Ўзбекистонда энди автомобиль эгаси камералар томонидан қайд этилган барча йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жавобгар бўлмайди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар берди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда. Уларга кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун автомобиль эгаси эмас, балки бевосита уни бошқараётган шахс жавобгарликка тортилади.
Лойиҳа муҳокамаси 26 сентябрга қадар давом этади.
Изоҳ (0)