• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трамп шундоқ ҳам бир ҳафтадан кейин кетади, унга импичмент эълон қилишнинг нима кераги бор? Демократлар нимага эришмоқчи?

    Нима бўлди?

    АҚШ Вакиллар палатаси Дональд Трампга нисбатан иккинчи импичментни ёқлаб овоз берди. 2021 йил 20 январь куни янги президент Жо Байден лавозимига киришганидан кейин Трамп шундоқ ҳам президентликдан кетса-да, демократ конгрессменлар бу жараён муҳим эканлигини, чунки амалдаги президент ҳамон АҚШ учун хавф туғдиришини айтиб, шу фикрда туриб олди. Трамп 6 январь куни, унинг тарафдорларидан иборат оломон Конгресс биносига бостириб кириб, президент сайловларининг якунлари тасдиқланишига халақит беришга уринганидан кейин «қўзғолонга даъват этиш»да айбланди. Демократлар фикрича, тартибсизликлар АҚШда демократияга таҳдид солган, шу сабабли Трамп уларнинг сабабчиси сифатида жавобгарликка тортилиши керак. Энди иш Сенатда кўриб чиқилади. Meduza буларнинг барчаси нима билан тугаши мумкинлиги борасида фикр юритди.

    Ўзи импичмент амалга оширилдими, йўқми?

    Ҳа, импичмент бўлиб ўтди. Аммо бу ҳали ваколатлардан маҳрум қилишни билдирмайди — у ҳақдаги қарорни Сенат қабул қилади. Бу ҳолда у суд ролини бажаради, айбдор деб эълон қилинган тақдирда, у ҳукм қиладиган бош жазо бу — эгаллаб турган президент лавозимидан озод қилиш.

    Битта одамнинг ўзига нисбатан иккинчи марта импичмент эълон қилиш ўзи қонунийми?

    Ҳа. АҚШ Конституцияси Вакиллар палатаси битта одамга нисбатан импичмент эълон қилиши мумкин бўлган, Сенат эса суд тартибида уни ваколатларидан маҳрум қилиш масаласини кўриб чиқиши мумкин бўлган ҳолатлар сонини чекламайди.

    Бир йил аввал Трампга Вакиллар палатасида импичмент эълон қилинган, сўнг у Сенатда суд қилинган эди. Ўшанда сенаторларнинг кўпчилиги уни оқлаш тарафдори бўлган — республикачилардан бор-йўғи икки киши президентнинг ҳокимиятдан четлатилишини ёқлаган. Аммо ҳозир Трампнинг позицияси ёмонроқ. Биринчи марта Палатада импичмент учун бирорта ҳам республикачи овоз бермаган бўлса, энди бундайлар ўн нафарни ташкил қилган. Шуниси аниқки, ҳозир Республикачилар партияси аввалгидек бирдам эмас, шу сабабли Сенатда мунозаралар ўткирроқ бўлишини кутиш мумкин.

    Сенат мажлиси қачон бўлади?

    Сенатнинг навбатдаги мажлиси 19 январга белгиланган. Уни олдинроқ ўтказиш учун 100 нафар сенаторнинг барчаси розилик бериши керак, республикачилар кўпчилиги етакчиси Митч Макконнелл эса бунга қарши эканлигини аллақачон айтиб ўтган. Яъни 19 январь — Вакиллар палатаси сенаторларни Трампга импичмент эълон қилингани ҳақида хабардор қилиш мумкин бўлган энг эрта муддат. Иш бўйича эшитувларни республикачилар кўпчилиги эртаси куни 13:00 да бошлашни режалаштирмоқда. Назарий жиҳатдан сенаторлар буни эртароқ ҳам амалга ошириш ҳуқуқига эга, аммо буни республикачилар исташи амри маҳол — 20 январь куни пешинга Жо Байденнинг инаугурацияси белгиланган, бу Трамп шундоқ ҳам президент лавозимидан кетади, дегани.

    Яъни ҳеч қандай эшитувлар бўлмайдими? Ахир Трамп шундоқ ҳам истеъфога чиқади-ку?

    Вазият мураккаброқ. Америкалик ҳуқуқшуносларнинг баъзилари ҳақиқатан ҳам собиқ президентни лавозимидан кетганидан кейин импичмент тартибида суд қилиб бўлмайди, деган фикрда. Ахир Конституцияга мувофиқ, амалдаги мансабдорларгина лавозимидан четлатилиши мумкин, Трамп эса ўшанда амалда бўлмайди.

