• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Тошкентнинг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси тасдиқланди

    Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режасини тасдиқлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори эълон қилинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қарорда келтирилишича, Тошкент шаҳрини комплекс ривожлантириш ва қурилишни режалаштириш ҳамда қурилишни режалаштириш сифати ва даражасини ошириш, шаҳарнинг меъморий-режалаштирилган қиёфасини ҳамда инфратузилмасини янада яхшилаш мақсад қилинган.

    Бош режанинг асосий кўрсаткичларини белгиловчи хариталар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Шаҳарсозлик кадастри геоахборот тизимида очиқ маълумот сифатида жойлаштирилади.

    Ҳар қандай қурилиш ишларини амалга ошириш тасдиқланган бош режа асосида белгиланган тартибда ушбу ҳудуднинг мастер режаси, батафсил режалаштириш лойиҳаси ёки қурилиш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тасдиқлаган ҳолда амалга оширилади.

    Бош режанинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг ҳисоботи ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамаси раёсати мажлисида эшитиб борилади.

    Бош режани ишлаб чиқишдан асосий мақсад:

    • қурилишга рухсат бериш жараёнларини тартибга солиш;
    • шаҳарнинг муҳандислик ҳамда йўл-транспорт инфратузилмасини, аҳоли зичлиги параметрларини, шунингдек, умумий стратегиясини режелаштириш;
    • шаҳарнинг яшил ва санитар ҳимояланадиган ҳудудлари ҳамда маданий меросини муҳофаза қилиш;
    • иқтисодий-ижтимоий ривожланиш йўлларини белгилаш;
    • аҳолининг бугунги ва истиқболдаги талабларини қаноатлантириш.

    Бош режада қуйидаги муаммоларни ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилган:

    • Тошкент шаҳрининг ҳудудларини зоналарга ажратиш
    • аҳолининг ҳаракатланишига бўлган талабни қондириш ҳамда транспорт оқими барқарорлигини таъминлаш
    • шаҳарнинг ҳудудлари зичлик параметрларининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида шаҳарсозлик талабларини белгилаш.

    Президентнинг 2023 йил 11 сентябрдаги қарорига мувофиқ шаҳарларнинг бош режаларини соддалаштирилган кўринишда ишлаб чиқишга рухсат этилган. 

    Соддалаштирилган кўринишдаги бош режа Тошкент шаҳрининг ҳудудларини қуйидаги зоналарга ажратиб беради:

    • консервация зоналари
    • реконструкция зоналари
    • реновация зоналари.

    Консервация зонасида маданий мерос бинолари, тарихий жойлар, уйлар ва яшил ҳудудлар ўзгаришсиз қолади. Бу зонада қўшимча турар ва нотурар бино ҳамда иншоотлар қуриш тақиқланади. Реконструкция зонасида мастер-режалар асосида қўшимча қурилишлар қилиш мумкин бўлади. Реновация зонасида эскирган уй-жой, бинолар ўрнида янги қурилишлар ва таъмирлаш амалга оширилади. 

    Ҳужжатда белгиланишича, пойтахт ҳокимлиги 3 ой муддатда Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўжжалланган бош режасини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиши лозим.

    Қурилиш уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бош режага риоя этилиши юзасидан давлат архитектура назоратини амалга оширади.

    Тошкент бош режаси ҳақида 

    Шавкат Мирзиёев 2024 йил 9 октябрь куни Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаси билан танишганди. Давлат раҳбари пойтахтни камида 7,5 миллион одам яшаши ва ишлаши учун қулай шароитга эга йирик мегаполисга айлантириш зарурлигини таъкидлаганди.

    Бугунги кунда шаҳар ҳудуди 43 минг 822 гектарни ташкил қилади, аҳоли сони 3 миллиондан зиёд. Келгусида бу миқёс янада ошиб бориши тайин. Шу боис Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режаси лойиҳалаштирилди. Давлат раҳбари бу борадаги илк ишланмалар билан 2022 йилда танишган эди. Унда берилган кўрсатма ва тавсиялар асосида лойиҳа такомиллаштирилди.

    Бош режани тайёрлаш муддати бир неча бор қолдирилган эди

    Фото: Президент матбуот хизмати

    2012 йил ёзида Тошкент шаҳри ва унинг атрофи бош режасининг 2030 йилгача ҳисобланган техник-иқтисодий асослари муҳокама қилингани ҳақида хабар берилган. 2018 йилнинг августидаги президент фармонида пойтахтнинг тасдиқланган бош режаси мавжуд эмаслиги “тартибсиз қурилишларга олиб келмоқда, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада кенгайтиришга имкон бермаяпти, шунингдек, пойтахтни фаол ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда”, дея қайд этилганди.

