2017 йилдан 2021 йилгача уй-жой коммунал хўжалиги вазири, 2021 йилдан 2023 йилгача Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Салиев Музаффар Халдарбаевич 7 йилга қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати "Дарё"га маълум қилди.
Суд ҳукмида келтирилишича, у Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) “а” ва “в” бандлари, 209-модда (мансаб сохтакорлиги) 2-қисмининг “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Музаффар Салиев 3 йил мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва узил-кесил 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланган.
Музаффар Салиев ва унинг шериклари давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пулларни талон-торож қилгани хабар берилмоқда.
Бир неча суд ҳукми билан айбдорлардан 63 млрд сўмдан ортиқ маблағни давлат фойдасига солидар тартибда ундириш белгиланган.
Собиқ вазир номига расмийлаштирилган Лада Pickup, Трекер автомобиллари, иккита хонадон, битта ҳовли, 14,6 минг долларлик маблағи етказилган зарарни қоплашга қаратилади.
Изоҳ (0)