дубляж ҳақида гапираркан, қуйидаги фикрларни айтганди:

    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан

    «Дубльяжнинг ижодимдаги роли жуда катта. Ушбу соҳа орқали халққа танилдим, фарзандимни институтда ўқитдим ва тирикчилик қиляпман. Хонтахта фильмлар ва сериалларда суратга тушмайман, тўйларга хизматга чиқмайман. Шунинг учун ҳам мен фақат дубляж соҳасидан даромад топаман. Дубльяжда мен билган бирга ишлаган ва ишлаётган ёшидан қатъий назар барча режиссёрлардан ҳамиша миннатдорман.

    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан

    Афсуски, сўнгги йилларда тезкорлик сабаб дубляжнинг даражаси тушиб кетди. Дубльяжда ҳам актриса сифатида боримни бериб ишлашни истардим, бироқ... Очиғи, дубляж ҳақида гапиришни истамайман. Дубльяж — оғриқли нуқтам».

    «У даврлар бахтли онларим бўлган»

    Дубльяж соҳасида турли тиллардаги фильм ва сериалларнинг минглаб қаҳрамонларини ўзбекча гапиртирган актриса кўпроқ «Қиш сонатаси»даги Южин ҳамда «Сарой жавоҳири»даги Тангемга берган овози билан томошабинлар кўнгил дунёсига кириб борган.

    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан

    «Қиш сонатаси»нинг дубляжида қатнашаётган пайтим, яъни 2003 йилда бугунги ўзбек киносининг маҳоратли режиссёрлари – Ёлқин Тўйчиев ва Аюб Шаҳобиддинов билан танишганман. Улар ўша вақтда Чўлпон асари асосида ёзилган сценарий бўйича яратилган «Қор қўйнида лола» фильмига актриса қидиришган.

    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан

    Иккисининг кейинчалик менга айтишича, ролга муносиб актриса топа олишмай юрган вақтида қайсидир телеканалда мен берган интервьюни кўриб қолишган. Кейин яқиндан танишганмиз ва менга фильм сценарийси маъқул келиб, рол ўйнашга розилик билдирганман. Суратга олиш даврида «Қиш сонатаси»нинг дубляж жараёни ҳам кечаётган эди.

    Фото: «дорама.тв»

    Бу лойиҳалар бир вақтга тўғри келганлиги боис кучли туйғулар ичида қолиб кетганман. Биринчидан, узоқ йил кутган режиссёрларим ва ролимни учратганимдан ўзимни бахтли ҳис этганман. Иккинчидан, бахтни қидирган одамлар тақдири акс этган сериалга овоз берганимдан қувонганман. Бу, албатта, омадга боғлиқ. Ўша пайтда йиллар давомида ичимда йиғилган дардлар, туйғуларим ва бор кучимни бериб, ижод қилганман.

    Южинга овоз бериш орқали айтолмаган гапларимни айтишга, туйғуларимни сингдиришга уринганман. Хотираларимнинг ҳаммаси эсимда. Аммо ўша вақтда барчаси тушдагидек кечган, ўзимни тушдагидек ҳис этганман. У даврлар бахтли онларим бўлган, — деб ўша йилларни хотирлайди актриса.

    Шахсий ҳаёт...

    Зулхумор Мўминова Москвада ўқиб юрган кезлари курсдоши Зокир Мўминов билан яқин муносабатда бўлиб, бир-бирига кўнгил қўйишади. 4-босқичда таҳсил олаётган икки талаба ҳам Тошкентда, ҳам Россияда тўй қилишади. Москвадаги ётоқхонада ўтган тўйда катта қозонда ош пиширилади. 1985 йилда улар ўғил фарзанд кўришади ва Умид деб исм беришади.

    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан

    «Олтин девор», «Кулол ва уста», «Оловли йўллар» каби ўнлаб фильмлардаги роллари билан танилган актёр Зокир Мўминов 2000 йилда 40 ёшга ҳам тўлмай, касаллик сабаб вафот этади.

    Актрисанинг раҳматли умр йўлдоши Зокир Мўминов

    Актрисанинг раҳматли умр йўлдоши Зокир Мўминов
    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан

    Актриса ёлғиз фарзанди учун ҳаракат қилиб, уни ҳалол меҳнати билан улғайтирди, олий ўқув юртида ўқитди. Ўғли Умид бир неча йилдан бери хорижда яшайди.

