• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Ҳуқуқшунос бўлишни истагандим” — онасининг орзусини амалга оширган ва “Ўзбек қизи” билан танилган Айсанемхон Юсупова 28 ёшда (фото)

    “Ўзбек қизи” фильмидаги роли билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Айсанемхон Юсупова 2 январь куни 28 ёшни қаршилади. У баъзи ҳамкасбларига ўхшаб интервьюлар беришни ва шахсий ҳаётини оммага ошкор этишни истамайди. Шу боисдан ҳам у ҳақидаги маълумотлар жуда кам.

    Қорақалпоқ қизи Айсанемхон Юсупова 1997 йилнинг 2 январида Нукус шаҳрида таваллуд топган. Оиласида қўшиқчи ва созандалар бор. Аммо у ҳеч қачон актриса бўлишни орзу қилмагани, аксинча унинг бу соҳани танлашини онасини истагани ҳақида айтган.

    — Онам актриса бўлишни истаган экан. Аммо ота-онаси бунга жиддий қаршилик қилишгани учун бошқа соҳани эгаллаган. Мен ҳамиша ҳуқуқшунос бўлишни орзу қилганман. Мактабда яхши ўқирдим, уни қизил дипломга олганим билан эса мақтаноламан, дейди актриса.

    Фото: Instagram

    Онасининг сармояси билан бастакорлар Айсанемхон Юсупова учун муаллифлик қўшиқларини ёзишади. У ёшлигидан қўшиқ куйлаб, Нукусдаги давлат тадбирларида ҳам иштирок этган. 8-9 синфда ўқиётган вақтларида “Ватан”, “Она”, “Ёшлик” ҳақида қўшиқлар айтиб, уларга клиплар суратга олдирган. Шунинг учун ҳам, экран менга унга бегона бўлмаган.

    Фото: Instagram
    — Газета ўқишни яхши кўрардим. Ўша вақтдаги энг машҳур газеталарни ҳар ҳафта сотиб олиб, ижодкорлар билан бўлган суҳбатларни қолдирмай ўқирдим. Менимча, актрисаликка бўлган меҳр ана шунда пайдо бўлган, дейди актриса.

    2012 йилда мактабни тамомлагач, Нукус Давлат Юридик коллежида таҳсил олади. Лекин коллежни тамомлагач, Тошкентга келиб, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Театр ва кино актёрлиги” бўлимига ўқишга топширади. Биринчи йили ҳеч қандай тайёргарликсиз келган Айсанемхон ўқишга кира олмайди.

    Фото: Instagram
    — Имтиҳондан йиқилганим қаттиқ таъсир қилган, яна бир йил топшираман, агар яна вазият шундай бўлса, тўғри юридик факультетига ҳужжат топшираман деб ўз-ўзимга сўз бергандим. Бир йиллик тайёргарлик қўл келиб, келаси йил Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ўқишга қабул қилинганман, дейди актриса.

    Айсанемхон Юсупова 2020 йилда институтни тугатиб, магистратура бўлимига ўқишга кириб, 2022 йилда тамомлайди.

    Фото: Instagram
    — Институтга ўқишга кираётганда, “Мен албатта театрдан ишлайман” деган мақсадим бор эди. Кино актрисаси бўлишни умуман хаёлимга келтирмасдим. Ўқишнинг илк кунида устозлар “Сёмкага чиқмайсизлар, учинчи курсгача суратга олиш ишларида қатнашиш мумкин эмас”, дейишди. Юқори курс талабалари бу гапни тасдиқлашди. Аммо гуруҳ раҳбарим Жўра Маҳмудов илк кастингда иштирок этишимга сабаб бўлган. У кастинг ўтказиладиган манзилни бериб “Иштирок этинг қизим, сиз албатта ролга тасдиқланасиз”, деганди. Борсам актрисалар тасдиқланиб бўлган экан. Ҳавфсалам пир бўлиб уйга қайтдим, аммо бир ҳафтадан кейин режиссёр ролда мени кўролганини ва тасдиқланган актрисани рад этганини айтишди. Хуллас, биринчи курсдан кино ва клипларда суратга тушишни бошладим, дейди актриса.

