• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Шольц Эрдўғонни кўндирган бўлиши мумкин” – эксперт

    Жорий йилнинг 16–17 ноябрь кунлари Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Германияга ишчи ташриф билан борди ва канцлер Олаф Шольц билан музокаралар ўтказди. Икки лидер иштирокида ўтказилган пресс-конференцияда Фаластин ва Исроил ўртасида кечаётган уруш мавзуси кўтарилди. Германия канцлери Олаф Шольц Исроил ўзини ҳимоя қилаётганини айтган бўлса, Туркия президенти Ғазо секторида минглаб инсонлар қурбон бўлаётганини таъкидлади. Хўш, Эрдўғон нима сабабдан Германияга борди? Ушбу учрашув Яқин Шарқдаги урушга қанчалик боғлиқ?

    “Дарё” ушбу мавзуда сиёсатшунос Равшан Ғозиев билан суҳбатлашди.

    – Туркия ва Германия етакчилари дунёдаги геосиёсий вазият ўта кескин паллага кирган вақтда учрашди. Учрашув ҳар икки томон учун қай даражада муҳим эди?

    – Ушбу учрашув ҳам Туркия, ҳам Германия учун жуда муҳим эди. Чунки ҳозир жаҳон сиёсий саҳнасида кескинлик ортиб кетган. Шу вазиятда етакчи давлат раҳбарларининг учрашуви кўплаб масалаларга ойдинлик киритади. Туркия президентининг Германияга боришига ҳам бир қанча сабаблар мавжуд. Хусусан, биринчи галда Яқин Шарқда юз бераётган Фаластин-Исроил уруши. Иккинчи сабаб – бир оз музлаб қолган Украина-Россия уруши. Яъни Европада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун икки лидер ўртасидаги учрашув жуда муҳим!

    Бундан ташқари, Европа ва айниқса Германия учун долзарб бўлган қочоқлар масаласи ҳам бор. Мана шу мавзуда Туркия ва Германия ўзаро келишиб олган бўлиши мумкин. Шунингдек, Шольц ва Эрдўғон давлатлар ўртасидаги ўзаро икки томонлама муносабатларни ҳам муҳокама қилган.

    Суҳбат давомида
     
    Фото: “Дарё”

    Яна бир муҳим масала бу – Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши. Ушбу масала Германия ташқи сиёсатида муҳим ўрин тутади. Туркия Швециянинг НАТОга қўшилиши борасида АҚШ, Европа ва Швециянинг олдига маълум бир шартларни қўйган. Ҳозирча Туркия бу масалани музлатиб турибди. Жараённинг секинлашиши НАТОга аъзо давлатлар ўртасида муаммо келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам Ғарб ушбу масалани тезроқ ҳал қилишга интилмоқда. Албатта, бу нарсадан Туркия “кўзир” сифатида фойдаланади. Туркия ва Германия лидерларининг учрашуви юқоридаги масалалар билан бевосита боғлиқ эди.

    – Туркия Ғарбни олдига қандай талабларни қўйган?

    – Туркиянинг талаблари кўп. Масалан, Швециянинг ўзига қўйилган талаблардан бири – Курд ишчи партияси (ПКК)нинг етакчиларини Швециядан чиқариб юбориш ва молиялаштиришни тўхтатиш. Чунки Ғарб бу партияни молиявий дастаклайди. Бундан ташқари, Туркия замонавий ҳарбий техника сотиш масаласида АҚШ, Германия ва Швецияга талаб қўйган. Туркия НАТО аъзоси бўлса-да, Ғарб унга қурол-яроғ сотишни тўхтатиб қўйган.

    – Адашмасам, Германия Туркиянинг бу масаладаги сўровини жавобсиз қолдирди.

    – Германия Eurofighter Typhoon деб номланган қирувчи самолёт ишлаб чиқаради. Туркия шу самолётни олиш учун бир неча йиллардан бери ҳаракат қилади. Бироқ Германия бу масалани пайсалга солмоқда. Ҳозир Туркия учун ҳаво хавфсизлигини таъминлаш ўта муҳим.

     
     
    Eurofighter Typhoon
    Фото: Pinterest

    Агар эсласангиз, Туркия F-16 қирувчи самолётларини сотиб олиш масаласида ҳам Қўшма Штатлар билан келиша олмаган эди. Туркия F-35 самолётини ишлаб чиқариш бўйича 1 миллиард долларлик лойиҳада қатнашиб, инвестиция киритганди. Аммо АҚШ Конгресси Туркияга қирувчи самолётларни сотишни тақиқлаб қўйди. Ҳокимиятга Жо Байден келгач, бу масала бир оз юмшади. Байден маъмурияти Туркияга F-35 самолётининг ўрнига, F-16 самолётларини сотишга рози бўлди. Бироқ АҚШ ҳали ҳам буни ортга суриб келмоқда. Туркия ва АҚШ биригина F-16 масаласида эмас, балки Patriot масаласида ҳам келиша олмаган. АҚШ ўзининг Patriot тизимини Туркияга сотмагач, Туркия Россиядан С-400 ҳаво хавфсизлик системасини сотиб олганди.