    Аммо баъзи ҳуқуқшунослар бунга зид фикрни билдирмоқда. Уларнинг айтишича, суднинг асосий мазмуни истеъфо эмас, балки айблов ҳукмининг ўзи. Уларнинг далиллари қуйидагича:

    • ҳатто истеъфосидан кейин ҳам собиқ мансабдорлар (импичмент эса ҳар қандай мансабдор шахсга эълон қилиниши мумкин) лавозимни эгаллаб турган пайтида амалга оширилган хатти-ҳаракатлари учун жавобгар бўлиши керак;
    • Сенат қоидалари Вакиллар палатаси амалга оширилган импичмент ҳақида хабар берганидан кейин жараённи тўхтатиб қўйишни назарда тутмайди — ҳатто ишни кўриб чиқиш чоғида мансабдор шахс истеъфога чиқса ҳам;
    • ниҳоят, энг асосийси, Конституцияга мувофиқ, Сенат одамни нафақат истеъфога чиқариши, балки уни «АҚШга хизмат қилувчи ҳар қандай фахрий, масъулиятли ёки даромадли лавозимни бажариш» ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилиши мумкин. Яъни Трампга келажакда президент лавозимини эгаллаш тақиқланиши мумкин;
    • устига устак, бундай прецедентлар (улар президентларга нисбатан бўлмаса-да) Америка тарихида бўлган.
    Афтидан, Сенатдаги республикачилар етакчиси Митч Макконнелл жараённи ўтказишни режалаштирмоқда — Америка ОАВлари қўлига унинг ушбу ҳолат бўйича ўз партиядошлари учун йўриқномаси келиб тушган.

    Демак, Трампга 2024 йилда президентликка номзодини қўйишни тақиқлашмоқчими?

    Шунақага ўхшайди. Устига устак, бу унга нисбатан айблов ҳукмини чиқариб, уни ваколатларидан маҳрум қилиш керак бўладиган ҳолатдан ҳам осонроқ.

    Ҳозир Сенатда кучлар қуйидагича тақсимланган: республикачиларда 51 та овоз, демократларда ва уларни қўллаб-қувватловчи мустақилларда — 48 та овоз. Тез орада Жоржиядан икки сенатор қасамёд қабул қилиши ҳисобига демократлар кўпчилик овозга эга бўлади (аниқроғи, овозлар тақсимоти 50 га 50 бўлади, аммо ҳал қилувчи овоз демократ вице-президент Камала Харрисда бўлади). Аммо бу барибир Трампни ҳокимиятдан четлатиш учун етарли бўлмасди — яна 17 республикачининг овози керак бўларди.

    Лекин лавозимга тақиқ қўйиш учун шунчаки кўпчилик овоз талаб қилинади, уни эса Харрис ёки Трампга қарши бўлган республикачилардан яна кимдир таъминлай олади (бунақалар аниқ бор).

    Шундай бўлса-да, баъзи ҳуқуқшунослар фикрича, сенаторларнинг учдан икки қисми томонидан қораланган бўлсагина, одамни лавозимни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш мумкин. Илгари бундай тақиқ қўйилган одамлар билан айнан шундай бўлган. Акс ҳолда бу ўзи айбдор деб топилмаган жиноят учун берилган жазога тенг бўлиб қолади. Шунинг учун демократлар Республикачилар партиясидан 17 сенаторнинг овозини қўлга киритиши, Трампга айблов ҳукмини чиқариши, шундан кейин оддий кўпчилик овоз билан президент лавозимини эгаллашни тақиқлаши лозим. Америка ОАВлари маълумотларига кўра, Трампга қарши 20 нафаргача республикачи сенатор овоз бериши мумкин.

    Агар Трампни қоралашса, айниқса, агар президент лавозимини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилишга уринишса, Трампнинг ҳуқуқшунослари бундай қарор устидан Олий судга шикоят аризаси бериши деярли аниқ. Тўғри, 1993 йилда судьялар импичмент масаласи сиёсий ва у суд ҳокимияти томонидан баҳоланмаслиги ҳақида қарор қабул қилиб бўлишган.

    Шундай бўлса ҳам, назарий жиҳатдан демократлар бошқа йўлдан бориши ҳам мумкин, яъни Трампга қарши 14-тузатишни қўллаши мумкин.

    Бу қанақа тузатиш бўлди?

    У «АҚШга қарши қўзғолонда ёки исёнда қатнашган» мансабдорларнинг келажакда қандайдир давлат лавозимларини эгаллашини тақиқлайди. Бу тузатиш фуқаролар урушидан кейин кўп ўтмай, қуллик ҳукм сурган жануб томонига ўтиб кетган мансабдорларга қарши қабул қилинган. Ўшандан буён бу тузатишдан жуда кам ҳолларда фойдаланилган, аммо энди Трамп туфайли ёдга олинди. Гап шундаки, президент айнан «қўзғолонга даъват қилганлик» учун иккинчи марта импичментга дуч келган. Яъни назарий жиҳатдан унга президентликка номзодини қўйиш шу асосда ҳам тақиқланиши мумкин. Бунинг устига, тарихий нуқтаи назардан, ушбу чорани қўллаш учун ҳам конгресснинг иккала палатасида кўпчилик овозга эга бўлиш кифоя қилади, демократлар эса яқинда бундай имконият бўлади.