    Шаҳар ҳокимига 2018 йил 1-октябрга қадар бош режа концепциясининг лойиҳаси ҳамда бош режанинг ўзини ишлаб чиқиш бўйича халқаро танлов ўтказиш топширилган.

    2019 йилнинг февраль ойида пойтахт ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича собиқ биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов (ҳозирги Чирчиқ шаҳар ҳокими) Тошкент шаҳрининг бош режаси концепцияси ўша йилнинг апрелига қадар 3D форматда тайёрланиши ҳақида маълум қилганди. Шунингдек, у лойиҳани яратиш устида Хитой, Туркия ва Буюк Британия компаниялари иш олиб бораётганини қайд этган эди.

    Кейинчалик белгиланган муддатлар ортга сурилди — ишлаб чиқишда турк компанияси иштирок этган ҳужжат 2020 йилда тақдим этилиши режалаштирилаётгани маълум қилинди.

    Ўша вақтда Қурилиш вазирининг собиқ биринчи ўринбосари бўлган Шерзод Хидоятов 2020 йил декабрь ойида Тошкентнинг бош режасини ишлаб чиқиш 2022 йил охиригача якунланиб, аҳолига тақдим этилиши режалаштирилганини маълум қилди. Ушбу муддат ҳукумат томонидан тасдиқланган муддатга мос келади.

    Президентнинг 2020 йил ноябрдаги қарори билан 2025 йилгача Ўзбекистоннинг барча шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг тўртдан бир қисмини бош режалар билан қамраб олиш белгиланган. Бунда лойиҳа ҳужжатлари жамоатчилик муҳокамаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланиши лозим эди.

    Шавкат Мирзиёев 2022 йил 18-октябрь куни “ТошкентбошпланЛITI” давлат унитар корхонасига бориб, Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси билан танишганди. Ўшанда Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режаси лойиҳаси “Янги Тошкент” концепцияси билан мутаносиб тайёрлангани айтилган. Бу янги шаҳар пойтахтнинг шарқий қисмида, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида барпо этилади. 500 минг аҳолига мўлжалланган бўлади.

    2023 йил 16 январь куни президент Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ишдан олганди. Йиғилишда давлат раҳбари пойтахтнинг бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани натижасида рухсатсиз қурилган объектлар сони 250 дан ошиб кетгани, қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, бозорларда озиқ-овқат музлаб қолмаслиги учун, нарх-наво ошиб кетмаслиги учун чора кўрилмаётгани учун пойтахт мутасаддиларига қатъий эътироз билдирилганди.

    26.12.2024, 12:05   Изоҳ (0)   13066
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Тошкент бош режаси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бир миллион кишилик янги шаҳар қурамиз” — Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри кенгайтирилишини айтди 

    10.04.2023, 11:50

    Тошкент шаҳар электр тармоқлари нега тез-тез чироқ ўчаётганига изоҳ берди

    15.06.2023, 18:11

    Тошкент шаҳрининг янги бош режасини ишлаб чиқиш бўйича биринчи босқичда 40 млрд сўм ажратилади

    11.07.2023, 15:12

    Янги Тошкент шаҳри бош режасини ишлаб чиқиш учун қайси компаниялар жалб қилингани маълум бўлди

    24.07.2023, 10:13

    “Тошкент-Шарқий” аэропорти ҳудуди 130 гектарга қисқартирилади

    16.08.2023, 23:04

    “Биринчи марта бундай шаҳар қуряпмиз”: Янги Тошкент “ақлли” ва “боғ шаҳар” бўлади 

    05.09.2023, 22:57

    Президент Тошкентда кўп қаватли уйлар атрофига “блокатор”лар ўрнатиш авж олаётганини танқид қилди

    29.01.2024, 12:15

    Тошкент вилоятининг пойтахтга чегарадош ҳудудида полигон қурилади 

    30.01.2024, 17:18

    “Шаҳарсозлик бош режаси тасдиқланмасдан қурилиш бўляпти” — Азиз Абдуҳакимов 

    30.01.2024, 17:28

    Вилоят ҳокимларига йил якунигача камида 10 тадан ҳудудининг “мастер режа”сини ишлаб чиқиш топширилди

    23.09.2024, 18:38

    Тошкент шаҳри 7,5 млн одам яшаши учун қулай шароитга эга йирик мегаполисга айлантирилади 

    09.10.2024, 20:11

    Янги Тошкент шаҳри қурилиши учун Тошкент вилоятидан яна ер ажратилди

    25.10.2024, 14:10

    Янги Тошкентда ерлар савдога чиқaрилмоқда: 2,7 гектар ер икки баравар қимматга сотилди

    31.10.2024, 13:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.