• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ўзбекистон иқтисодиёти фаол ўсиб бормоқда — Халқаро валюта жамғармаси

    2024 йил 13 июнь куни Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) Ижроия кенгаши Ўзбекистон Республикаси билан IV модда бўйича музокараларини якунлади ва белгиланган ҳисоботларни тасдиқлади. 

    ХВЖ битим моддаларининг IV моддасига мувофиқ, аъзо давлатлар билан икки томонлама муҳокамалар одатда ҳар йили ўтказилади. ХВЖ ходимларидан иборат гуруҳ мамлакатга ташриф буюриб, иқтисодий ва молиявий маълумотларни тўплайди ва мамлакат расмийлари билан иқтисодий ўзгаришлар ва иқтисодий сиёсатни муҳокама қилади. ХВФ штаб-квартирасига қайтиб келгач, ходимлар Ижроия кенгашининг муҳокамаси учун асос бўладиган ҳисобот тайёрлайдилар.

    ХВЖ ҳисоботида қайд этилишича, Ўзбекистон иқтисодиёти фаол ўсиб бормоқда.

    “Пул ўтказмалари 2022 йилгача тенденцияга тушиб қолган бўлса-да, кенгайтирилган фискал сиёсат, жадал хусусий истеъмол ва асосий инвестициялар ҳажмининг ўсиши 2023 йилда ялпи ички маҳсулотни 6 фоизга оширди. 2024 йилнинг биринчи чорагида ўсиш барқарор бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,2 фоизни ташкил этди.

    Нисбатан юқори молиявий сиёсат ставкаси, халқаро озиқ-овқат ва энергия нархларининг пасайиши шароитида истеъмол нархлари инфляцияси 2022 йил охиридаги 12,3 фоиздан, 2024 йил апрелида 8,1 фоизга тушди. 2022 йилдаги ялпи ички маҳсулотнинг 3,5 фоизига қараганда, 2023 йилда Ўзбекистоннинг жорий ҳисоб тақчиллиги ялпи ички маҳсулотнинг 8,6 фоизини ташкил этди.

    2023 йилда халқаро захиралар 1,2 миллиард долларга камайди, аммо 2024 йил апрель ойи охирида 9 ойлик импорт ҳажмида юқорилигича қолди.

    Фото: Google Images

    Иқтисодий прогнозлар ҳар тарафлама ижобийдир. Ҳукуматнинг кучли ислоҳот йўлидаги саъй-ҳаракатлари, айниқса, энергия нархларини ислоҳ қилиш ва давлат корхоналарини хусусийлаштириш иқтисодий истиқболларни яхшилади. Юксак маҳаллий эҳтиёж туфайли 2024 йилда ялпи ички маҳсулотнинг соф ўсиши 5,4 фоиз даражасида барқарор бўлиб қолиши ва 2025 йилда эса 5,5 фоизга кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

    Фискал тақчилликни пасайтириш йўлидаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш, банк кредитлари ўсиш суръатларида мўтадиллик ҳамда импорт ўсиш суръатларининг секинлашуви жорий ва келгуси йилда амалдаги ҳисоб тақчиллигини камайтиришда асосий ўрин касб этади.

    2024 йилнинг охиригача энергия нархлари ошиши билан инфляция рақамларида вақтинчалик ўсиш кутилмоқда, бироқ қатъий макроиқтисодий, макропруденсиал ва таркибий сиёсатни давом эттириш инфляция даражасини Ўзбекистон Марказий банки (МБ) томонидан мўлжалланган кўрсаткичга нисбатан сезиларли даражада пасайтиради”, дейилади ҳисоботда.

    Ўзбекистон Республикаси билан IV модда бўйича музокара якунида ижрочи директорлар белгиланган ҳисоботларни қуйидагича маъқулладилар:

    “Ўзбекистон ўз иқтисодиётини ўзгартириш йўлидаги изчил тараққиётни давом эттирмоқда. Иқтисодиёт сўнгги йилларда пандемия ва Россиянинг Украинадаги уруши етаклаб келган шамоллар ва ноаниқликларга қарамай, тезкор ўсиш ва қашшоқликнинг пасайишига эришди. Савдо ҳамкорлари ривожининг секинлашувига ва 2023 йилги молиявий рағбатлантиришнинг бекор қилинишига қарамай, бу йил ўсиш барқарор бўлиб қолиши кутилмоқда.

    Бу ютуқлар ҳукуматнинг бозорга йўналтирилган ислоҳотлари орқали Ўзбекистон иқтисодиёти ривожига қаратилган саъй-ҳаракатларидан далолатдир. Бироқ иқтисодиётда из қолдирган сиёсий тузилмалар, ўтган йилги кенгайтирилган фискал сиёсат билан боғлиқ муаммолар ҳали ҳам сақланиб қолмоқда ва ҳукумат уларни ҳал қилиш, барқарор ва инклюзив ўсишни таъминлаш бўйича ислоҳотларни давом эттиришга қатъий қарор қилди. Иқтисодиётнинг ижобий прогнози динамик, очиқ ва хусусий сектор етакчилигидаги иқтисодиёт асосларини чуқурлаштиришга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш учун ноёб имконият яратади.