    Туркиянинг атрофи жуда нотинч. Хусусан, Сурия, Россия-Украина, Қорабоғ ва Яқин Шарқ минтақасида кечаётган нотинчликлар Туркияни ўз хавфсизлигини ўйлашга мажбур қилади. Бунинг учун Туркияга замонавий қурол-яроғ керак. Германия бўлса ҳали Туркияга аниқ жавоб айтмади.

    Эрдўғон “агар Германия қирувчи самолётларини сотмаса, биз бошқаларга мурожаат қилишга мажбур бўламиз”, – дея таъкидлади.
    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Германия канцлери Олаф Шольц
     
    Фото: dirilispostasi.com

    Агар Ғарб Туркия сўраган қуролларни бермаса, Туркия альтернатив йўлларни излашга мажбур бўлади. Туркия Россиянинг Су-27 қирувчи самолётларини сотиб олиши мумкин. Бу Европа ва НАТО учун манзур бўлмаслиги аниқ. Шу сабабдан ҳам АҚШ ва Европа Туркияга қатъий йўқ деган жавобни бермаяпти. Агар Ғарбдан шундай жавоб берилса, Туркия ўзига керак бўлган қуролларни Россия ёки Хитойдан олади. Хитой ва Россиянинг қуроллари эса НАТО стандартларига мос келмайди. Масалан, Туркия Россиянинг С-400 комплексини ишга туширса, комплекс минтақадаги НАТО базалари ҳақидаги маълумотларни олиб, Россияга жўнатиб юбориши мумкин. Табиийки, бу нарса НАТО учун жуда катта хавф. Шунингдек, Туркияда НАТОнинг учинчи энг катта авиабазаси (Инcирлик) жойлашган.

    – Шольц ва Эрдўғон ёпиқ эшиклар ортида нималарни муҳокама қилган бўлиши мумкин?

    – Менимча, икки лидер ёпиқ эшиклар ортида биринчи галда Яқин Шарқ масаласини муҳокама қилган. Олаф Шольц Туркия президентини босиқликка чақирган бўлиши мумкин. Хусусан, айрим оммавий воситалари “ Шольц Эрдўғонни ХАМАС қўлидаги исроиллик асирларни озод қилишда воситачи бўлишга кўндирди” деб ёзди. Бундан ташқари, Украинадаги буғдой масаласи ҳам бор. Албатта, бу масалаларни ҳал қилиш учун Эрдўғон ўз талабларини ҳам қўйган. Масалан, 2016 йил Туркияда ҳарбий тўнтариш содир этган FETO ҳаракатининг вакиллари Германияда фаолият юритади. Ҳатто, уларнинг Германияда мактаблари ҳам бор. Туркия бир неча маротаба Германиядан шу мактабларни ёпишни сўраган. Бироқ Германия мактабларни ёпмаган эди. Олаф Шольц ва Эрдўғон мана шу масалаларни муҳокама қилган бўлиши мумкин.

    – Германия учун Туркия нима учун муҳим?

    – Германия учун Туркия жуда муҳим давлат ҳисобланади. Тарихий жиҳатдан ҳам олиб қаралса, Германия ва Туркия муносабатлари анча яхши бўлган. 1877–1878 йилдаги Россия ва Туркия ўртасидаги Қрим можаросини ҳал қилишда Германия воситачилик қилган. Ҳатто Отто фон Бисмарк можарони Туркия фойдасига ҳал бўлишида катта рол ўйнаган. Бундан ташқари, Германия ва Туркия Биринчи жаҳон урушида иттифоқчи бўлган.

    Ҳозирда Германияда 4 миллионга яқин туркиялик ишчилар бор. Бундан ташқари, икки мамлакат фуқаролигини қабул қилган инсонлар ҳам кўп. Албатта, булар Германияда бўладиган сайловларга таъсир кўрсата олади. 

    Германия ва Туркия ўртасида яна бир асосий масала – бу иқтисод. 2022 йилда икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 45 миллиард доллардан ошган. Бу жуда катта рақам! Масалан, Туркиянинг ташқи савдосида Германия биринчи ўринда туради. Ҳар йили Туркия 20 миллиард долларга яқин маҳсулотларини Германияга экспорт қилади. Шунингдек, Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш ҳаракатлари ҳали тўхтагани йўқ. Ҳозир Туркия ва Европа Иттифоқи ўзаро божхона иттифоқига киришган. Бир сўз билан айтганда, Туркия кўп масалаларда Европа билан интеграцияга киришган.

