• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 60 млрд доллардан ошди

    Марказий банк “Ўзбекистон Республикаси тўлов баланси, халқаро инвестициявий мавқейи ва ташқи қарзи” бўйича қисқача шарҳ ва статистик жадвалларни эълон қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Унга кўра, 2024 йилнинг январь сентябрь ойларида жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17 фоизга қисқариб, 3,4 млрд доллар ёки ЯИМга нисбатан 4,3 фоизни ташкил қилган. Бунга савдо баланси манфий салдоси ўсиш суръатининг ўтган йилдагига нисбатан пастроқ шаклланиши билан бирга мамлакатга халқаро пул ўтказмалари ҳажмининг сезиларли даражада кўпайиши таъсир кўрсатган.

    9 ойда халқаро бозорларда хом ашё нархларининг ўзгариши ҳамда норезидентларга кўрсатилган хизматлар ҳажмининг кўпайиши натижасида, экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 фоизга ўсиб, 19,1 млрд долларни ташкил қилган. Мазкур даврда импорт ҳажми ўтган йилларга нисбатан пастроқ суръатларда ўсиб (5,5 фоиз), 31,4 млрд долларга етган.

    Натижада 9 ойда савдо балансининг манфий салдоси 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 8 фоизга кўпайиб, 12,4 млрд долларни ташкил қилган. Ўз навбатида, бирламчи ва иккиламчи даромадлар баланси мусбат салдо билан шаклланиб, мос равишда 973 млн доллар ва 8 млрд долларни ташкил этган ҳолда савдо баланси тақчиллигини қисман қоплаган.

    Ҳисобот даврида халқаро захира активларининг хорижий валютадаги қисми 678 млн долларга қисқариши кузатилди. Олтин нархининг юқори суръатларда ўсиши натижасида халқаро захиралар қолдиғи 2024 йил бошига нисбатан қарийб 6,6 млрд долларга кўпайиб, 1 октябрь ҳолатига 41,1 млрд долларни ташкил қилган.

    2024 йилнинг 9 ойи якунига кўра, тўлов балансида акс этган амалиётлар ва нооперациявий ўзгаришлар таъсирида Ўзбекистоннинг соф халқаро инвестисиявий мавқейи жорий йил бошига нисбатан 29 фоизга мустаҳкамланиб, 2024 йил 1 октябрь ҳолатига 16,3 млрд долларга етган.

    Бунда резидентларнинг чет эл валютасидаги активлари ҳажми 10,8 млрд долларга (2024 йилнинг бошига нисбатан ўсиш 13 фоиз) ошган бўлса, ташқи мажбуриятлари ҳажми 7,1 млрд долларга (ўсиш 10 фоиз) кўпайган.

    Ҳисобот даври якунига кўра, умумий ташқи қарз ҳажми 60,2 млрд долларни ташкил қилиб, шундан давлат ташқи қарзи ҳажми қарийб 32,5 млрд доллар ҳамда корпоратив ташқи қарз ҳажми 27,7 млрд долларга тенг бўлган.

    Давлат қарзи бўйича прогнозлар

    2024 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистон давлат қарзи 37 миллиард долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 33,2 фоизни ташкил қилган. Шундан давлат ташқи қарзи 30,9 миллиард доллар (ЯИМнинг 27,7 фоизига тенг), давлат ички қарзи 6,1 миллиард долларга (ЯИМга нисбатан 5,5 фоиз) етган.

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги жорий йил 1 июль ҳолатига давлат қарзи маблағлари қуйидаги тармоқларга сарфланганини маълум қилган:

    • давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш дастурларига — 13 миллиард доллар;
    • энергетика лойиҳаларига — 5,7 миллиард доллар;
    • қишлоқ ва сув хўжалиги лойиҳаларига — 2,8 миллиард доллар;
    • транспорт лойиҳаларига — 2,7 миллиард доллар;
    • уй-жой коммунал хўжалиги лойиҳаларига — 2,7 миллиард доллар;
    • соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот ва коммуникация технологиялари лойиҳаларига— 2,3 миллиард доллар;
    • бошқа соҳаларга — 1,7 миллиард доллар.

    Халқаро валюта жамғармаси ўз ҳисоботида Ўзбекистон давлат қарзи ва мамлакатнинг умумий ташқи қарзи билан боғлиқ хатарларни паст даражада баҳоланган.

    Охирги 5 йилда республикада давлат қарзи миқдори ялпи ички маҳсулотга нисбатан 30 фоиздан юқори даражада шаклланиб келмоқда. Прогнозларга қаралса, бу тенденция давомли бўлиши кутилмоқда. Жумладан, 2024 йил якунида давлат қарзи ЯИМга нисбатан 35,5 фоиз, 2025–2027 йилларда 36,7–37 фоиз оралиғида бўлиши прогноз қилинган. Бюджет қонунида давлат қарзининг энг юқори миқдори ЯИМнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан оширилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.

