• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Саёҳат

    Радарсиз йўллар, камерасиз чорраҳалар, арзон бензин ва сигнал чалмайдиган ҳайдовчилар. Куала Лумпурда бир кун

    ...Assalomу алайкум, акалар, бирор ёрдам керакми? 

    Куала Лумпур аэропортидан чиқаверишда кўринишидан унчалик ҳам ўзбекка ўхшамайдиган, тўрт энлик соқол қўйиб, футболка ва шортик кийиб олган бир йигит жилмайиб, бизга мурожаат қилаётган эди.

    У киракаш экани, кун давомида шаҳарнинг энг диққатга сазовор жойларини кўрсатишни таклиф қилди. Хизмат шартлари келишилгач, йўлга тушдик.

    Искандар — бир ярим йилдан бери Куала Лумпурда истиқомат қилаётган 25 ёшли қўқонлик йигит.

    Дастлаб ошпазлик қилган, кейин эса киракашликка ўтган. “Ошпазликдан шу тинчроқ, даромади ҳам яхши. Яна ҳар куни қайсидир юртдошим билан суҳбатлашиб, мусофирда эканимни унутаман”, дейди у. Унинг бир кунлик хизмат ҳақи — 100 доллар. Ана шу пулнинг ўртача 20-25 фоизини бензин ва пулли йўлларга тўлайди. Қолгани соф фойда.

    Малайзияда фуқаролиги бўлмаган шахслар расман таксичилик хизматини кўрсата олмайди. Шунинг учун ҳам Искандар тур-фирмалар учун таксичилик сервисини таклиф қила олади, ёки аэропортда ўзи мустақил мижоз кутади ва деярли бирор кун ишсиз қолмайди.

    Яшаш, автомобиль ижараси ва бошқа харажатлардан орттириб, ойига 1000-1200 доллар уйга юборади. Келаси йили уйланмоқчи эканини айтди — “Тўйдан кейин яна келаман, албатта!”.

    Бахтли одамлар мамлакати

    Аслида, кўп давлатларда шунақа: одамлар бир-бирини танимаса ҳам худди эски танишлардек жилмайиб қарашади. Куала Лумпурда ҳам хўмрайган чеҳраларни учратиш амри  маҳол. Йўл сўраб қолгудек бўлсангиз ҳамма ишини ташлаб, эринмасдан икир-чикиригача тушунтиради.

    Биз юрган кўчалар ниҳоятда тоза ва озода эканига эътибор қаратдик. Дарвоқе, бу ерда кўчани ифлослаши мумкин бўлган ягона жонзот — маймунлар экан. Жониворлар исталган пайт олдингиздан чиқиб қолиши, қўлингиздаги егулик ёки ичимликка чанг солиши ва ўғирлаб кетиб, кўчада ўзи истагандек истеъмол қилиши ва энг ёмони ўзидан чиқинди қолдириши мумкин. Одамлар бундай ҳайвонлардан бир даража баландда туради.

    Радарсиз йўллар

    Ўзбекистонлик ўқувчиларга Малайзия йўлларини қандай таърифлашни ҳам билмайсан киши. Нима десак экан, масалан, Тошкентнинг энг марказий кўчаларида ҳам ҳеч бўлмаса чала ямалган йўл қатлами ёки нотекис ўрнатилган канализация қопқоғига дуч келасиз-ку, у ерда ҳаттоки шу ҳам йўқ. Йўллар ойнадай равон ва мукаммал.

    Энг қизиғи, Куала Лумпур йўлларида бирорта ҳам радарни учратмадик. Рост айтяпман, битта ҳам! Ҳаттоки чорраҳаларда чизиқни босишингизни пойлаб турадиган камералар ҳам йўқ. Ишонмаяпсиз-а? Ана шунақа.

    Бензин — жуда арзон. Жудаям!

    Бензин нархларини Ўзбекистон билан таққосламоқчи бўлдим.

