• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Жаҳон иқтисодиёти ва савдосининг парчаланиб бораётгани тенгсизлик, технологик узилишлар ва протекционизмни кучайтирмоқда” — Ўзбекистон президенти

    Президент Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни “БРИКС плюс” саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Россия президенти Владимир Путин раислигида ўтказилган тадбирда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Сзинипин, Жанубий Африка Республикаси президенти Сирил Рамафоса, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Эрон президенти Масъуд Пезешкиён, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Вьетнам Социалистик Республикаси бош вазири Фам Мин Тин, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, бошқа бир қатор давлатлар, халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмаларнинг раҳбарлари ҳамда юқори даражали вакиллари иштирок этди.

    Кун тартибига мувофиқ, инклюзив ва барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари, шунингдек, глобал ва минтақавий сиёсатнинг долзарб муаммолари муҳокама қилинди.

    Ўзбекистон президенти “БРИКС плюс” форматидаги учрашувлар глобал ривожланишнинг долзарб масалаларида кенг мулоқот ва очиқ муҳокамалар учун муҳим эканини таъкидлади. Давлат раҳбари бугунги кунда дунё жадал бўлиниб бораётганини, инсонларга улкан азоб-уқубатлар, оғир изтироб ва ўрнини тўлдириб бўлмайдиган йўқотишлар келтираётган уруш ва можаролар сони ортаётганини афсус билан қайд этди.

    “Жаҳон иқтисодиёти ва савдосининг парчаланиб бораётгани тенгсизлик, технологик узилишлар ва протекционизмни кучайтирмоқда. Мамлакатлар ўртасида янги тўсиқлар вужудга келмоқда”, деди Шавкат Мирзиёев.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бундай шароитда тенг ҳуқуқлилик, блоклардан холилик, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш, суверенитетга ва ўзининг мустақил тараққиёт йўлига эга бўлиш ҳуқуқига ҳурмат каби тамойилларга асосланиб ҳаракат қилаётган БРИКС ўзини кўп томонлама ҳамкорлик ва шерикликнинг нуфузли ва ривожланиб бораётган тузилмаси сифатида намоён этмоқда.

    Ўзбекистон етакчиси ўзаро алоқаларнинг бундай модели БМТнинг марказий ролини сақлаган ҳолда жаҳон тартиботининг бугунгидан кўра адолатлироқ янги архитектурасини шакллантириш учун мустаҳкам асос бўлиши мумкинлигига ишонч билдирди.

    Геосиёсий рақобат, миллий эгоизм ва мафкуравий қолиплардан холи бўлган, конструктив мулоқот йўли билан глобал муросага эришиш бўйича янграган даъватлар қўллаб-қувватланди.

    “Жаҳондаги бошқарув институтларини ислоҳ қилиш ҳамда “Жануб – Жануб” ва “Шимол – Жануб” форматларидаги масъулиятли мулоқотларни кенгайтиришнинг вақти келди, деб ҳисоблаймиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон БРИКС давлатлари билан шериклик алоқаларини бундан буён ҳам фаол чуқурлаштириш, ушбу бирлашма доирасида очилаётган янги имкониятлардан самарали фойдаланиш ниятида экани таъкидланди.

    Давлат раҳбари БРИКС мамлакатларининг глобал тенгсизлик ва иқтисодиётни инклюзив йўл билан қайта тиклаш муаммоларини ҳал этиш мақсадида ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги фундаментал содиқлигини қўллаб-қувватлади.

    Таъкидланганидек, Ўзбекистон устувор инвестициявий ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун БРИКСнинг янги Тараққиёт банки билан яқин ҳамкорлик ўрнатишни режалаштирган ҳамжа инновация, рақамли иқтисодиёт, “яшил” тараққиёт ва энергетика, тўсиқларсиз электрон тижорат каби соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор.

    Шунингдек, Ўзбекистон БРИКС сунъий интеллект бўйича Тадқиқот гуруҳининг қўшма лойиҳаларида иштирок этиш, ЮНIDО ҳузурида ташкил этилаётган Компетенсиялар марказига, шунингдек, таклиф этилаётган Инвестиция платформасига қўшилиш ниятида.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент Ўзбекистон БРИКСдаги шериклари билан биргаликда транспорт соҳасидаги боғлиқликни кучайтириш, янги трансконтинентал йўлакларни яратиш, етказиб беришнинг ишончли логистика занжирларини шакллантириш, каботаж ташувлар тизимини ривожлантириш борасида яқиндан иш олиб боришга тайёрлигини билдирди.

    Озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш, иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини бартараф этиш, соғлиқни сақлаш масалаларида ҳам ҳамкорлик қилиш муҳим экани қайд этилди.

