Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 27 августдаги фармони билан Россия Сенати раиси Валентина Матвиенко «Дўстлик» ордени билан тақдирланди, деб хабар беради «Gazeta.uz».
Мукофот «Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчиликни мустаҳкамлашга фаол қўшган саъй-ҳаракатлари, парламентлараро алоқаларни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши кўп қиррали Ўзбекистон—Россия ҳамкорлик дастурлари ва лойиҳалари, шу жумладан, минтақалараро ўзаро алоқа ва икки томонлама маданий-гуманитар алмашинув салоҳиятини тўлиқ очиб беришга қаратилган лойиҳаларни самарали амалга оширишга қўшган ҳиссаси» учун берилган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Шавкат Мирзиёев Москва давлат халқаро муносабатлар институти ректори Анатолий Торкуновни, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ президенти Сума Чакрабарти, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни ҳам «Дўстлик» ордени билан мукофотлаганди.
Изоҳ (0)