• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эронда ҳижоб ўраш қоидаларини бузган аёллар учун махсус “клиника” очилади

    Эронда ҳижоб ўраш қоидаларини бузган аёллар учун махсус “клиника” очилиши эълон қилинди. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

    Фото: Getty Images

    Расмий равишда “ҳижобни ечишни рад этиш клиникалари” деб номланган бу муассасалар диний қоидаларга амал қилмайдиган аёллар ва ўсмирларга руҳий ёрдам кўрсатади. Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш штабининг Хотин-қизлар ва оила бўлими бошлиғи Меҳри Толебийга кўра, даволаниш ихтиёрий бўлади. Бундай марказларнинг асосий мақсади — қўллаб-қувватлаш ва “илмий” даволаш орқали эронлик аёлларнинг “қадр-қимматини ва камтарлигини тиклаш”. 

    Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш штаби Буюк Британия ва бошқа давлатлар томонидан инсон ҳуқуқларини бузгани ва Эроннинг исломий кийиниш қоидаларига риоя қилмаган аёлларга нисбатан жазо чоралари кўргани учун санкциялар остида. Уни тўғридан-тўғри олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаий томонидан тайинланган Муҳаммад Солиҳ Ҳошимий Голпаегани бошқаради.

    Эронда ҳижобга қарши норозиликлар

    Ҳозирда Эронда аёллар жамоат жойларида ҳижобсиз чиқиш ҳуқуқига эга эмас. Шу туфайли мамлакат бўйлаб мунтазам равишда норозилик намойишлари бўлиб ўтади. 2022 йили 22 ёшли Маҳса Аминий ҳижобни нотўғри ўрагани учун ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинганидан кейин вафот этганди. Бу Эрон бўйлаб норозиликларга сабаб бўлган.

    Lightbox Image

    Ўшандан бери Теҳрон яширин кузатувни кучайтириш, ахлоқий полициянинг кучли иштироки ва ҳижобсиз аёлларнинг жамоат жойларига киришини тақиқлаш каби чоралар билан аёлларни бостиришда давом этди. БМТ буни “гендер апартеид” деб атади.

    2022 йилги норозилик намойишларидан сўнг, ҳижобсиз ўз суратларини жойлаштирган машҳур шахсларга суд қарори билан ҳар ҳафта психиатрия марказларига ташриф буюриш учун мандат берилди. Афсанеҳ Баеган, Азадеҳ Самади, Лейла Болукат каби актрисалар руҳий саломатлик сертификатларини тақдим этишга мажбур бўлди. Бошқа жазоларга банкларни музлатиш ва саёҳатларни тақиқлаш киради.

    Эронда талаба қиз норозилик сабаб кўчада яланғоч юрди

    2024 йил ноябрь ойи бошида Теҳронда ҳижобни нотўғри ўрагани ортидан таъқибга учрагач, кўчада ечиниб юрган талаба қиз қўлга олинди. Ижтимоий тармоқларда университетнинг илмий-тадқиқот бўлими ҳовлисида ички кийимдаги қиз юргани акс этган видео тарқалди. Бошқа бир видеода бир неча эркак уни автомобилга мажбурлаб ўтқазиб, олиб кетаётгани кўрсатилган.

    Lightbox Image

    Қизни ҳибсга олиш пайтида калтаклашган, жумладан, бошини машина эшигига уришган. Машинанинг шиналарида қон излари кўринган, деб ёзган Амир Кабир Newsletter талабалар нашрига.

    Талаба руҳий касалликлар шифохонасига мажбурий даволанишга юборилган. Эронда аёллар сочларини рўмол остига яшириб, кенг кийим кийишлари шарт. Апрель ойидан бошлаб Эрон кўчаларида ҳижобни тўғри кийишни назорат қилувчи “Басиж” ходимлари сони сезиларли даражада ошган. Университетлар эса ташқи кўриниши қоидаларга мос келмайдиган талаба қизларни дарсга киритмаслик учун юзни таниш технологиясидан фойдаланмоқда. 

    Бир марталик қоидабузарлик учун тахминан 50 доллар жарима, такроран бузилган тақдирда эса жарима миқдори 400 долларгача ошади. Эронда ўртача иш ҳақи 200–250 АҚШ долларини ташкил этади.

    Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиён мажбурий ҳижобни қўллаб-қувватламайди, аммо бу масалада — Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий каби ваколатларга эга эмас.

