• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ҳаммага тенг рақобат бўлиши шарт” — электрон бозор, маркетплейслар ва мавжуд муаммолар ҳақида

    Бугунги кунда бутун дунёда электрон тижорат жадал ривожланиб боряпти. Ўзбекистонда ҳам унга энг истиқболли йўналишлардан бири сифатида қаралмоқда. Электрон тижорат бошқа тадбиркорлик турлари каби ҳалол рақобатни ва шаффофликни тақозо қилади. Юртимизда бу талабларга қанчалик риоя этилмоқда, бозор қонуниятларининг бузилиши, харидор билан алоқанинг мавжуд эмаслиги, етказиб берувчи ўз зиммасига кафолат олмаслиги қандай оқибатларга олиб келади?

    Дарё ушбу мавзуда электрон тижорат вакиллари — Ўзбекистон “Селлерлар” уюшмаси раиси Тимур Рашидов, Uzum Market МЧЖ ХК сотувчиси Муҳаммаджон Муроджонов ҳамда иқтисодчи Отабек Бакиров билан суҳбатлашди.

    — Электрон тижорат бозорида нима гап?

    Тимур Рашидов: Ўзбекистонда электрон тижорат бозори тез ривожланиб боряпти. Сўнгги икки йилда сотувларимиз беш карра ўсди. Кичик тадбиркорларимиз кўпайди, янги иш жойлари яратилди, янги касблар пайдо бўлди. Бошланишида бу соҳа янги бўлганлиги сабабли тушунчалар кам эди. Лекин вақт ўтиши билан ҳаммасини ўрганиб, ривожландик. Илгари бизда катта маркетплейслар бўлмаган, кичик интернет магазинлар бор эди. Аммо босқичма-босқич бозор талаблари ва имкониятлари ўрганилди, ривожланиш йўллари кашф этиб борилди.

    Отабек Бакиров: Аввало, бозор маконни талаб қилади. Маркетплейслар ташкил этишга уринишлар ўн йиллардан бери давом этяпти. Мисол учун, бир нечта банклар уриниб кўрди, аммо молиявий ресурсларнинг танқислиги, инвестицияларнинг танқислиги, онг билан боғлиқ, IT технологиялар билан боғлиқ бўлган, практиканинг дунё миқёсида қамраб олинган эмаслиги ва унга ишонч йўқлиги доимий равишда қайсидир жараёндан юқорига ўсишга тўсқинлик қилиб келди.

    Мана, охирги икки йилда эса катта инвестициялар ва катта ресурслар йўналтирилгани учун биз Ўзбекистон мисолида биринчи миллий деб аташ мумкин, бутун ҳудудларимизни, барча аҳоли қатламларини, барча тадбиркорлик қатламларини қамраб олаётган платформанинг яратилишига гувоҳ бўляпмиз. Ушбу платформа келиб чиқиши, яъни қайси ҳудудда яшаётган истеъмолчи бўлишидан қатъи назар, қайси ҳудудда ишлаётган тадбиркор бўлишидан қатъи назар, ҳаммани жамлаяпти.

    Муҳаммаджон Муроджонов: Истеъмолчи, табиийки, маҳсулотни арзонроқ нархда сотиб олишга ҳаракат қилади. Бир эслаб кўрайлик, илгари бозор қандай ишлаган? Кўпчилик Тошкентда сотиб олиб, вилоятга олиб кетган ва қимматроқ сотган. Лекин маркетплейс ривожлангандан кейин, мисол учун, Uzum кўп жойларда ўзининг савдо нуқталарини ташкил қилмоқда. Кичик дўконлар очилмоқда ва шу сабабли маҳсулотлар нархи пасаймоқда.

    Соҳада қандай муаммолар бор?

    Тимур Рашидов: Афсуски, ҳозир адолатсиз рақобат юзага келмоқда. Айрим чет эл маркетплейслари солиқ тўламасдан ёки зиммасига жавобгарлик олмасдан, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва экспорт билан ишлаётган тадбиркорларга рақобат келтириб чиқаради. Масалан, хорижий маркетплейслардан буюртма товарларда камчиликлар бор. Мисол учун, суратда ёки видеода кўрсатилган маҳсулот бошқачароқ бўлиб чиқиши мумкин, аммо сиз уни қайтариб жўната олмайсиз, орқага йўл йўқ. Айрим компаниялар эса қайтариб олишни таклиф қилади, агар улар расман рўйхатдан ўтган ва солиқ тўлайдиган дилерлар бўлса. Улар сифатига жавоб беришади ва Ўзбекистонда истеъмолчилар ҳуқуқларига амал қилган ҳолда, маҳсулотни қайтариб олади. Агар ТEMUни олсак, истеъмолчилар буюртма беради, товар келиши камида ўн тўрт кунга, баъзан бир ойга чўзилади. Аммо қайтариб бўлмайди. Биз эса импорт товар буюртирсак сифатига қараймиз ва сифати тўғри келмаса, буюртирмаймиз. Ҳар қандай маҳсулотнинг сифати муҳим. Бизнинг товарларимиз истеъмолчиларга ёқмаса, қайтариб беришлари мумкин.

