• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухоро, Фарғона ва Тошкент вилоятларида 2025 йили “булутли” маълумотлар маркази ишга туширилади

    Президент Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни сунъий интеллект технологияларини ҳамда телекоммуникацияларни ривожлантириш бўйича режалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида мамлакатни минтақавий “IT-НУБ”га айлантириш вазифаси белгиланган. Шу мақсад йўлида рақамли технологиялар босқичма-босқич ривожлантириб келинмоқда. Барча ҳудудларда IT-парклар ташкил этилиб, бу соҳада ўқиш ва ишлаш учун имконият кенгайди. Интернет тезлиги ва қамрови ошди. 190 мингдан зиёд аҳоли ишли бўлди.

    Сўнгги йилларда соҳада 3 миллиард доллар инвестисиялар ўзлаштирилган. Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 2017 йилга нисбатан 8,5 баробар ўсиб, уларнинг сони мингтадан ошган. Бугун соҳа вакилларининг ҳар ўнтадан биттаси шундай халқаро корхона. Шунингдек, етти йил аввал 12 та экспортчи корхона бўлган бўлса, бу йил 650 та бўлди. Йил якуни билан ахборот технологиялари ва алоқа хизматлари экспорти 900 миллион доллардан ошади.

    Ҳаётнинг турли жабҳаларида сунъий интеллектни қўллаш кенгаймоқда. Шундай технология асосида 20 дан ортиқ лойиҳалар ишга тушди. Тармоқ ва йирик корхоналар бўйича яна 70 та лойиҳа ишлаб чиқилди. Сунъий интеллектга тайёрлик халқаро индексида Ўзбекистон 17 та поғонага кўтарилди.

    Бу йўналишга эътиборнинг давоми сифатида, Ўзбекистон президентининг шу йил 14 октябрдаги қарори билан Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси қабул қилинди. Унда сунъий интеллектга асосланган дастурий маҳсулотлар ва хизматлар улушини кўпайтириш, техник инфратузилмани кенгайтириш, кадрлар салоҳиятини ошириш каби қатор чора-тадбирлар белгиланган.

    Тақдимотда рақамли технологиялар вазири келгуси йилга мўлжалланган режалар ҳақида ахборот берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Жумладан, Бухоро, Фарғона ва Тошкент вилоятларида “булутли” маълумотлар маркази ишга туширилади. Стартапларга шароит яратиш учун Тошкент ахборот технологиялари ва Инха университетларида сунъий интеллект бўйича лабораториялар очилади. Давлат идораларининг 3 минг нафар ходими, ҳокимлар ва ўринбосарларининг бу борада малакаси оширилади.

    Мутасаддиларга сунъий интеллект асосида ишлайдиган лойиҳалар сонини 100 тага, дастурий маҳсулотлар ва хизматлар ҳажмини 50 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.

    Тармоқ корхоналарида бошланган трансформация ижобий натижа бераяпти. Шу йилнинг ўзида телекоммуникация хизматлари ҳажми 16 фоизга ошиб, 21 триллион сўмга етган. “Ўзбектелеком” компанияси даромади 9 триллион сўмдан ошган.

    Энди келгуси йил бошқарувни тўлиқ рақамлаштириб, харажатларни иқтисод қилиш, экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этиб, халқаро рейтингни олиш зарурлиги таъкидланди.

    “Ўзбекистон почтаси” тизимида ҳам ўзгариш бор. Бу йил тушумлар 1,4 баробар, экспорт 20 фоиз ошган. Янги турдаги хизматлар жорий қилингани натижасида жўнатмалар сони 50 фоиз кўпайган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Режага кўра, келаси йил 1 минг 600 та почта бўлинмасида электрон тижорат маҳсулотларини топшириш йўлга қўйилади. Рақамли саралаш маркази очилиб, бундай товарлар ва почта жўнатмаларига ишлов бериш сифати яхшиланади. Бу мақсадлар учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан маблағ жалб қилинади.

    Соҳа учун муҳим асос – телекоммуникациялар тўғрисидаги қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Энди бунга таяниб, барча тармоқ ва ҳудудлар кесимида рақамлаштириш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқилиши белгиланди.

    Жумладан, келгуси йилда 6 мингта янги таянч станция қурилади. 30 минг километр оптик толали кабеллар тортилиб, қамрови 98 фоиз бўлади. Соҳа экспортини 1,2 миллиард долларга етказиш чоралари кўрилади.

    Давлат раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилаётган Рақамли технологиялар халқаро маркази ҳақидаги қонун ишлаб чиқилиши соҳа ривожи учун яна бир катта янгилик бўлади. “Enterprise Uzbekistan” номли ушбу марказда “инглиз ҳуқуқи” тамойиллари, капиталнинг эркин ҳаракати, халқаро стандартдаги меҳнат муносабатлари, хорижий банк филиаллари йўлга қўйилмоқда.

