• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Британия бош вазири ўзгаради: Консерватив партия 14 йиллик ҳукмронликни бой бермоқда

    Кир Стармер Буюк Британиянинг навбатдаги бош вазири бўлади, 4 июль куни мамлакатда бўлиб ўтган парламент сайловларида унинг Лейбористлар партияси кўпчилик ўринни қўлга киритди. Амалдаги бош вазир Риши Сунакнинг Консерватив партияси эса 14 йиллик ҳукмронлиги давомида илк бор озчилик ўринни эгаллади. 

    Фото: AFP

    Парламентда кўпчиликни қўлга киритиш учун партия камида 326 ўринни олиши керак. Бу чизиқни кесиб ўтган партия раҳбари бош вазир бўлади ва ҳукуматни тузади. Мухолифатдаги Лейбористлар партияси 393 ўринни, Консерватив партия эса 103 ўринни қўлга киритган. 

    “Ўзгаришлар бугундан бошланади. Биз хаосга якун ясаймиз ва барҳам берамиз дедик, янги саҳифа бошланишини айтдик. Бугун навбатдаги бобни бошлаймиз, ўзгаришлар, миллий янгиланиш миссиясини ва мамлакатимизни қайта қуришни бошлаймиз”, — деди Стармер ўзининг ғалаба нутқида.

    Риши Сунак мағлубиятини тан олган ва Стармерга қўнғироқ қилиб, уни ғалабаси билан табриклаган.

    “Бугун ҳокимият тинч ва тартибли равишда, барча томонларнинг яхши ниятлари билан қўлдан қўлга ўтади. Мен кўп нарсани ўрганишим ва англашим керак, кўплаб яхши ва меҳнаткаш консерватив номзодларни йўқотганим учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан... Жуда афсусдаман”, — деган бош вазир.

    Ғалабасининг ишончли бўлишига қарамай, сўровномалар Стармер ёки унинг партиясига нисбатан катта қизиқиш йўқлигини кўрсатди. Бундан ташқари, у ҳокимиятга келиши фонида мамлакат бир қатор қийинчиликларни бошдан кечирмоқда.

    • Буюк Британиянинг солиқ юклари Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг юқори даражага етади, соф қарз йиллик ишлаб чиқариш ҳажмига деярли тенглашган, яшаш даражаси пасайган, давлат хизматлари, айниқса, иш ташлашлар туфайли миллий соғлиқни сақлаш хизмати фаолияти секинлашган.
    Фото: Reuters

    Стармер аллақачон Лейбористларнинг асосий режаларини, масалан, яшил харажатлар бўйича асосий мажбуриятларини қисқартиришга мажбур бўлди, шу билан бирга, у “меҳнаткашлар” учун солиқларни оширмасликка ваъда берди.

    “Сизга бу осон кечади, деб ваъда бермайман. Мамлакатни ўзгартириш тугмани босишга ўхшамайди. Бу қийин иш. Сабрли, қатъиятли ишланг ва биз олға силжиймиз”, — деган у.

    Стармер Консерваторларнинг (Риши Сунак партияси) Руандага ноқонуний мигрантларни юбориш ҳақидаги мунозарали сиёсатидан воз кечишга ваъда берган. Аммо миграция муаммоси муҳим бўлгани сабабли янги бош вазир кичик қайиқларда Францияга ўн минглаб одамларнинг келишини тўхтатиш учун ечим топишга мажбур бўлади. 

    Консерватив бош вазирларга ишончнинг сўниши

    Сайловдаги ғалаба Стармер ва Лейборист учун ажойиб бурилишни англатади. Танқидчилар ва тарафдорлар айтганидек, атиги уч йил олдин экзистенсиал инқироз юз берган. Бир қатор консерватив жанжаллар — хусусан, COVID-19 карантини даврида Даунинг-стритда ўтказилган зиёфатлар ўша пайтдаги бош вазир Борис Жонсонга ишончни пасайтириб, унинг сўровномалардаги етакчилигини йўқ қилди.

    Фото: Борис Жонсон / AFP

    Жонсон бошқа кўплаб инглиз сиёсатчилари каби Итон (мамлакатнинг 19 бош вазири шу мактабдан ўқиган) ва Оксфордда таҳсил олган. У ерда бўлажак бош вазир Девид Кемерон (амалдаги Британия ташқи ишлар вазири) билан дўстлашган. Жонсон 2008 йилда Лондон мэрлигига сайловда ғалаба қозонганидан сўнг мамлакат ташқарисида ҳам машҳурликка эришган.

    У жиноятчиликка қарши кураш, арзон уй-жойлар қуриш, транспорт инфратузилмасидаги ўзгаришларни ўзининг лавозимдаги ютуғи деб билган. Хусусан, у велосипед ижарасини ташкил қилган ва шаҳар ҳокимиятига тез-тез велосипедда келган. Жонсон бош вазир бўлганидан кейин хавфсизлик нуқтайи назаридан велосипед ҳайдашни тўхтатган.

    Борис кулгили вазиятларга тушиши билан ҳам машҳур. 2012 йилги Олимпиаданинг очилиш маросимида у осма тросда бир неча метр масофани босиб ўтмоқчи бўлганида, тросда осилиб қолган.