    Отабек Бакиров: Мен бир неча кун аввал шу мавзуда ёзган эдим – хорижий маркетплейсларга давлатнинг муносабати қандай, рўйхатдан ўтиш, солиқчилик, истеъмолчилар олдидаги масъулият нуқтаи назаридан муносабат қандай бўлиши керак? Лекин ҳали саволларимга жавоб олганим йўқ. Гап фақат истеъмолчининг ёки тадбиркорларнинг саволида эмас, бу ўринда рақобат масаласи ҳам бор-да. Тенг рақобат, тенг имкониятлар бўлиши лозим. Тенг рақобат бўлмайдиган бўлса, тадбиркор жуда катта маблағ, вақт, ресурс сарфлайди, кутилган натижага эга бўлолмайди, бозор синади.

    Қайсидир тадбиркор ёки қайсидир платформа қатъий қоидалар йўқлиги туфайли тирқишлардан фойдаланиб бозорни эгаллаб олади, бундан давлат ҳам ютмайди, истеъмолчи ҳам ютмайди, чунки истеъмолчининг олдидаги жавобгарлик мавжуд эмас. Ва яна бир тарафи, бизда интернет дўконлар платформалари фақат бир тарафлама – импортга мўлжалланган, экспортга эмас. Мана шу нарса мен учун савол.

    Муҳаммаджон Муроджонов: Яна бошқа камчиликлардан бири, муддатлар бўйича келишув қоидалари йўқлиги. Шу сабабли, чет эл маркетплейсларидан заказ қилинганда муддат жуда чўзилади. Мижозларнинг асосий эътирози ҳам шунда. Онлайн маркетплейсда минг сўм, икки минг сўм арзонроқ нархни кўрасиз-да, буюртма берасиз, шундоққина ёнингизда турган нарсани олиш ўрнига бир ойлаб кутасиз.

    Бундан ташқари, яна бир минус тарафи — сифат назорати йўқлиги. Бу катта муаммо. Биз Ўзбекистонга олиб кираётган ҳар бир маҳсулотимизни расмий равишда сифат назоратидан ўтказамиз. Мисол учун, хориждан идиш-товоқлар олиб кирамиз. Улар албатта сифат назоратидан ўтиши керак, чунки уларда таом тайёрланади, озиқ-овқатлар сақланади. Хорижий платформаларда эса ҳеч қандай сифат назорати йўқ.

    Отабек Бакиров: Бу жуда нозик масала. Мен истеъмолчи сифатида буюртма берсам, албатта талабларим бўлади. Бизнес вакили буюртма қилганда эса, бошқачароқ талаблар қўяди. Яъни регулятор бизнес вакилига, юридик шахс сифатида, юқорироқ талаблар қўяди. Чунки юридик шахс мижозлар билан ишлайди. Агар мен бу платформадан маҳсулот сотиб олаётган бўлсам, рақобатни қўллаб-қувватлаш қўмитаси мени ҳимоя қилади. Жисмоний шахс сифатида ўзим риск қиляпман ва хавфларни ўз бўйнимга оляпман. Аммо буни қабул қилиш билан боғлиқ хатарлар мавжуд. Бу ерда регулятор керак. Бу муддатлар ва тўловларни қайтариб олиш билан боғлиқ масаладир. Истеъмолчи ўзини ўзи ҳимоя қилолмайди. Мен истеъмолчи сифатида сотиб олаётган маҳсулотим хавфсизлигини таъминлай олмайман. Шу жойда регулятор керак. Ҳамма иштирокчилар учун тенг қоидалар кутилади. Тенг имкониятлар яратилганда, қоидаларга ҳамма амал қила бошлайди.

    Гап ТEMUни тақиқлаш ёхуд фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги кетмаяпти. Аввало, уларнинг вакиллиги бўлсин, Ўзбекистонда юридик шахс кўринишида ваколатхона ташкил этилиши керак. Шунингдек, истеъмолчи билан икки томонлама муносабатлар бўлиши керак. Шу каби муносабатларни тартибга солиш учун регулятор керак. Рақобат қўмитаси бўладими ёки Истиқбол лойиҳалар бўйича миллий агентлик бўладими... Мен ҳозир саволларимни кимга йўналтиришни ҳам билмайман.