    Тўғри, бу ҳолда ҳам Трампнинг жамоаси Олий судга мурожаат қилиши аниқ, у ерда эса ҳозир консерватив кайфиятдаги судьялар кўпчиликни ташкил қилади. Даъво қўзғолонга даъват қилиш унда қатнашиш билан тенг эмаслигига асосланиши мумкин.

    Бу Трампга президентликка номзодини қўйишга тақиқдан бошқа хавфни туғдириши ҳам мумкинми?

    Агар сенат Трампни қораласа (14-тузатишдан фойдаланмаса), унда у АҚШ президентлари учун кўзда тутилган бир қатор имтиёзлардан айрилади, булар:
    • вазирнинг йиллик маошига тенг бўлган бир умрлик давлат пенсияси (вазир маоши АҚШда 2021 йилда 221 минг долларни ташкил қилган);
    • АҚШнинг исталган нуқтасида офис ижараси учун харажатлар қопламаси;
    • сафарлар учун тўлов (йилига бир миллион долларгача);
    • давлат дафн маросимлари ҳуқуқи;
    • бевасининг яшаш харажатлари.
    Лекин Трамп умрининг охиригача махфий хизмат томонидан қўриқланишга, шунингдек, расман «жаноб президент» деб номланишига умид қилса бўладиганга ўхшайди. Собиқ мансабдорлар учун тиббий суғуртанинг қулай шартларидан эса у ҳар қанақасига маҳрум бўлади — у президент лавозимида икки муддат давомида бўлганлар учунгина кўзда тутилган.

    Ва яна, Россиянинг собиқ президентларидан фарқли ўлароқ АҚШ президентлари дахлсизлик ҳуқуқига эга эмас.

    Яъни Трамп қамалиши мумкинми?

    Назарий жиҳатдан — ҳа. 1982 йилда АҚШ Олий суди собиқ президентлар уларнинг президент лавозимидаги хатти-ҳаракатлари оқибатидаги зарар учун пул тўлашдан озод этилгани ҳақида қарор чиқарган, аммо улар жиноий жавобгарликдан озод қилинмаган. Агар Трамп унинг импичментига асос бўлган «қўзғолон»да айбланса, у 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Тўғри, буни судда исботлаш конгрессдагидан қийинроқ бўлиши мумкин, чунки ҳуқуқий талқин сиёсийсидан қатъийроқ. 1969 йилда Олий суд АҚШ фуқароси зўравонликни оқлагани ва тарғиб қилгани учун жазоланиши мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилган, аммо бунинг учун унинг гаплари қонунсизликка бевосита гижгижлаш деб баҳоланиши керак. Трампнинг ўз тарафдорлари Капитолийга ҳужум қилишидан олдинги нутқини, афтидан, бошқача талқин қилиш ҳам мумкин.

    Мавзуга доир:

    • АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Трампга нисбатан импичмент эълон қилди
    • Дональд Трамп икки марта импичмент эълон қилинган биринчи АҚШ президентига айланди. Трампга қарши 10 нафар республикачи овоз берди
    • «Мамлакатимизда зўравонлик ва вандализмга ўрин йўқ». Дональд Трамп импичмент эълон қилинганидан сўнг баёнот берди
    • Politico: АҚШ Сенати Трампга нисбатан импичментни Байденнинг инаугурациясидан кейин бир соат ўтиб кўриб чиқиши мумкин

    16.01.2021, 10:37   Изоҳ (0)   23354
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунё бўйлаб коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 2 миллион кишидан ошди

    15.01.2021, 23:56

    Россияда коронавируснинг 1,5 мингга яқин мутацияси аниқланди

    15.01.2021, 21:57

    АҚШда прокуратура инаугурацияда маблағлар ғайриқонуний сарфлангани юзасидан Трампнинг ўғлини сўроқ қилишга қарор қилди

    15.01.2021, 21:12

    Туркияда қурғоқчилик сабаб йирик шаҳарлар сувсиз қолиши мумкин

    15.01.2021, 18:12

    КХДР парадда «дунёдаги энг кучли қурол»ни намойиш этди

    15.01.2021, 16:26

    АҚШ ФҚБ: Жо Байденнинг инаугурацияси арафасида норозилик намойишлари уюштирилиши мумкин

    15.01.2021, 15:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Google ўз маълумотлар марказлари учун учта янги АЭС қуриш буюртмасини берди

    Дунё | 12 май, 18:30

    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

    Реклама | 12 май, 18:00

    Польша Россиянинг Краковдаги бош консулхонасини ёпиб, дипломатларни чиқариб юборади

    Дунё | 12 май, 18:15

    Ўзбекистонда аҳил оилалар ҳамда ёш келин-куёвлар иштирокида “Оилалар сайли” ўтказилади

    Ўзбекистон | 12 май, 18:00

    Франция 2040 йилгача робот армияга эга бўлади

    Дунё | 12 май, 17:50

    Дэвид ва Виктория Бекхемнинг келини уларни “заҳар ва ўзига бино қўйган” деб ҳисоблайди

    Лайфстайл | 12 май, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.