    «Ягона зурриётим Москва давлат туризм университетида ўқиган. Ҳозир Россиядаги нуфузли банкларнинг бирида веб-дизайнер бўлиб ишлайди. Унинг ютуқлари, ҳаракатидан ҳамиша қувонаман. Чунки фарзандимнинг мендан бошқа қўллаб-қувватлайдиган ҳеч кими йўқ.

    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан

    «Она сифатида олий ўқув юртида ўқиб, бирор касб эгаси бўлишида ёрдам бердим, қўлимдан келгани шу бўлди. Ўз соҳасида яхши мутахассис сифатида эътироф этилаётгани бу унинг изланиш ва меҳнатларининг самараси, ўзининг ютуғи. Умид билан бирга бўлишни жуда хоҳлайман. Балки бир кун Москвага кетарман. Буни эса вақт кўрсатади, ахир инсон эртага нима бўлишини билмайди-ку», — дейди актриса.

    «Ҳеч қачон ёшимни яширмаганман»

    Зулхумор Мўминова фильмларда жуда кам суратга тушгани каби журналистларга ҳам кўп интервью беришга одатланмаган. У маълум муддат «Замин ФМ» радиосида ҳам фаолият юритган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев билан куйлаган «Бугун» дуэти ўз даврида анча оммалашган.

    Асосан, сифатга аҳамият қаратувчи актриса шу пайтга қадар «Сув ёқалаб», «Ҳаётда...», «Кечиккан ҳаёт», «Саид ва Саида», «Ибрат» каби ўнлаб бадиий ва тарихий киноларда ҳам иштирок этган.

    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан

    Бугунги кунда ҳам киноларнинг овозлаштириш жараёнида фаол қатнашаётган, ўзига манзур келган лойиҳаларда суратга тушаётган актриса ёши ҳақида кам ўйлашини айтди.

    «Ҳеч қачон ёшимни яширмаганман. Ёш — бу биологик оддий бирлик. Асосийси, одамнинг кайфияти аъло, қалби қанчалик уйғоқ ва тоза бўлса, янги кашфиётларга тайёр юрса, у шунчалик ёш кўринаверади, деб ўйлайман. Мен бу ҳолатларни ҳар доим ўзимда ҳис қиламан.

    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан

    Тўғри, кўпчилик 60 ёшдан ошганимга ишонмайди. Бундан йигирма йил аввал ҳам 40 ёшга кирганимга ишонмайдиганлар бисёр эди. Ҳатто ўзим ҳам ишонмайман баъзан. Лекин ёш ҳақида кам ўйлашга ва ҳаётга бўлган чанқоқликни сўндирмасликка ҳаракат қиламан», —  дейди Зулхумор Мўминова.

    Миролим Исажонов тайёрлади

     

    Мавзуга доир:

    • Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи корейс сериали «Қиш сонатаси» актёрлари 18 йил ичида қанчалик ўзгарди? (фото)
    • Фармонбибининг шаддод келини Нигора — 59 ёшда. Таниқли актриса Дилором Эгамбердиеванинг ҳаёти ва ижоди ҳақида (фото)
    12.11.2021, 15:35   Изоҳ (0)   61300
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбек телеканаллари «Қиш сонатаси»ни танитган медиакомпания билан ҳамкорликда сериаллар суратга олиши мумкин

    05.05.2018, 23:38

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи корейс сериали «Қиш сонатаси» актёрлари 18 йил ичида қанчалик ўзгарди? (фото)

    10.09.2020, 16:23

    «Қиш сонатаси»даги Южин ва «Сарой жавоҳири»даги Тангемни ўзбекча гапиртирган актриса Зулхумор Мўминова 61 ёшда (фото)

    12.11.2021, 15:35

    Корейс актрисалари ёш кўринишининг сири нимада?

    13.06.2024, 15:38

    Драмалар даврини бошлаб берган энг яхши корейс сериаллари 

    10.08.2024, 10:50

    Голливудни забт этган корейс актёрлари (фото)

    11.08.2024, 12:50

    “Қиш сонатаси” қандай суратга олинган ва унинг актёрлари ҳозир нима билан банд? (фото)

    15.08.2024, 15:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.