• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнидаги кейинги қадамларни муҳокама қилди

    Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    “Ўзбекистон - 2030” стратегиясини жорий йилги давлат дастури доирасида амалга оширишнинг ҳолати ҳамда келгуси йилда ислоҳотларни янада илгари суриш истиқболлари кўриб чиқилди.

    Давлат бошқарувида кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни доирасидаги кейинги қадамлар муҳокама қилинди. Миллий қонунчиликни ЖСТ қоидалари ва талаблари билан уйғунлаштиришни жадаллаштириш, шунингдек, мамлакатнинг глобал рейтинглардаги ўрнини яхшилаш бўйича ишларни давом эттириш зарурлиги қайд этилди.

    Президент режалаштирилган барча лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш, стратегик ислоҳотлар кун тартибини янги ташаббуслар билан, айниқса мамлакатимизда эълон қилинган Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” иқтисодиёт йилидаги вазифаларни ҳисобга олиб янада бойитиш муҳимлигини таъкидлади.

    Ўзбекистон нима учун ЖСТга аъзо бўлиши керак?

    Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳ 1998 йилда ташкил этилган эди. Кейинги йилларда ушбу ишчи гуруҳ фақат уч марта учрашди ва 2005 йилларнинг ўрталарига келиб бу борада халқаро экспертлар билан учрашувлар тўхтаб қолганди.

    2018 йили мустақил эксперт, ЖСТ масалалари бўйича ҳуқуқшунос Умида Ҳақназар Ўзбекистон жаҳон савдо ташкилотига кириши хусусида фикр билдирган эди.

    “Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этиб, ишлаб чиқаришни ривожлантиришда, экспортни ўстириш ва кенгайтиришда, бозор ислоҳотларини давом эттириш барқарорлигини таъминлашда ёрдам бериши мумкин. Техник тартибга солиш, божхона маъмуриятчилиги, хизмат соҳасидаги қонунчилик бўйи­ча институционал ислоҳотлар ишлаб чиқариш, илмий-техник ривож­ланишнинг дунё миқёсидаги жараёнига интеграция­лашув имкониятини тезлаштиради ва осонлаштиради. Бу ишбилармонлик ва рақобат муҳитининг янада яхшиланишига олиб келади. ЖСТга аъзо бўлиш алоҳида корхоналарга берилган ҳаммага бир хил бўлмаган имтиёз ва тартибларни бекор қилишни, коррупция даражасини камайтиришни англатади. Хусусий сектор ҳаққоний қоидалар бўйича ривожланади”, деган эди у.

    Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни 2020 йил июль ойида бўлиб ўтган ишчи гуруҳнинг тўртинчи йиғилиши билан расман қайта тикланди. Шундан сўнг 2022 йил июнь, 2023 йил март ва 2023 йил ноябрь ойларида яна учта учрашув бўлиб ўтди.

    Фото: Freepick

    2023 йил сентябрида Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессияси доирасида Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказганди. Унда ЖСТ бош директори Ўзбекистон томонидан ташкилотга аъзо бўлиш борасида кўрилаётган чораларни юқори баҳолаган. Нгози Оконжо-Ивеала ЖСТ котибияти Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтган ҳамда мамлакат яқин келажакда ташкилотга қўшилишига ишонч билдирганди.

    2024 йилнинг февралида Ўзбекистонда 5 та қонун ЖСТ битимларига уйғунлаштирилиши айтилган эди. Май ойи охирида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши юзасидан ишчи гуруҳнинг Женевада бўлиб ўтган саккизинчи йиғилишида мамлакатнинг ушбу ташкилотга қўшилиш учун зарур ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлари юқори баҳолаганди.

    Шавкат Мирзиёев 5 июнь куни Жаҳон савдо ташкилоти бош директори доктор Нгози Оконжо-Ивеалани қабул қилган эди. Унда ЖСТнинг кўмаги билан Ўзбекистонда Савдо сиёсати бўйича компетенсия марказини ташкил этиш таклиф этилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу куни Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева “Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни” конференцияси доирасида ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашганди. Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши давлат раҳбари учун ўта муҳим устувор масала эканига алоҳида эътибор қаратилган.

    ЖСТнинг еттинчи бош директори Нгози Оконжо-Ивеала ташкилотга аъзолик ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтган эди:

    ЖСТга аъзо бўлишнинг кўплаб афзалликлари бор. Мамлакат қилиши керак бўлган нарса – бор имкониятлардан фойдаланиш. Ташкилот аъзолари дунё савдосининг 98 фоизини қамраб олади ва сиз унга аъзо бўлиш орқали бошқалар билан ишлаш имкониятига эга бўласиз. ЖСТга аъзолик Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларига жаҳон бозорига чиқиб, рақобатбардошликни ошириш имкониятларини беради. Ташкилотга аъзо бўлган мамлакатлар юқорироқ иқтисодий ўсиш суръатларини кўрсатмоқда.
    Сўнгги ўн йилликларда ЖСТга қўшилган мамлакатларда иқтисодий ўсиш кузатилмоқда. 2024 йил май ойида Женевада ЖСТ аъзоларини қизиқтирган асосий масалалар бўйича муваффақиятли музокаралар ўтказилди.