    Аввалроқ 2023 йил ноябрда эълон қилинган бюджетномада юқоридаги прогнозлардан фарқли рақамлар кўрсатилган. Яъни 2024 йилда давлат қарзининг ЯИМга нисбати 37 фоиз бўлиши маълум қилинган. 2025 йилда эса бу кўрсаткич 37,4 фоизни, 2026 йилда 37,9 фоиз атрофида бўлиши кутилмалари мавжудлиги қайд этилган.

    Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров 2024 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистон номидан давлат кафолати остида жами 2,8 миллиард долларлик ташқи қарз шартномалари имзоланганини айтган. Шунингдек, давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш, жорий йилда сўндириладиган халқаро облигацияларни қайта молиялаштириш мақсадида жаҳон молия бозорларига 1,5 миллиард доллар миқдоридаги суверен халқаро облигациялар чиқарилган.

    26.12.2024, 22:02   Изоҳ (0)   19389
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ташқи қарз

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой ташқи қарзи 2023 йил охирига келиб 2,45 триллион долларга етгани маълум қилинди

    01.04.2024, 19:25

    Қирғизистон 11 йил ичида ташқи қарзини тўлиқ узмоқчи

    15.04.2024, 12:39

    АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегияси нимадан иборат? 

    30.04.2024, 17:40

    Украинанинг давлат қарзи 151 млрд доллардан ошди

    28.05.2024, 12:25

    Ўзбекистоннинг давлат қарзи қарийб 35 млрд долларга етди

    31.05.2024, 07:51

    Ўзмиллийбанк MIGA қопламаси остида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун синдикатлаштирилган кредит линиясини жалб қилди 

    04.06.2024, 13:30

    Келгуси 10 йилда АҚШ ташқи қарзи 56 триллион доллардан ошиши мумкин

    19.06.2024, 15:47

    Ўзбекистон иқтисодиёти фаол ўсиб бормоқда — Халқаро валюта жамғармаси

    27.06.2024, 21:05

    АҚШ мустақиллигига 248 йил тўлди: икки уммон мамлакати қандай тараққиёт йўлини бошдан кечирган?

    04.07.2024, 17:40

    Британия бош вазири ўзгаради: Консерватив партия 14 йиллик ҳукмронликни бой бермоқда 

    05.07.2024, 12:09

    Ўзбекистонда бюджет маблағлари молиявий назорати кучайтирилади

    10.07.2024, 14:42

    ХВФ 2029 йилга бориб Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 10 фоизга қисқаришини маълум қилди

    18.07.2024, 13:08

    Зеленский ташқи қарз бўйича тўловларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонунни имзолади

    31.07.2024, 16:50

    Марказий Осиё мамлакатлари ялпи ички маҳсулоти ва давлат қарзи қанча? 

    07.08.2024, 18:11

    Ўзбекистонда электротехника соҳасида ишлаб чиқаришни 40 трлн сўмга етказиш белгиланди 

    05.09.2024, 13:06

    “Ўзбекистон давлат қарзи 37 миллиард долларга етди” — Жамшид Қўчқоров

    06.09.2024, 16:02

    Ўзбекистонда тижорат банк кредитлари ва бошқа қарз маблағлари ҳисобидан 5,7 трлн сўм инвестициялар ўзлаштирилган

    14.09.2024, 12:55

    Жон бошига 1000 доллар: ошиб бораётган ташқи қарз қандай оқибатларга олиб келади? 

    17.09.2024, 20:37

    “Давр банк”ка нисбатан молиявий жарима қўлланилди

    29.10.2024, 11:10

    Ташқи қарз ва бюджет тақчиллиги: яқин йилларда Ўзбекистон иқтисодини нималар кутмоқда? 

    29.10.2024, 19:50

    “Давр банк”ка нисбатан қўлланилган молиявий жарима, вазирлик ва идораларда сони қисқартирилган раҳбар ўринбосарлари, келгуси йил учун эълон қилинган давлат бюджети...

    29.10.2024, 22:40

    Эрдўғон Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди

    05.11.2024, 14:33

    “Қўшнинг тинч, сен тинч”. Ўзбекистон дунё яккалаган Афғонистондан нима кутмоқда?

    06.11.2024, 15:48

    Ўзбекистон давлат қарзи келаси йилда 45 млрд доллардан ошиши кутилмоқда

    18.11.2024, 15:56

    Тожикистон ташқи қарзи миқдори маълум қилинди 

    21.11.2024, 15:12

    АҚШ давлат қарзи тарихий рекод ўрнатди

    25.11.2024, 16:32

    Хавотир ва умид: Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли қурилиши 20 йил кечикишига Россия сабабчими?

    25.11.2024, 20:00

    “Курс эркинлашса, 1 доллар 20 минг сўмгача ошади”. Ўзбекистонда валюта курси сунъий ушлаб турилибдими?

    29.11.2024, 19:52

    “Инфляция — камбағалга солиқ”. Нархлар ошиши халқ чўнтагига қандай таъсир қилади?

    07.12.2024, 16:40

    The Economist: Украина Россияга қарши иқтисодий урушда ютмоқда

    20.12.2024, 16:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.