    — Сизларда Аи-80 қанча туради, деб сўрадим Искандардан. У кулиб юборди. Бу давлатда бу маркали бензин сотилмас экан. (Ўзи 80 бензин фақат Ўзбекистон ва саноқлигина давлатларда қолди, шекилли).

    Малайзияда бензин нархлари бошқа мамлакатларга нисбатан анча арзон. Чунки ҳукумат ёқилғига субсидия беради.

    Нархлар қуйидагича:

    • РОН 95 (одатдаги бензин): Бу Малайзияда энг кўп қўлланиладиган ёнилғи тури бўлиб, ҳукумат томонидан субсидияланган.
    • Нархи тахминан литрига 0.45 – 0.50 АҚШ доллари атрофида.

    • РОН 97 (юқори сифатли бензин): Бу бензин тури субсидияланмайди, шунинг учун унинг нархи халқаро бозорга мос равишда ўзгариб туради.
    • Одатда, 0.80 – 1 АҚШ доллари атрофида бўлади.

    • Дизель: Дизель ёнилғиси ҳам субсидияланади ва унинг нархи тахминан 0.45 АҚШ долларига яқинлашади.

    Мана нархлар. Уларни Ўзбекистон билан ўзингиз таққосланг. Менинг юрагим дош бермайди.

    Малайлар нега сигнал чалмайди?

    Куала Лумпурда аксарият йўллар пулли экан. Жуда қиммат ҳам эмас — шаҳар ичидаги йўллар кичик ва қисқа масофалар учун тахминан 0.20 – 1.0 долларни ташкил этади. Шаҳарлар орасидаги магистрал йўллар эса босиб ўтиладиган масофага қараб, 2 – 10 доллар оралиғида бўлиши мумкин.

    Тўловлар кўпинча автоматлаштирилган тизим орқали амалга оширилади ва ҳайдовчилар тўлов карталаридан фойдаланади. Искандар картасини тўлдиришни унутибди — шлагбаум кўтарилмади. У машинадан тушиб, йўлга масъулларни топиб, нақд тўлаб, йўлни очгунча орадан 3-4 дақиқа ўтди. Орқамиздан келиб турган автомобиллар эса на сигнал чалди, на бақириб сўкинди ва на жаҳл қилиб нариги қаторга ўтиб олди. Ваҳоланки, ён қаторлар бўм-бўш эди. Йўқ, ҳайдовчилар сабр билан йўл очилишини кутди.

    Умуман, шаҳар ичида ҳам бирорта ҳайдовчи “биб-бибиллатиб” сигнал чалганини эшитмайсиз. Худди параллел дунёда яшайдиган одамларга ўхшайди улар. Яна қаторни алмаштириш учун чироқчаларингизни сал ёқсангиз кифоя — шартта тўхтаб сизни ўтказиб юборишади. Тез юрадиган қаторда кетаётган бўлсангиз ҳам орқадан бирорта қора Gentra келиб, кўзни ўйиб оладиган лед чироғини ҳам ёқмас экан. Жуда қизиқ.

    Нега шунақа?

    Малайзияда, айнан, Куала Лумпурда қоидабузарликни аниқлайдиган радар ёки камералар нега йўқ? Чунки:

    – ҳайдовчилик маданияти ва таълим юксак даражада. Бу мамлакатда ҳайдовчилик маданияти жуда юқори даражада шаклланганига гувоҳ бўлдик, ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига худди қонунларга риоя қилгандек муносабатда бўлишаркан. Умуман, йўл ҳаракатининг барча иштирокчилари қонун-қоидаларига итоатли. Мактаблар ва жамоат ташкилотлари ҳайдовчилик маданиятига, йўлда ўзаро ҳурмат ва эҳтиёткорликка катта эътибор қаратади, шунинг учун ҳайдовчилар радар ёки жарима ёзувчи камералар бўлмаса ҳам масъулият билан ҳаракатланади.