    Масаланинг илдизи қонунчиликда. Бизнинг қонунларимиз ҳали буни тартибга солишга етарли талаблар қўймаган. Ҳозир мен бизнес вакилларининг мулоҳазаларни эшитгандан кейин хулоса қиляпман: ишни қонунчиликдан бошлаш керак ва давлат органи майдонга чиқиш керак. Мана беш йил давомида Яндекс ҳеч қандай рўйхатдан ўтмасдан такси фаолиятини кўрсатди ва рўйхатдан ўтгач, 10 ой ичида 100 миллиарддан кўпроқ солиқ тўлабди. Шу эртароқ бошлаганда эди...

    ТEMU мисолида гапирганда эса кимга мурожаат қилишни билмайман. Давлат органи ҳам билмайди. Мисол учун, мен, Бакиров Отабек, берган буюртмам ваъда қилингандек ўн тўрт кунда эмас, йигирма саккиз кунда келди. Кўрсатилган товар расмда, яъни фотода ёки видеода кўрсатилгандек бўлиб чиқмади, деб мурожаат қилиб кимга арзимни айтаман? Ҳеч кимга айта олмайсиз, товарни ҳам қайтариб бера олмайсиз, солиқ ҳам давлатимизга келмайди, иқтисодимиз ҳам ривожланмайди.

    Нима қилиш керак?

    Тимур Рашидов: Бу бозорга аста-секин таъсир қилишни бошляпти. Ижтимоий тармоқларни кузатиб борамиз. Instagram тармоғида хорижий платформаларнинг агрессив рекламаси кетяпти ва бу Ўзбекистон аудиторияси учун мўлжалланган. Мен Ўзбекистон Селлерлар уюшмасини бошқараман. Бизлар бизнесменларга ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. Лекин ноҳалол иштирокчиларни ёпиш ёки рақобат чораларини қўллаш монополияга қарши қўмиталар каби юқори органлар орқали амалга ошади. Бизнинг қўлимизда эмас бу. Буни истеъмолчилар ҳам гапиришлари керак, ёзиши керак. Бизга норматив ўзгаришлар керак. Бугун кунда электрон тижорат соҳасида янги қонун кўриб чиқилмоқда.

    Отабек Бакиров: Шундай яратилиши керакки, истеъмолчилар ютқазмасин. Биз танловга эга бўлишимиз, лекин танловимиз қонун қоидаларига бўйсуниши керак. Хоҳласа ушбу компаниядан фойдаланиши, хоҳласа бошқасидан. Мана шу манфаатлар ҳимоя қилиниши керак ва тенглик яратилиши керак. Мисол учун, Яндекс бир шаҳарда фаолиятини бошлаб, уни кенгайтириб иккинчи шаҳарга ўтиши учун вақт сарфлайди. ТEMU эса бирданига бутун Ўзбекистонни қамраб олиб, бозорни эгаллашга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирда истеъмолчилар ҳам, бизнес ҳам ўзининг эътирозларини тўлиқ шакллантиришга улгурмаган. Яъни, ҳамма ҳам бу платформанинг муаммоларига дуч келиб улгурмаган. Қолаверса, менинг назаримда, бу компанияларнинг ўз ҳимоячилари ҳам бор....

    Муҳаммаджон Муроджонов: Айрим блогерлар ўз обуначиларига ТEMUдан заказ қилишни ўргатаётганини кўряпмиз. Асосан, бу қизлар ва аёлларни қамраяпти. Уларга майли заказ қилишни ўргатинглар, лекин унинг салбий томонларини ҳам ўргатинглар дейман. Блогерлар реклама қилаётган ТEMU жавобгарлик олмаса ҳам, улар ҳам жавобгар бўлиши мумкин. Айримлар бу орқали ўрганиб заказ қилади, маҳсулот яхши ёки ёмон бўлса ҳам жавобгарлик уларнинг ўзига тушади. Мана, Рақобат қўмитаси ҳам бу ерда вакил сифатида, юридик шахс шаклида муаммо билан шуғулланмоқда.

    Отабек Бакиров: Айнан мана шу платформалар орқали, агар ишни тўғри йўлга қўйилса, бизга янги экспорт каналларини очиш мумкин. Биз бу платформалардан ҳозирча фақат импорт нуқтаи назардан фойдаланяпмиз, лекин, аслида, ишлаб чиқарувчилар ҳам фойдаланиши керак, фақатгина истеъмолчилар эмас. Жаҳон савдо ташкилотига кирамиз, ўшанда бу платформалардан экспорт каналларини очиш учун ҳам фойдаланишимиз керак. Нима сабабдан Чорсу бозори тадбиркори ёки Чустдаги пичоқчи ўз маҳсулотини сотолмаслиги керак? У платформалар орқали Хитойга, Аргентинага, Венгрияга сотиш керак. Мана имкониятлар мавжуд, яъни биз бу имкониятлар ҳақида ўйлашимиз керак.