    Тақдимотда сунъий интеллектга доир қонуний асосларни яратиш, рақамли технологиялар соҳасида таълимни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    27.12.2024, 20:29   Изоҳ (0)   4466
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Шавкат Мирзиёев#сунъий интеллект

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

    21.10.2024, 16:45

    Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашди

    23.10.2024, 19:41

    Ошган доллар курси, савол остидаги YouTube, Сенатдаги “давлат сирлари” ва уйидан айрилган “Док-1 Макс” айбдори. 23 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    24.10.2024, 00:58

    “Жаҳон иқтисодиёти ва савдосининг парчаланиб бораётгани тенгсизлик, технологик узилишлар ва протекционизмни кучайтирмоқда” — Ўзбекистон президенти

    24.10.2024, 17:13

    “Ўзбекистон инвестициялар киритишга энг қулай мамлакатлардан биридир” — Сербия собиқ президенти 

    24.10.2024, 21:20

    “БРИКС плюс” форматидаги саммитда нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиёев, янгидан ташкил этилган Миграция агентлиги, Тошкент дренаж тизимини яхшилаш учун ажратилган 6 млрд

    24.10.2024, 22:40

    Навоий давлат университети ташкил этилади

    02.11.2024, 10:20

    Андижон давлат техника институти ташкил этилади

    25.11.2024, 14:24

    Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Нималар муҳокама қилинди?

    11.12.2024, 20:00

    Марказий банк раиси этиб тайинланган Ишметов, пойтахт бўйлаб ўрнатиладиган байрам арчалари, Қонунчилик палатасида кўриб чиқилган қонун лойиҳалари: 11 декабрнинг эн...

    11.12.2024, 22:25

    Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёргарлик индексида 17 ўринга юқорилади

    20.12.2024, 18:20

    Шавкат Мирзиёев авиаҳалокат муносабати билан Алиев ва Путинга ҳамдардлик йўллади

    25.12.2024, 15:46

    Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди (фото)

    25.12.2024, 18:15

    Тўрт тилда сўзлаша оладиган, турк актёри қалбини забт этган ва давосиз касалликдан азият чекадиган Юлдуз Ражабова 35 ёшда (фото, видео)

    26.12.2024, 11:55

    Ўзбекистон Афғонистон аҳолисига инсонпарварлик ёрдами ва “Саломатлик” поездини жўнатди

    25.12.2024, 22:42

    Пискентдаги аҳоли ҳудудида кезиб юрган бўрилар, фаолияти вақтинча тўхтатилган Зомин аэропорти, автомобиллар ҳаракати чекланган Tashkent City: 25 декабрнинг энг муҳ...

    25.12.2024, 22:58

    Тошкентнинг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси тасдиқланди

    26.12.2024, 12:05

    Тошкент—Самарқанд йўналишидаги поездлар учун янги темирйўлнинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш бошланди

    26.12.2024, 16:58

    Шавкат Мирзиёев авиаҳалокатда кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Илҳом Алиевга ҳамдардлик билдирди

    26.12.2024, 15:27

    NBC: Трамп жамоасидаги технологик магнатлар унинг сиёсатига таъсир кўрсатади 

    26.12.2024, 19:00

    АҚШ Яқин Шарқ харитасини қайта тузиб чиқмоқда, бунинг Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади?

    26.12.2024, 19:45

    “Келгуси йил бошида тартиб-таомилларни якунлаб, Евросиё Тараққиёт банкига аъзо бўлишни режалаштирмоқдамиз” – Шавкат Мирзиёев

    26.12.2024, 20:17

    “Россия ва Озарбайжонга авиаҳалокат бўйича криминалистик терговда иштирок этишга рухсат берилмайди” — Канат Бозумбаев

    26.12.2024, 23:25

    Олий Мажлисга ахборот тақдим этган Нукус воқеалари бўйича комиссия, тасдиқланган пойтахт бош режаси, ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рўйхатидан жой олган Тошкент: 26 де...

    26.12.2024, 22:38

    Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи якунланди

    26.12.2024, 23:23

    Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси ташкил этилади

    27.12.2024, 12:30

    Фаластиндан 100 киши Ўзбекистонга вақтинча эвакуация қилинди

    27.12.2024, 11:28

    Бош режа тасдиқланди: кeлгуси 20 йилда Тошкент шаҳрида нималар ўзгаради?

    27.12.2024, 12:45

    “Бу чинакам тарихий воқеа”. Шавкат Мирзиёев Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли қурилиши бошлангани ҳақида

    27.12.2024, 14:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.