Сурияда уриб туширилган Ил-20 самолёти бортида бўлган 14 нафар россиялик ҳарбийларнинг тақдири ҳамон номаълум бўлиб қолмоқда, деб ёзади «Вести.ru».
Россия мудофаа вазирлиги хабарига кўра, 17 сентябрь куни кечқурун самолёт Ўртаер денгизи осмонида ғойиб бўлган. Бу Исроилнинг F-16 қирувчилари Суриянинг Латакия вилоятидаги объектларга ҳужум қилаётган вақтда содир бўлган. Ил-20 Хмеймим авиабазасига қайтаётган эди. Алоқа Ўртаер денгизи ҳавзаси устида, Сурия қирғоқларидан 35 км масофада узилиб қолган. Россия авиабазаси қўмондонлиги қидирув-қутқарув операциясини ташкил қилган.
Исроил ҳарбийлари Россия мудофаа вазирлиги баёнотини изоҳлашдан бош тортди. Исроил мудофаа армияси матбуот хизмати раҳбарият билан маслаҳатлашиб олгач, ташқаридан келган хабарларни изоҳламаслигини маълум қилди.
Аввалроқ CNN Россиянинг Ил-20 самолёти Сурияда Башар Асад режими кучлари томонидан Исроил ҳарбий-ҳаво кучларига ҳужум чоғида хатолик туфайли уриб туширилганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)