    Режалаштирилган солиқ-бюджет сиёсатига киритилган маълум тузатишлар мустаҳкам иқтисодий сиёсатини таъминлаш ва инфляцияни ушлаб туришда пул-кредит сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда ташқи тузатишларни осонлаштиради. 

    Иш ҳақи фондини рационализация қилиш, давлат корхоналарини қўллаб-қувватлашни босқичма-босқич тўхтатиш ва ижтимоий ҳимоя дастурларини мақсадли йўналтиришни такомиллаштириш орқали солиқ базаларини кенгайтириш, солиқ тизимини модернизация қилиш, давлат харажатлари самарадорлигини ошириш, шу билан бирга, нохуш ҳолатларга барҳам бериш ва маъмурий харажатларни камайтириш имконияти мавжуд. Пенсия ислоҳотини илгари суриш узоқ муддатли фискал барқарорликни таъминлаш ва ходимлар учун самарали ижтимоий ҳимояни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

    Шунингдек, асосий бюджет амалиётларини кучайтириш, давлат инвестиция жараёнини унификация қилиш, фискал рискларни аниқлаш ва бошқаришни такомиллаштириш, фискал мониторинг ва ҳисобот беришда ГФС стандартларига тўлиқ ўтишни таъминлаш, шунингдек, маҳаллий қарз бозорини ривожлантиришни давом эттириш орқали фискал институтларни такомиллаштиришни пул-кредит сиёсати билан мувофиқлаштириш саъй-ҳаракатларини давом эттириш лозим.

    Пул-кредит сиёсати инфляция даражасини пасайтириш билан бирга, уни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мўлжалига қадар камайтиришга йўналтирилади. Юқори соф сиёсат ставкасини ушлаб туриш, қатъий фискал ва макропруденсиал сиёсат ва қўллаб-қувватловчи тузилмавий ислоҳотлар билан бир қаторда, инфляцияни 2027 йил охиригача Марказий банк мақсадига қадар босқичма-босқич пасайтиради. Агар энергия нархлари ислоҳоти янада кенгроқ нархлар босимига олиб келиб инфляция эҳтимолини оширса, Марказий банк молиявий сиёсат ставкасини оширишга тайёр туриши керак.

    Фото: Google Images

    Эришилган ютуқлардан фойдаланган ҳолда, ислоҳотлар саъй-ҳаракатларининг таъсирини кучайтириш, янада барқарор, инклюзив ва соф ўсишда катта тафовут касб этади. Ислоҳотларнинг эҳтиёткорлик билан тузилган кетма-кетлиги ижобий натижаларга эришишга ёрдам бериб, давлат мажбуриятларини камайтириш эса ресурсларни тақсимлаш самарадорлигини оширади.

    Ҳукумат давлат корхоналарини таркибий ўзгартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириши лозим. Шунингдек, давлат корхоналари учун имтиёзларни бекор қилиш, рақобатни кучайтириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун йирик корхоналарни саралаш керак.

    Расмийларнинг ЖСТга аъзо бўлиш бўйича саъй-ҳаракатларини тезлаштириш ҳаракати ташқи рақобатбардошликни ошириш, экспортни диверсификация қилиш, бозорларга кириш ва монополияларни қисқартириш бўйича чора-тадбирлардаги ўсишни кучайтиради ва айни вақтда инфляцияни камайтиришга ёрдам беради. Аёлларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва энергия субсидияларини босқичма-босқич бекор қилиш ташаббуслари декарбонизация ва иқлимга мослашиш саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш билан бирга самарали ўсишни таъминлайди.

    Бошқарув ва қонун устуворлиги кўрсаткичларини сезиларли даражада яхшилашга асосланиб, коррупцияга қарши жадал кураш барқарор бўлиши керак. ХВЖ мол-мулк декларацияси, манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳақида маълумот берувчиларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларни қабул қилишни тавсия қилади.

    Ҳукумат прокурорлар, судьялар ва Ҳисоб палатасининг эркинлигини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириши лозим деб топилди. Хусусан, ҳукумат давлат бошқарувига бўлган ишончни оширадиган давлат ахборотига эришувни янада кучайтириш чораларини кўриши керак”, — дейилади ҳисоботда.

    27.06.2024, 21:05   Изоҳ (0)   8256
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Токиолик олимлар инсон терисининг тирик ҳужайраларидан ясалган юзга эга робот яратди (видео)

    27.06.2024, 20:50

    Собиқ депутатлар НАТОга Россияга қарши террорчилик режасини тақдим этмоқчи — Times

    27.06.2024, 20:30

    Европа Иттифоқи ва Украина хавфсизлик кафолатлари бўйича келишув имзолади

    27.06.2024, 19:40

    Россия 10 минг муҳожирни “хандақ қазиш”га жўнатди  

    27.06.2024, 19:05

    Гарри Поттер ҳақидаги биринчи китоб муқовасининг иллюстрацияси 1,9 миллион долларга сотилди

    27.06.2024, 18:55

    Финляндия Украинадаги учта лойиҳа учун 9 миллион евродан ортиқ маблағ ажратади

    27.06.2024, 18:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.