    2016 йилдан 2018 йилгача Жонсон Тереза Мей кабинетида ташқи ишлар вазири бўлган. Кейинчалик бу лавозимидан истеъфога чиққан Жонсон парламентга қайтган ва 2019 йил 22 июлда Консервативлар партияси етакчиси сайловида ғалаба қозониб, бош вазир бўлган.

    Борис Жонсон 2022 йил июль ойида, қатор жанжаллардан сўнг истеъфога чиққан эди. Сентябрь бошида Консерваторлар партияси янги сайловлар ўтказди, унда ўша пайтда Британия Ташқи ишлар вазирлигини бошқарган Лиз Трасс ғалаба қозонди. Бош вазир сифатида Трасс номақбул иқтисодий ислоҳотларни таклиф қилди ва 45 кундан кейин истеъфога чиқишга мажбур бўлди. Эндиликда эса Риши Сунакнинг мағлубияти Консерватив партияга бўлган ишончга путур етганини кўрсатади.
    Фото: Лиз Трасс /Getty Images

    Британия тарихида энг қисқа муддатга ҳукмронлик қилган бош вазир

    Лиз Трасс Британия бош вазири лавозимига 2022 йилнинг 5 сентябрида сайланди. Аммо сайлов умумхалқ ўртасида эмас, Консерватив партиянинг 160 минг нафарга яқин аъзоси орасида кечди. Сабаби ўшанда партиянинг амалдаги етакчиси, собиқ бош вазир Борис Жонсон бир қатор можароли ҳолатлар сабаб истеъфо беришга мажбур бўлган.

    Ҳукумат вакили сифатида 10 йилдан ортиқ фаолият юритиб келаётган сиёсатчи ҳеч қайси лавозимида узоқ вақт ишламаган. Аввал таълим соҳасида, сўнг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича давлат котиби лавозимида фаолият юритган. Собиқ бош вазир Тереза Мей даврида адлия вазирига айланган ва бу орқали мамлакат тарихидаги бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл сиёсатчи бўлган.

    • 2019 йилги умумий сайловларда консерваторлар ғалаба қозонганидан сўнг, бош вазир Борис Жонсон Трассни халқаро савдо котиби этиб тайинлаган. 2021 йилда эса у Британия ташқи ишлар вазири бўлган. Бош вазирликкача шу лавозимларни эгаллаганди.

    Трасс молия вазири Квази Квартенг билан биргаликда солиқларни кескин камайтириш ва бошқа чораларни ўз ичига олган, радикал ислоҳотларга бой иқтисодий ривожланиш режасини тақдим этгач, фонд биржасида ваҳима бошланди.

    Облигация ва акциялар тушиб кетди. Жамоатчилик норозиликлари авж олди. Миллий валюта — фунт стерлинг АҚШ долларига нисбатан рекорд даражада пасайди. Шу сабабли Трасс молия вазирини ишдан бўшатди ва ўзининг кўплаб режаларидан воз кечди. Кейинчалик ўзи ҳам истеъфога чиқди.

    Риши Сунак

    Фото: Reuters

    Риши Сунак илк бор 2015 йилда Буюк Британиянинг Жамоатлар палатасига сайланган. Уч йилдан сўнг у Тереза Мей ҳукуматида вазир ёрдамчиси лавозимини эгаллаган. 2019 йил июль ойида у Борис Жонсон ҳукуматида Британия Ғазначилигининг бош котиби этиб тайинланган. 2020 йил февраль ойида эса Сунак Британия молия вазири бўлган. Икки йилдан кейин у Британиянинг янги, 57-бош вазири этиб тайинланган эди.

    Сунак ўз партиясидаги кўпчиликни май ойининг бошида муддатдан олдин сайлов эълон қилиб, ҳайратда қолдирди. Ўшанда Консерваторлар сўровномаларда лейбористлардан 20 баллга ортда эди.

    “Биз ютқазишга лойиқ эдик. Консерватив партия чарчаган ва ғоялари тугаган кўринади. Афсуски, ҳаммаси Риши Сунакнинг айби эмас. Борис Жонсон ва Лиз Трасс партияни фалокатга олиб келди. Риши Сунак эса мағлуб бўлган одам”, — дейди Grassroots Conservatives ташкилоти раиси Эд Костелло.
    05.07.2024, 12:09   Изоҳ (0)   11659
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Британияда Риши Сунак партияси сайловларда мағлуб бўлмоқда. Бош вазир ўзгариши мумкин

    05.07.2024, 09:17

    Исроил гаровга олинганлар масаласида ҲАМАС билан музокара ўтказиш учун делегация юборади

    05.07.2024, 11:33

    Мавритания қирғоқларида 89 нафар муҳожир денгизда чўкиб ҳалок бўлди

    05.07.2024, 10:55

    АҚШ Япониядаги авиабазага замонавий қирувчиларини жойлаштирмоқда

    05.07.2024, 10:35

    Путин “Толибон”ни терроризмга қарши курашда иттифоқчи деб атади

    05.07.2024, 09:45

    ШҲТ 24-саммити: мамлакат етакчилари ўз нутқларида нималарга эътибор қаратдилар?

    04.07.2024, 23:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.