    – Эрдўғон ва Шольц иштирокида кечган пресс-конференцияда икки лидер Яқин Шарқда кечаётган Фаластин-Исроил уруши ҳақида баёнотлар берди. Улар айтган сўзлар бир-бирига қарама-қарши бўлди. Буни қандай изоҳлаш мумкин?

    – Бу кутилган ҳолат эди. Германия Туркия президентини жуда катта босим билан қабул қилди. Чунки Эрдўғон кескин баёнот бериши мумкин эди. Шунинг учун канцлер Олаф Шольц ва Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаер Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан эҳтиёткорлик билан мулоқот олиб борди. Лекин пресс-конференция вақтида Олаф Шольц ва Эрдўғон берган баёнотлар бир-бирига қарама-қарши бўлди. Бу табиий ҳолат эди. Туркия президенти яна ҳам қалтис гапларни айтмади.

    – Туркия президенти Исроил-Фаластин уруши борасида қалтис баёнотлар беряпти. Лекин Туркия ҳали Исроилга таъсир кўрсатиш учун амалий ҳаракатларни қўлламади. Туркияда Исроилга таъсир кўрсатувчи “ричаг”лар борми?

    – Туркияда Исроилга таъсир кўрсатувчи “ричаг”лар бор. Масалан, Туркиядаги НАТОнинг авиабазаси бутун Яқин Шарқдаги хавфсизликни таъминлайди. АҚШнинг Исроил хавфсизлиги таъминлаш учун юборган ҳарбий кемалари айнан Ижирликдаги ҳарбий базадан ёқилғи олади. Бундан ташқари, Туркиянинг Малатя шаҳрида НАТОнинг радиолокацион тизими ўрнатилган. Бу нарса бевосита Исроилни хавфсизлигини таъминлайди.

    Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Фаластин борасида айтаётган сўзлари минтақадаги муаммони кучайтириб юбориши мумкин. Шу сабабдан ҳам Ғарб давлатлари Туркияни босиқликка чақирмоқда. Чунки бу можарони кескинлашиши ҳеч кимга фойда келтирмайди. Тўғрисини айтганда, Ғазодаги вазият Туркиянинг урушга кириши учун сабаб бўла олмайди. Эрдўғон нима учун Германияга борди? Ҳозир Туркияда иқтисодий ҳолат оғир, инфляция юқори. Туркия буни фақатгина Европа инвестицияси орқали қоплай олиши мумкин. Чунки Туркияга бошқа ёрдам берадиган давлат йўқ. Шу сабабдан Туркия президенти Германияга борди.

    Туркия ўзининг географик жойлашувидан ўта моҳирлик билан фойдаланади. Ҳозир Европа мамлакатлари ичида ҳеч ким Россия президенти Владимир Путин билан гаплаша олмайди. Эрдўғон Европа ва Россия ўртасида воситачи ролини ўйнамоқда. Олаф Шольц ва Эрдўғон учрашуви ҳам мана шу муаммоларнинг ечимини топишга қаратилган.

    Сардор Али суҳбатлашди

    21.11.2023, 20:00   Изоҳ (0)   12251
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эрдўғон Ғазо секторидаги уруш бўйича АҚШга шарт қўйди

    12.11.2023, 22:45

    Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроилни террорчи давлат деб атади

    15.11.2023, 18:20

    Эрдўғон Фаластин муаммосини ҳал қилиш йўлини айтди

    18.11.2023, 09:45

    Исроил Ал-Шифо касалхонаси остидаги ҲАМАС туннелини кўрсатди (видео)

    21.11.2023, 19:40

    “Бундай конфликтларда сеҳрли таёқча бўлмайди”: Пентагон раҳбари Украинани оғир кураш кутаётганини айтди

    21.11.2023, 18:40

    ҲАМАС етакчиси Исроил билан яқин орада сулҳга эришишларини айтди

    21.11.2023, 18:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:13

    Агуэро: “Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини телевизорда кўраяпти”

    Спорт | 15 июн, 14:00

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситалари учинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

    Ўзбекистон | 15 июн, 12:52

    “Ливерпуль” икки ҳужумчисини 105 млн еврога пулламоқчи

    Спорт | 15 июн, 12:37

    Паркентда 3 нафар бола сувга чўкиб вафот этди

    Ўзбекистон | 15 июн, 11:48

    Қозоғистонда ҳам илк АЭСни “Росатом” қуради

    Дунё | 15 июн, 11:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.