Сурхондарё вилоятида жорий йилда 606 миллиард сўмлик солиқ қарздорликлари МИБ орқали ундирилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Маълумотларга кўра, 2025 йилда вилоятда солиқ қарздорлигини ундиришга оид жами 1,2 триллион сўмлик 64 мингдан ортиқ ҳужжатлар келиб тушган. Шундан 606 миллиард сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси амалда таъминланган.

Бунда қарздорларга тегишли 181 та мол-мулклар хусусан, 63 та кўчмас мулк, 48 та қишлоқ хўжалиги техникалари, 61 та автотранспорт воситалари ҳамда 9 та бошқа турдаги мулклар хатловга олиниб, шундан, 92 та 122 миллиард сўмлик мол-мулклар реализация қилиш учун аукцион савдоларига чиқарилган.
Шу каби ҳолатлардан бирида “Сурхон Ипаги” МЧЖнинг ўз вақтида тўланмаган солиқ қарзи учун барча мол-мулкларига тақиқ ўрнатилиб, банк ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномаси юборилди ҳамда қарздор жамиятга тегишли бўлган 1 та иссиқхона маъмурий, ишлаб чиқариш цехи, омборхона ва хўжалик бинолари 7,1 миллиард сўм бошланғич нарх билан онлайн савдога чиқарилди.
Аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ота фарзандининг 18 ёшига қадар тўлаши керак бўлган, 2,2 млрд сўм алиментини олдиндан қоплаб бергани тўғрисида хабар қилинганди. (https://daryo.uz/category/uzbekistan/uosyvqfebx1m?ysclid=mebi99f81d242212537)
Изоҳ (0)