    – қонунлар жуда қатъий. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик ҳоллари аниқланганида жазолар ўта қатъий ва қоидабузарларга жазо муқаррар. Таниш-билиш ёки ишни “енг ичида битириш” ҳақида ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам ҳайдовчилар қоидаларни бузишдан жуда эҳтиёт бўлади ва ўз ихтиёри билан уларга бўйсунади.

    – йўллар жуда равон ва белгилар аниқ. Аксарият йўллар, пулли. Балки шунинг учун ҳам улар равон ва мустаҳкам. Белгилар эса ҳаракатланиш учун жуда ёрдам беради, чалғиб ёки адашиб йўлни тополмай қолишингиз қийин.

    Нима қилиш керак?

    Ўзгаришимиз керак. Ҳукумат, ЙҲХ ёки радар ўрнатаётган тадбиркорлар ўзгаришини кутиш эмас, ўзгаришни ўзимиздан бошлашимиз керак. Бугуноқ.

    Тасаввур қилинг, агар ҳеч ким қоида бузмаса, ҳамма йўл ҳаракати қоидаларига итоат қилса, радар ўрнатаётган тадбиркорлар касодга учрайди ва бу камералар ўз-ўзидан йўқ бўлади.

    Агар ҳамма ўзгарса, тезликни меъёрдан оширмаса йўлларда одамлар ўлимига чек қўйилади. Кимнингдир боласи қайсидир “ўпка” ҳайдовчини деб машина ғилдираклари остида қолиб ҳалок бўлмайди. Қанча оилалар, одамлар бахтли яшайди.

    Одамлар бахтли бўлса, кўчаларда худди Малайзиядагидек бир-бирига жилмайиб боқади, йўлларда бир-бирига меҳр кўрсатади, оғринмай йўл беради, сиқиб ўтмайди, ҳақорат қилмайди.

    Ва биз ривожланишнинг катта босқичига қадам қўямиз.

    Ўзгарайлик!

    Аҳмад Юсупов тайёрлади

    19.11.2024, 07:00   Изоҳ (1)   17068
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. otabek2118787@gmail.com / 19.11.2024, 11:04

      Жуда зур экан, хавас килдим. Биз хам шундай булайлик.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун 2060 йилгача 400 млрд доллар ажратиши керак бўлади

    19.11.2024, 00:40

    “Ичимга жин кириб олиб, болани ўлдиришимни буюрди деяпти” — адвокат   

    18.11.2024, 23:30

    Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси, кучга кирган янги қонунлар, Андижон вилояти бўйича йиғилиш: 18 ноябрнинг энг муҳим хабарлари 

    18.11.2024, 23:20

    Ўзбекистонда омбудсманга янги ҳуқуқ берилди

    18.11.2024, 22:15

    “Бола қўрқинчли тан жароҳатлари билан қонга беланиб ётганди”. Яшнободдаги қотиллик юзасидан ИИБ ходимлари кўрсатма берди

    18.11.2024, 21:57

    Президент Андижонда аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди

    18.11.2024, 21:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ким Чен Ин очилганига уч ҳафта ҳам бўлмаган туристик курортни хорижликлар учун ёпди

    Дунё | 18 июл, 19:40

    “Электр токи узилишидан кўрилган зарарни қоплаш механизми жорий этилиши зарур” — тадбиркор

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:25

    Ҳатто юлдузлар ҳам ашаддий мухлис боълади: севимли санъаткорлари билан учрашганда оъзини ёъқотиб қоъйган машҳурлар

    Кино | 18 июл, 19:17

    Ўзбекистонда ўн мингдан ортиқ ходимнинг 130 млрд сўмга яқин маоши ундириб берилди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:55

    Twitter асосчиси қуёшда юриш вақтини назорат қилувчи Sun Day иловасини тақдим этди

    Технологиялар | 18 июл, 18:52

    Тошкентда ижарадаги уйида “Покер” ўйинларини ташкил этган хорижлик фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:45

    Корея Ўзбекистондан олтита хизмат ити харид қилди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.