Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари вакили ОАВда катта миқдордаги авиация Россия ҳарбий базаси яқинига жойлаштирилгани ҳақида тарқалган ахборотни инкор қилди. Бу ҳақда, Al-Masdar нашрига асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Номи келтирилмаган ҳарбий манбанинг аниқлаштиришича, гап фақат режали ротация ёки Хама вилоятидаги операцияларда иштирок этаётган гуруҳни кўпайтириш ҳақида кетмоқда.
Бир муддат илгари CNN телеканали Сурия авиацияси Басил ал-Асад номидаги халқаро аэропорт ҳамда Лазқия вилояти оралиғидаги Россия базаси яқинига ҳудудга кўчирилганини хабар қилган эди. Шу йўл билан Сурия ҳукумати ўз самолётларини АҚШнинг навбатдаги зарбаларидан асраб қолишга уринаётгани таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)