    15.11.2024, 09:20   Изоҳ (0)   4447
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Эронда#ҳижоб ўраш#Маҳса Аминий

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ишдан бўшатишдан сургун қилишгача: Эронда ҳижобни нотўғри ўраганларга нисбатан жазо кучаяди

    10.01.2023, 21:55

    Эрон ҳижобни нотўғри ўраган аёлларни Хитой технологияси ёрдамида аниқламоқда

    13.01.2023, 18:35

    Эронда ҳижоб қоидалари бузилгани учун бир кунда 150 дан ортиқ дўкон ва ресторанлар ёпилди

    17.04.2023, 13:42

    Эронда ҳижоб ўрашдан бош тортган талаба қизлар дарсдан четлаштирилди

    11.07.2023, 23:03

    Эронда ҳижоб ўраш қоидасини бузган аёл қамоққа ташланди 

    14.07.2023, 19:22

    Эронда ахлоқ полицияси қайта иш бошлади

    17.07.2023, 08:39

    Олмаотадаги турнирга ҳижобсиз чиққан эронлик шахматчига Испания фуқаролиги берилди

    27.07.2023, 17:09

    Жарима минг баравар ошади: Эронда ҳижоб қонунини бузганларга жазо кучайтирилмоқда

    21.08.2023, 15:55

    Эронда исломий кийиниш қоидаларини бузганлар 10 йилга қамалади

    21.09.2023, 20:10

    Эрон президентлиги учун тўрт номзод курашмоқда

    28.06.2024, 10:16

    Эронда президенликка икки номзод сайловнинг кейинги босқичига ўтди

    30.06.2024, 18:30

    Эроннинг янги президенти даврида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

    07.07.2024, 23:15

    Эронда Motorola телефонларидан фойдаланиш тақиқланди

    28.10.2024, 23:51

    Эронда “Ер юзидаги коррупция”да айбланган эркак қатл қилинди

    29.10.2024, 09:02

    Германия Эроннинг мамлакатдаги Бош консулликларини ёпмоқда 

    31.10.2024, 21:28

    Эрон инсониятга таҳдид юзага келса, ядровий доктринани ўзгартириши мумкин  

    02.11.2024, 00:15

    Эрон олий раҳбари АҚШ ва Исроилга қаттиқ жавоб зарбаси бериш билан таҳдид қилди

    02.11.2024, 16:15

    Эронда талаба қиз ҳижобга қарши норозилик билдириш мақсадида кўчада ечинди

    03.11.2024, 18:22

    Эронда дори ишлаб чиқарувчи компаниянинг хатоси туфайли 70 нафар бемор вафот этди

    04.11.2024, 17:25

    Эрон ТИВ АҚШдаги сайловларга муносабат билдирди

    07.11.2024, 19:21

    Эронда 16 яшар қиз кийими туфайли таъқибга учрагач, жонига қасд қилди

    08.11.2024, 16:25

    Фарғона вилоят қўғирчоқ театри жамоаси Эронда ўтказилган халқаро фестивал ғолиби бўлди 

    08.11.2024, 14:20

    АҚШда Эрон буйруғи билан Трампга уюштирилган суиқасднинг олди олинди

    08.11.2024, 23:20

    Эронда кўчада ярим яланғоч юрган қиз тақдири маълум бўлди 

    10.11.2024, 17:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади

     

    Тавсия этамиз

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев “Ҳисорак”да 1,5 млн долларга қурилган кичик ГЭСни кўздан кечирди

    Ўзбекистон | 19 июн, 20:35

    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 

    Реклама | 19 июн, 19:30

    Ногиронлиги бўлганлар учун транспорт мослашуви харажатлари давлат ҳисобидан қопланади

    Ўзбекистон | 19 июн, 20:30

    “Украина тез орада йўқ бўлиб кетиши мумкин” — Украина парламенти депутати

    Дунё | 19 июн, 20:15

    8,6 млрд сўмлик зарар: Хоразмда электрдан ноқонуний фойдаланаётган корхона фош бўлди

    Ўзбекистон | 19 июн, 20:00

    Бухородаги боғчада уч ёшли бола ток уришидан вафот этди

    Ўзбекистон | 19 июн, 19:45

    Тошкент давлат юридик университети “ТҲЕ Импаcт Ranking — 2025” халқаро рейтингида 100 поғона юқорилаб, дунё бўйича 301-ўринни эгаллади

    Ўзбекистон | 19 июн, 18:00

    “Хизматлар таклиф қилиш, бу ернинг табиати ва шароитини чет элларда кенг тарғиб этиш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 19 июн, 19:29

    Фарғонада қайнука поччасини кетмон билан ўлдирди

    Ўзбекистон | 19 июн, 19:20

    Аббосбек Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди — инсайдер

    Спорт | 19 июн, 19:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.