Шавкат Мирзиёев 15 декабрь куни иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти иштирокида йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурининг натижадорлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларнинг бориши ва келгуси режалар кўриб чиқилди. Инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш, хориждаги етакчи компания ва молиявий институтларни жалб қилган ҳолда иқтисодиётнинг турли тармоқларида йирик лойиҳаларни илгари суриш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёни ва мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини юксалтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)