2024 йилнинг январь июнь ойларида Ўзбекистонда тижорат банк кредитлари ва бошқа қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган 5,7 трлн сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар берди.
Бу уларнинг жами инвестициялардаги улуши 2,5 % ни ташкил этган.
Аввалроқ Статистика агентлиги Ўзбекистон етти ойда 187 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширгани маълум қилганди.
Унга кўра, 2024 йилнинг январь—июль ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 187 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб, ташқи савдо айланмаси ҳажмини 36,8 миллиард АҚШ долларига етказган.
Ташқи савдо алоқасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (18,6 фоиз), Россия (18,5 фоиз), Қозоғистон (6,2 фоиз), Туркия (4,6 фоиз) ва Кореяда (3,2 фоиз) қайд этилган.
Изоҳ (0)