    Ташкилот доирасида ишбилармонлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаб, давлат раҳбари барча манфаатдор мамлакатларга БРИКСнинг Ишбилармонлар кенгашига қўшилиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф этди.

    Халқаро терроризм билан боғлиқ хавф ва таҳдидларга қарши курашиш ҳақида сўз юритар экан, Ўзбекистон раҳбари радикаллашув ва экстремистик ғояларнинг, аввало, ёшлар ўртасида тарқалишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Сўзининг якунида Ўзбекистон етакчиси барқарор тараққиётнинг умумий мақсадларига эришиш учун БРИКС мамлакатлари билан яқин ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрлигини таъкидлади.

    Шавкат Мирзиёев БРИКС саммити доирасида Қозонга ташрифининг биринчи куни 

    Шавкат Мирзиёев БРИКС саммити тадбирларида иштирок этиш ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш учун Қозон шаҳрига 23 октябрь куни ташриф буюрди. Уни аэропортда Татаристон раиси Рустам Минниханов, Қозон шаҳри мери Илсур Мецҳин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Ташрифнинг биринчи куни Шавкат Мирзиёев  БРИКС саммити иштирокчиларини қутлаш маросимида қатнашди. Хитой раиси Си Цзиньпин ва Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан суҳбатлашди, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашув ўтказди. БРИКСнинг  Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русеф ва “Сбербанк” президенти ва бошқарув раиси Герман Грефни қабул қилди.

    Саммит доирасида Шавкат Мирзиёев ва Рустам Минниханов учрашиб, Ўзбекистон ҳудудларининг Татаристон билан ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада кучайтириш масалаларини муҳокама қилди. Рустам Минниханов Шавкат Мирзиёевни Татаристон давлат мукофоти — “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.

    БРИКС бирлашмаси 2006 йилда ташкил этилган. Ҳозирда Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Миср ва Эфиопия унинг аъзолари ҳисобланади.

    24.10.2024, 17:13   Изоҳ (0)   3553
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Шавкат Мирзиёев#БРИКС

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев глобал ривожланиш масалаларига бағишланган саммитда иштирок этади

    24.06.2022, 09:54

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси таклифига биноан Глобал тараққиёт масалалари бўйича ҳукуматлараро мулоқотда иштирок этди

    24.06.2022, 20:18

    Шавкат Мирзиёев Глобал тараққиёт масалалари бўйича мулоқотда нутқ сўзлади

    24.06.2022, 21:52

    "Банк раҳбарлари ўзгаришларнинг мақсадини тушуниб етмаяпти" — эксперт Ўзбекистондаги давлат банклари трансформацияси ҳақида

    23.10.2024, 14:09

    Шавкат Мирзиёев БРИКС мамлакатлари саммитида иштирок этади

    22.10.2024, 19:55

    Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2026 йилнинг июлида ўтказилиши режалаштирилмоқда

    23.10.2024, 11:25

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россияга жўнаб кетди

    23.10.2024, 14:07

    Давлат мулки объектларини “ноль” харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби бекор қилинмоқда 

    23.10.2024, 21:30

    Шавкат Мирзиёев BRICS саммитининг протокол тадбирларида иштирок этиш учун Қозон шаҳрига етиб борди

    23.10.2024, 19:22

    Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашди

    23.10.2024, 19:41

    Сунъий интеллект бўйича тадқиқотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНЕСКО — Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди 

    23.10.2024, 20:16

    Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди 

    23.10.2024, 20:28

    Шавкат Мирзиёев Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русеф билан учрашув ўтказди   

    23.10.2024, 22:36

    Қозонда BRICS саммити иштирокчиларини қутлаш маросими бўлиб ўтди

    24.10.2024, 01:06

    Ошган доллар курси, савол остидаги YouTube, Сенатдаги “давлат сирлари” ва уйидан айрилган “Док-1 Макс” айбдори. 23 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    24.10.2024, 00:58

    Шавкат Мирзиёев Татаристоннинг “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

    24.10.2024, 08:20

    Путинга 100 миллионлик рамзий БРИКС купюраси совға қилинди (фото)

    24.10.2024, 09:55

    Зеленский “make russia small again” ёзуви туширилган футболкада мурожаат қилди

    24.10.2024, 11:05

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги дренаж тизимини яхшилаш учун 6 млрд сўм ажратди

    24.10.2024, 13:55

    Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси яна ҳукумат бўйсинувига ўтказилди

    24.10.2024, 13:39

    “Тинч аҳоли, айниқса, болаларнинг бегуноҳ қурбон бўлишини ҳеч қандай сиёсий мақсадлар оқлай олмайди” — Шавкат Мирзиёев 

    24.10.2024, 16:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.