    Актриса талабалик давридаёқ, 2017 йилда суратга олинган “Мафтун бўлдим 2” фильмида бош ролни ижро этган. Шундан сўнг, 2018 йилда режиссёр Ҳилол Насимовнинг “Ҳаёт” фильмида суратга тушган. Сўнгра, “Мерос” фильмида бош қаҳрамон қиз ролини ижро қилган. Актриса уни кино оламига олиб кирган устоз сифатида режиссёр Ҳилол Насимовдан миннатдор.

    Фото: Instagram


    “Мерос” фильми Сингапурда ўтказилган “Сингапоре International Фильм Фестивал 2022” ва Ҳиндистонда ўтказилган “Олтин тулпор” (Golden Ҳорсе Фильм Фестивал) халқаро кинофестивалида “Энг яхши хорижий фильм” номинациясида ғолиб бўлган. Шунингдек, Россияда бўлиб ўтган “Золотой витяз” кинофорумида “Қозоқ ва ўзбек халқлари ўртасидаги анъана ва муносабатларнинг умумийлиги мавзусини очиб берганлиги учун” махсус диплом билан тақдирланган.

    Фото: Instagram

    Айсанемхонни халқаро миқёсда танитган фильм, бу 2023 йилда суратга олинган режиссёр Акбар Бектурдиевнинг “Ўзбек қизи” фильмидир. Фильм нафақат Ўзбекистонда, балки Беларусь республикасида ҳам жуда машҳур бўлган. Фильмдаги роли учун Россия федерациясида ўтказилган халқаро “Лендок” кинофестивалида “Энг яхши аёл роли учун” тақдирланади. Шунингдек, “Тожи сомон” II Халқаро кинофестивалида “Энг яхши аёл роли учун” номинациясида ҳам ғолиб чиқади Бундан ташқари ушбу фильм Ўзбекистонда “Йилнинг энг яхши фильми” номинациясида “олтин ҳумо” мукофотига сазовор бўлди.

    Фото: Instagram
    — “Ўзбек қизи”нинг икки ойлик сёмкасидан сўнг стрессга тушиб қолганман. У ҳозирча фаолиятимдаги энг қийин суратга олинган картина ҳисобланади. Чунки суратга олиш жараёнлари нафақат жисмоний, балки руҳий жиҳатдан ҳам кучли бўлишни талаб қиларди. Ҳар кунги сёмкалардан кейин кўкарган ва шилинган ерларимга малҳам сурардим. Энг ёмони бир куни суратга олинаётган пайтда қўлимга шиши синиқлари кириб кетган, ундан қон томчиларди. Жоним оғриқ турса-да, жамоанинг меҳнатини ҳурмат қилиб, индамай турганман. Суратга олиш ишлари бошланишидан аввал спорт билан мунтазам шуғулландим, 20 килограммлик милтиқни кўтаришга эса кўп марта тайёргарлик кўрдим. Тошкентга қайтгач, бир ой ҳеч қандай сёмкаларга бормадим. Чунки қаҳрамонимнинг руҳиятидан чиқишим жуда қийин кечди, дейди Айсанемхон Юсупова.
    Фото: Instagram

    2023 йилда “Ёшлар куни”да “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 27 июндаги “Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланган. Айни вақтда Айсанемхон фильм ва сериалларда, клипларда суратга тушишда давом этмоқда.

    6 январ, 10:00   Изоҳ (1)   39831
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Айсенам Юсупова#«Ўзбек қизи» фильми#актриса

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. sanoqulovislom220@gmail.com / 6 январ, 22:12

      Aysanam omadingzni bersin ashadiy muxlsingz

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:13

    Агуэро: “Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини телевизорда кўраяпти”

    Спорт | 15 июн, 14:00

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситалари учинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

    Ўзбекистон | 15 июн, 12:52

    “Ливерпуль” икки ҳужумчисини 105 млн еврога пулламоқчи

    Спорт | 15 июн, 12:37

    Паркентда 3 нафар бола сувга чўкиб вафот этди

    Ўзбекистон | 15 июн, 11:48

    Қозоғистонда ҳам илк АЭСни “Росатом” қуради

    Дунё | 15 июн, 11:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.