    Тимур Рашидов: Бугунги кунда дунёга машҳур маркетинглар кириб келди, бу ерда рўйхатдан ўтиб ишлаяпти. Биздан ҳам буюртма қилинмоқда. Россиядан ҳам буюртма бера оламиз, товарларни ва маҳсулотларни ботдан ҳам сотиб оламиз. Экспортга ишлаяпмиз. Ҳамма тадбиркорларимиз бу платформаларга кириб ўз маҳсулотини Қозоғистонга ҳам, Арманистонга ҳам, Россияга ҳам сота олади.

    Тимур Рашидов: Масалан, Alibaba платформаси орқали экспорт қилдик. Барибир олиб кираётганимиз кўпроқ, буни тан олиш керак. Uzumда ҳунармандлар чиқиб соца бўлади. Лекин битта нарса бор, биз уюшма томонидан бозорга одамларни чақирдик ва яна чақиряпмиз. Келинг, уюшмага гаплашамиз, ёрдам берамиз, ўргатамиз. Чунки уларни ўргатиш керак. Кўпчилик ўйлайдики, келдинг, товар қўйдинг расмга олдинг, бўлди ўзи сотилади. Йўқ бу иш қийинроқ. Аниқ мижозлар билан ишлашинг керак. Ахир ёзишади, жавоб бериш керак. Бу ишларни ўргатишга ҳаракат қиляпмиз. Бўш вақтларида қўшимча даромад олиш учун.

    Отабек Бакиров: Бугунги учрашувимиздан мен олган асосий фикр шуки, айтишимиз керак бўлган гапни айтдик, қолгани энди жараёнда кўринади. Энди оммавий ахборот воситаларида истеъмолчиларнинг нуқтаи назарларини ҳисобга олиб, бошқа ишлаб чиқарувчилар ёки платформаларнинг кўз қарашларини инобатга олиб муҳокама бўлиши керак. Ва бу муҳокамалар кейинчалик қонунчилик талабларига айланиши керак. Муҳокамалар натижасида хулосалар чиқаришимиз мумкин.

    Тимур Рашидов: Асосий мақсадимиз — соғлом бозордаги соғлом рақобатни йўлга қўйишдир. Биз бир-биримиз билан гаплашишимиз керак, давлат тадбиркорлар билан, мижозлар билан, чунки ҳамма бир-бири билан гаплашса, бир хулосага чиқамиз ва ортда қолиб кетмаслик керак. Шу бозорда тадбиркорлар ишлаяпти, агар онлайн платформаларда ишлайдиган тадбиркорлар ёрдамга муҳтож бўлишса, уюшмага келишсин. Биз ёрдам берамиз. Уюшмага ҳам келишмаса, онлайн платформада ишлайдиган тадбиркорларга мурожаат қилишсин, ёрдам беришади.

    Олимжон Сафоев суҳбатлашди

    05.12.2024, 12:06   Изоҳ (0)   5423
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Uzum Market#Тимур Рашидов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болаларни ҳимоя қилиш кунида Uzum ёш фойдаланувчилар учун онлайн-хавфсизлик қоидаларини эслатиб ўтди 

    01.06.2024, 09:00

    Ўзбекистонликлар чиллага қандай тайёргарлик кўришмоқда

    05.06.2024, 18:00

    Ўзбекистондаги харидорларнинг деярли ярми товарларни қидиришда биринчи навбатда маркетплейсларга киради

    04.07.2024, 18:00

    Uzum Банк Uzum виртуал картасига олдиндан буюртма беришни ишга туширди

    01.08.2024, 19:30

    Янги ўқув йилига тайёргарлик: харидлар чек-листи

    03.08.2024, 15:00

    Қашқадарёда ўқитувчиларнинг номига 163 млн сўм онлайн кредит расмийлаштирган шахс ушланди 

    05.08.2024, 21:42

    Янги моделдаги HUAWEI смартфонлари қайси жиҳатлари билан ажралиб туради?

    28.08.2024, 21:20

    1 йил давомида ўзбекистонликлар “Оила танлови” бренди остидаги 1,5 миллиондан ортиқ маҳсулотга буюртма берган

    24.09.2024, 13:30

    Uzum Tezkor ва Korzinka Go ҳамкорликда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришни бошлади

    09.10.2024, 15:00

    Uzum fintech ва e-commerce хизматлари синергиясини кучайтирмоқда 

    11.11.2024, 16:30

    Ўзбекистонликлар 11.11 савдосида 1 миллиондан ортиқ онлайн буюртма берди

    20.11.2024, 18:00

    SOKOLOV тақинчоқлари эксклюзив Uzum Market’да

    22.11.2024, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.