Кореяга сафар қилувчи ўзбекистонликлар сони бир йилда 48,7 фоизга ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь июнь ойларида жами 14,8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Корея Республикасига сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 минг ёки 48,7 фоизга юқори.

Фуқароларнинг ушбу давлатга сафар мақсадлари қуйидагича бўлган:
- саёҳат – 10 032 нафар
- қариндошларни йўқлаш – 3 041 нафар
- ўқиш – 1 557 нафар
- хизмат юзасидан – 187 нафар
- даволаниш – 25 нафар.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Корея билан ташқи савдо айланмаси ҳажми 837,1 миллион АҚШ долларига етган ҳамда республикамизда ушбу давлат иштирокидаги 671 та корхона мавжуд.
Изоҳ (0)