    5 июнь куни Жаҳон савдо ташкилоти, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси кўмагида ўтказилган юқори даражадаги конференция президент ёрдамчиси Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш йўлидаги шаҳдам қадамлари яна бир бор намоён бўлганини қайд этди.

    Аввалроқ “Дарё” Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) янада чуқурроқ интеграциялашуви ва Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш борасидаги саъй-ҳаракатлари мураккаб дилеммани келтириб чиқараётгани ҳақида мақола эълон қилган эди.

    Президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Урунов Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг 9-йиғилиши 2024 йилнинг 5-6 декабрь кунлари Женева шаҳрида бўлиб ўтишини маълум қилди.

    22.11.2024, 21:44   Изоҳ (0)   3222
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Шавкат Мирзиёев#Сума Чакрабарти#ЖСТ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан Ўзбекистонни узоқ истиқболда ривожлантириш йўналишларини муҳокама қилди

    19.10.2020, 19:58

    Шавкат Мирзиёев АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондони Кеннет Маккензини қабул қилди

    20.10.2020, 19:57

    Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди

    02.03.2021, 16:48

    Шавкат Мирзиёев Россия Сенати раиси Валентина Матвиенкони «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

    28.08.2021, 16:15

    Шавкат Мирзиёев ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди

    04.07.2022, 20:52

    Давлат бошқаруви академияси энг илғор хорижий тажрибалар асосида трансформация қилинади

    04.08.2022, 17:30

    Шавкат Мирзиёев маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди (фото)

    20.09.2022, 20:47

    Шавкат Мирзиёев маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди (фото)

    16.12.2022, 23:55

    Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчисини қабул қилди

    23.06.2023, 19:55

    Президент Сума Чакрабарти билан мамлакатни халқаро рейтинглардаги ўрнини юксалтириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди

    15.12.2023, 20:50

    Шавкат Мирзиёев маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан амалий учрашув ўтказди

    11.01.2024, 08:26

    Президент иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди

    06.03.2024, 22:00

    Ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича танловлар ўтказилади

    19.11.2024, 19:08

    Президентнинг Сенат биринчи мажлисидаги нутқи, Андижондаги Бобур ҳайкалининг кўчирилиши, Наманган ва Бухорода ис газидан беш кишининг вафот этиши: 19 ноябрнинг энг...

    19.11.2024, 22:50

    Шавкат Мирзиёев бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди

    20.11.2024, 12:10

    Ўзбекистонда аҳоли жон бошига даромад 3 минг долларга етиши кутилмоқда

    20.11.2024, 11:40

    Ўзбекистон Қуролли кучлари жанговар салоҳияти оширилади 

    20.11.2024, 13:04

    Ўзбекистонликларга Қозоғистон ва Тожикистонга ҳам ID-карта орқали ўтиш имконияти яратилади

    20.11.2024, 13:25

    Ўзбекистонда 2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” бўлади

    20.11.2024, 14:03

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бош вазир номзодини кўриб чиқишга бағишланган мажлиси суратларда

    20.11.2024, 21:05

    Булунғурда мева-сабзавот, тўртта туманда узум етиштириш: президент Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди 

    20.11.2024, 22:25

    “Трамп эраси”: АҚШнинг янги президенти ўз атрофига кимларни йиғмоқда?

    21.11.2024, 20:10

    Тошкентдаги International ва Lotte меҳмонхоналари сотилди

    21.11.2024, 17:10

    Ўзбекистонда ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади

    21.11.2024, 17:52

    Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди. Нималар муҳокама қилинди?

    21.11.2024, 18:48

    АҚШ Сенати Украинанинг қарзидан кечишга қарши резолюцияни маъқулламади 

    21.11.2024, 21:50

    Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Нидерландиядаги элчиси этиб тайинланди

    21.11.2024, 21:22

    Тасдиқланган вазирлар, Тошкентда сотилган иккита меҳмонхона, туғуруқхонада вафот этган 20 ёшли ҳомиладор аёл: 21 ноябрнинг энг муҳим хабарлари 

    21.11.2024, 22:49

    Қозоғистон президенти Украинадаги уруш кучайгани муносабати билан шошилинч топшириқ берди 

    22.11.2024, 08:45

    Ким Чен Ин АҚШ билан термоядро уруши хавфи борлигини эълон қилди

    22.11.2024, 09:15

    Вазирлик ва идоралар президент қарори ижросини нега бажармаяпти?

    22.11.2024, 11:15

    Президент Кубоги. Нодирбек Абдусатторов, Якуббоев ва Синдоров турнирни ғалаба билан бошлади

    22.11.2024, 10:23

    Ўзбекистонда ҳайвонот ва ўсимлик дунёси муҳофазаси кучайтирилади

    22.11.2024, 15:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    БМТ ишчи гуруҳи Гулнора Каримова ордерсиз ҳибсга олингани ҳақида хулоса чиқарди

    Ўзбекистон | 5 июл, 21:44

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.