Янги зеландияликлар ишсизлик ва иқтисодий таназзул сабабли мамлакатдан чиқиб кетмоқда. Сўнгги 12 ой ичида мамлакатни тарк этган фуқаролар сони 71,8 минг кишини ташкил этган. Бу 2012 йил февралида қайд этилган 72,4 минг кишилик кўрсаткичдан кейинги рекорд ҳисобланади. Бу ҳақда мамлакат статистика бошқармаси маълумотларига асосланиб, “Интерфакс” нашри хабар бермоқда.

Мамлакатни тарк этганларнинг учдан бир қисми 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Уларнинг улуши ҳисоботда 38 фоизни ташкил этди.
Таҳлилчилар буни мамлакатдаги иқтисодий инқироз билан изоҳламоқда ва уни 1991 йилдан буён энг оғир ҳолат деб баҳоланмоқда. Уларнинг фикрича, бунинг асосий сабаблари меҳнат унумдорлигининг пастлиги ва мамлакат раҳбариятининг нотўғри қарорларидир. Мамлакат иқтисодиёт вазири Никола Уиллис эса иқтисодий пасайишни марказий банкнинг инфляцияга қарши ҳаддан ортиқ фаол кураши туфайли юз берган деб ҳисоблайди.
Янги Зеландиянинг кўплаб аҳолиси бошқа мамлакатлар орасида Австралияни афзал кўрмоқда, чунки у ерда виза талаб қилинмайди ва иш топиш нисбатан осон. Австралияда уларга малакали кадрлар етишмаётган соҳаларда ишга жойлашиш учун имтиёзлар таклиф этилмоқда.
2022 йилда Янги Зеландия InterNations халқаро ташкилоти ўтказган сўров натижаларига кўра, миграция учун энг жозибадор бўлмаган 52 та давлат рўйхатида 51-ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)