• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда айрим ҳайдовчилар йўлкирани асоссиз равишда ошираётгани аниқланди

    Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси такси хизмати бўйича қонунбузилиш ҳолатлари кузатилаётгани маълум қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармаларига фуқаролар томонидан таксилар орқали кўрсатилаётган хизматларнинг сифати пастлиги, тўловлар ва ҳисоб-китоблар билан боғлиқ муаммолар, ҳайдовчиларининг муомаласи, йўловчини манзилга етказиб қўйилмаётгани, асоссиз равишда нархларни ошириш каби мавзуларда мурожаатлар келиб тушган.

    Хусусан, Тошкент вилояти транспорт бошқармаси Нурафшон шаҳрида ўтказилган рейд тадбирлари натижасида “Давр Транс Сервис” МЧЖга бириктирилган “Нурафшон АШБ-Кучлик қўрғони-Аранча МФЙ” йўналишида (тасдиқланган жадвалга асосан йўл ҳақи 2800 сўм) нархларни сунъий равишда оширган ҳолда ҳайдовчилар томонидан 5000-7000 сўмгача миқдорида йўловчилардан йўл ҳақи олинаётгани аниқланган.

    Шу муносабат билан вилоят Транспорт бошқармаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколати доирасида чора кўришни сўраб, қўмитанинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига маълумот киритган. Ўрганишлар натижасида истеъмолчилардан 5 миллион сўмдан зиёд маблағлар асоссиз равишда ундириб келинганлиги аниқланиб, уларни истеъмолчиларга қайтариш бўйича юқоридаги МЧЖга тегишли кўрсатма берилди.

    Ҳудудий бошқарма томонидан фуқаро Ш.Х.дан тушган мурожаат ўрганилганда Бухоро вилояти Когон шаҳрида 103 ва 114-йўналишларда ҳаракатланаётган Damas ҳайдовчилари томонидан йўлкира ҳақини асоссиз равишда ошириб, хизмат кўрсатаётгани маълум бўлган.

    Ҳудудий бошқарма томонидан “Транспорт назорати Автомобиль ва сув транспортида назорат” Бухоро вилояти ҳудудий бўлими томонидан мазкур йўналишлар трафаретини қўйиб, йўловчи ташиш билан шуғулланиб келаётган транспорт воситалари лицензиялари текширилди. Қатновларда лицензиясиз ва рухсат этувчи ҳужжатларсиз йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган бир қатор транспорт воситаларига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

    Тошкент шаҳридаги бошқармага Yandex такси хизматига буюртма йўл ҳақини нақд пулда тўлашига қарамай, банк пластик карта орқали ҳам йўл кирага қайта пул ечиб олингани юзасидан бир қатор фуқароларнинг мурожаатлари келиб тушган. Бундан ташқари, буюртма қилинган байрам тортлари, таомлар, маиший техникаларни таксилар орқали етказишда ҳам муаммоларга, яъни улар нотўғри манзилга етказилгани, кечиктирилгани ёки умуман етказилмаганига дуч келган истеъмолчиларнинг мурожаатлари ҳам ижобий ҳал этилган.

    Global Star МЧЖ томонидан бундай қоидабузилишларга йўл қўйган ҳайдовчилар YandexGо иловасида блокланган, Yandex такси кўрсатмаган хизматлари учун тўловларни амалга оширган фуқароларга жами 1 009 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари қайтарилиши таъминланган.

    Жиззах вилоятидаги бошқармага Пахтакор туманида истиқомат қилувчи фуқаро О.Ш.нинг Жиззах—Пахтакор йўналишида қатновни амалга оширувчи Online Plus МЧЖга тегишли такси хизматидан норозилиги билдирилган мурожаат келиб тушган. Ўрганишлар натижасида ушбу йўналиш бўйича фуқаро тўлаган 40 минг сўмдан ортиқча олинган йўл ҳақи қайтарилиши таъминланди.

    Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармага Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.Ф. Call Таxi хизмати ходими ортиқча маблағ олгани ва қўпол муомалада бўлганидан норози бўлиб мурожаат йўллаган. Олиб борилган ўрганиш ишларида ҳақиқатдан ҳам такси ҳайдовчиси 12 000 сўм бўлиши лозим бўлган хизмат учун 32 000 сўм йўл ҳақи талаб қилгани аниқланган. Мурожаатчига ортиқча олинган 20 000 сўм маблағ қайтарилди ва такси ҳайдовчисига таксометр иловасидан тўғри фойдаланиш ва йўловчилар билан мулоқот қилиш одоблари тўғрисида тушунтириш берилди.

    Самарқанд вилоятида фуқаро С.А. ва И.Э. такси хизмати ходимлари қўпол муомалада бўлгани ва буюртма ҳамда йўлкира тўловларида юзага келган муаммолар бўйича мурожаат қолдирган. Ўрганиш натижасида Yandex такси ходимларига хизмат кўрсатиш қоидаларига амал қилиш бўйича керакли огоҳлантиришлар берилди ҳамда фуқаролар шикоятлари қаноатлантирилди.

