• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент—Самарқанд йўналишидаги поездлар учун янги темирйўлнинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш бошланди

    Тошкент—Самарқанд йўналишида йўналишида ҳаракатланувчи поездлар учун янги темирйўл магистралининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлашга старт берилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: “Ўзбекистон темир йўллари” 

    Маълум қилинишича, 2024 йил 24 декабрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти Саман Corporation лойиҳа менежери Жин Канга (Жанубий Корея) билан музокаралар ўтказди. Тошкент—Самарқанд янги юқори тезликдаги йўловчи темирйўлини қуриш бўйича дастлабки техник-иқтисодий асослаш бўйича ишларнинг бошланиши муҳокаманинг асосий мавзуси бўлди.

    Шавкат Мирзиёев 2024 йилнинг сентябрида бўлиб ўтган Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки йиғилишида Тошкент—Самарқанд ва Самарқанд—Навоий—Бухоро йўналишларида тезюрар поездлар учун янги темирйўл қурилишини маълум қилганди. У 2030 йилгача 30 млрд долларлик давлат-хусусий шериклик лойиҳалари дастури доирасида амалга оширилади.

    “Ўзбекистон темир йўллари” хабарида таъкидланишича, президент ташаббуси билан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа Ўзбекистон транспорт тизимини модернизация қилишга қаратилган. Янги магистрал икки йирик шаҳар ўртасидаги қатнов вақтини сезиларли даражада қисқартиради, йўловчиларга қулайлик даражасини оширади ва транспорт хизматлари сифатини оширади.

    Томонлар ушбу ташаббуснинг минтақалараро алоқаларни яхшилаш, йўловчилар оқимини кўпайтириш ва тезюрар поездлар қатновини кўпайтиришда муҳимлигини қайд этган.

    “Лойиҳанинг амалга оширилиши республиканинг иқтисодий ривожланишини мустаҳкамлашга ёрдам беради ва Ўзбекистон транспорт саноатини янги босқичга олиб чиқади”, дейилади хабарда.

    Музокаралар натижасида лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш жараёнини тезлаштирадиган ишчи гуруҳ тузишга қарор қилинди.

    Ёнҳаб агентлиги берган маълумотга кўра, Тошкент ва Самарқанд ўртасидаги янги тезюрар темирйўл қурилиши лойиҳаси Жанубий Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) ҳисобидан молиялаштирилади.

    Техник-иқтисодий асослаш ишлари 15 ой, яъни 2026 йилнинг март ойигача давом этади. Korail, шунингдек, Saman ва Dongmeong Technology Corporation компанияларидан иборат K-Rail жамоаси жараённи олиб боради.

    Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, мазкур тезюрар темирйўлни қуришда иштирок этишга Туркиянинг Rönesans ҳолдинг компанияси қизиқиш билдирган. Ушбу компания Туркиядаги энг йирик қурилиш ва инвестиция компанияларидан бири бўлиб, Голландия, Швэтсария, Германия ва бошқа бир қатор мамлакатларда ўз филиалларига эга.

    26.12.2024, 16:58   Изоҳ (0)   2868
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Тошкент—Самарқанд#поезд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилади

    02.05.2024, 08:41

    Тошкент—Самарқанд йўналишида қўшимча “Афросиёб” поездлари қатнови йўлга қўйилади

    07.05.2024, 10:58

    Тошкент—Самарқанд йўналишида қўшимча “Афросиёб” поезди қатнови йўлга қўйилади

    13.05.2024, 21:35

    Тошкент—Андижон—Тошкент йўналишида қўшимча қатновлар қўйилади

    16.05.2024, 08:55

    Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча “Афросиёб” поезди қатнови йўлга қўйилди 

    20.05.2024, 17:10

    Қурбон ҳайити кунлари Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча “Афросиёб” поезди қатнови йўлга қўйилади

    13.06.2024, 09:32

    Самарқанд ва Тошкент ўртасида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

    19.08.2024, 11:37

    Тошкентдан Москвага поезд қатновлари қўйилди

    23.08.2024, 11:10

    Шавкат Мирзиёевга Бухоро халқаро аэропорти лойиҳаси бўйича ахборот берилди

    09.10.2024, 20:31

    Тошкент ва Самарқанд ўртасида қўшимча “Афросиёб” поезди йўлга қўйилади

    06.12.2024, 09:22

    Эргаш Солиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

    19.12.2024, 12:45

    Ўзбекистонда 24 декабрь куни ҳарорат нисбатан кўтарилади

    23.12.2024, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австралиялик 38 ёшли аёл “ҳаётидаги энг яхши қарор”ни қабул қилиб, қариялар уйига кўчиб ўтди

    Қўзиқорин | 26 июл, 19:29

    Эронда номаълум шахслар суд биносига қуролли ҳужум уюштирди 

    Дунё | 26 июл, 18:50

    “Арсенал” салкам 70 млн евролик футболчи харид қилади

    Спорт | 26 июл, 18:30

    АҚШ сенаторлари Трампни Нетаньяхуга босим ўтказишга ундади

    Дунё | 26 июл, 18:05

    “Кимгадир шу керак экан”. Тошкентдаги кўп йиллик арчалар ёнғини уюштирилганмиди? (репортаж)

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:41

    Юқори ҳарорат иш қобилиятига қандай таъсир қилади? Кардиолог жавоб берди

    Карьера | 26 июл, 17:35

    Тошкентдаги автоҳалокатда 20 ёшли йигит вафот этди

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:29

    Арман Царукян Илия Топурияни жангга чорлади

    Спорт | 26 июл, 17:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.