    Фарғона шаҳар “Янгийўл” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро О.И. Yandex такси хизматидан фойдаланганида йўл ҳақи сифатида олдиндан пластик картасидан ортиқча 9500 сўм маблағи олингани, аммо хизмат кўрсатувчига тўлов пулини қайтарилиши юзасидан бир неча бор қилган мурожаатлари ечим топмагани юзасидан мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма  ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб борган ва ортиқча олинган маблағ қайтариб берилиши таъминланган.

    “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасида сотувчи (ижрочи) кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмаслиги белгиланган. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган “Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари”га мувофиқ, йўл ҳақи йўловчи томонидан сафар тугагандан кейин ва багаж туширилгандан кейин у билан келган йўловчилар ҳамда ташиб келтирилган багаж сонидан қатъи назар, таксометр кўрсаткичи бўйича тўланади.

    “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармонида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари йўл қўйилган қонунбузарликларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган моддий зарарни қоплаган тақдирда, инсоннинг соғлигии ва ҳаётига зарар етказилган ҳолатлар бундан мустасно, маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, жарималар ва молиявий санкциялар (пенядан ташқари) қўлланилишидан озод этилиши белгиланган.

    10.12.2024, 20:24   Изоҳ (0)   4436
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #такси#йўлкира#Рақобат қўмитаси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда жамоат транспорти йўловчиларига тарқатилаётган бепул қўлқоп харажатлари давлат томонидан қопланади

    19.10.2020, 16:34

    Тошкент автовокзалида шаҳарлараро автобус қатнови нархлари ошди. Транспорт вазирлиги бунга изоҳ берди

    21.01.2021, 06:34

    «Раҳмат сизга, Улуғбек амаки!». Шунчаки, ҳеч бир сабабсиз яхшилик қиладиган яхши одамлар ҳақида кичик ҳикоя

    11.10.2021, 07:28

    Тошкент шаҳарлараро йўналишларда қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилди

    19.03.2022, 18:12

    «Метан танқислиги сабаб йўлкира нархлари икки бараварга ошди». Наманган ва Қашқадарёда йўловчилар йўлкира ошганини айтса, ҳайдовчилар бунга газ муаммоси сабаб демо...

    12.12.2022, 22:12

    Метан танқислиги сабаб Қашқадарёда йўлкира нархлари ошгани хабар берилганди. Вилоят транспорт бошқармаси мазкур ҳолатга муносабат билдирди

    13.12.2022, 18:00

    Қаршида 27 ёшли эркакни ўлдирган мактаб битирувчиси 12 йилга қамалди

    10.04.2023, 13:52

    Андижон шаҳрида жамоат транспортида юриш нархлари ўзгарди. Бироқ ҳокимлик буни ОАВда эълон қилмади

    17.09.2023, 10:25

    Францияда такси ҳайдовчилари намойишга чиқиб, йўлларни тўсиб қўйди

    11.12.2023, 18:12

    Транспорт вазирлигига кунлик йўлкира ҳақи режа-топшириғини бекор қилиш юзасидан сенатор сўрови юборилди 

    22.01.2024, 20:10

    “Дарё” дайжести: 30 апрелнинг энг муҳим хабарлари

    30.04.2024, 22:30

    Фарғонада автобусларда йўлкира нархи 1000 сўмга қимматлашмоқда

    31.10.2024, 12:40

    Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди

    21.11.2024, 12:20

    Mastercard Kapitalbank билан фойдали саёҳат қилинг!

    25.11.2024, 18:00

    Тасдиқланган вазирлар, Тошкентда сотилган иккита меҳмонхона, туғуруқхонада вафот этган 20 ёшли ҳомиладор аёл: 21 ноябрнинг энг муҳим хабарлари 

    21.11.2024, 22:49

    Такси ҳайдовчилари лицензияси икки баробарга қимматлашди

    22.11.2024, 17:52

    Тақиқланган жойда тўхтаган таксичилар ҳам жаримага тортиладими? Очиқ қолаётган саволлар

    22.11.2024, 19:58

    Қимматлашган такси ҳайдовчилари лицензияси, Кабул Дусовга кўрилган чора, калтакланган ўқувчи: 22 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

    22.11.2024, 22:48

    Тошкентда жамоат транспорти тун-у кун ишлаш режимига ўтказилиши мумкин

    27.11.2024, 18:52

    Мигрантлар юборган пулларнинг ярмидан кўпи Россиядан жўнатилган — Марказий банк

    29.11.2024, 20:31

    Пойтахтда 24 соатлик жамоат транспорти: тизимга ва бюджетга юклама берадиган лойиҳа нега керак?

    02.12.2024, 17:53

    Эрон аёллар кийимига оид қонунларни кучайтирди

    04.12.2024, 21:00

    TBC Bank “Salom Card” картасини чиқарди — у билан йиғиб ҳам, сарфлаб ҳам фойда кўриш мумкин

    05.12.2024, 10:32

    “Ҳаммага тенг рақобат бўлиши шарт” — электрон бозор, маркетплейслар ва мавжуд муаммолар ҳақида

    05.12.2024, 12:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.